• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

МувКвик

Home Йўриқномалар МувКвик
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУВКВИК

MUVKVIK

Препаратнинг савдо номи: МувКвик

Дори шакли: крем

Таркиби:

100 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 15,0% винтергрин мойи, 5,0% ментол, 3,0% терпентин мойи, 2,0% эвкалипт мойи;

ёрдамчи моддалар: этоксилизация қилинган ланолин, эмульгация қилинган мум, оқ юмшоқ парафин.

Таърифи: оқ рангли, метилсалицилатга хос ҳидли бир хил крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий таъсирловчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Оғриқсизлантирувчи самарага эга МувКвик креми – ўсимликлардан олинган мойлардан тайёрланган, бундай таркибни қўлланиши қадимий Аювердада таърифланган. Скелет-мушак оғриқларида қўлланади. МувКвик қуйидаги антибактериал, замбуруғларга қарши ва вирусларга қарши хусусиятларга эга экологик тоза табиий хомашёдан тайёрланган:

Винтергрин мойи (Gaultheria promcumbens). Ўсимликлар ёрдамида даволовчилар винтергрин мойини мушак оғриқларини енгиллаштириш учун, айниқса оёқ учун бальзамлар ва ревматизмни даволаш учун сиртга қўлланади.

Ментол. Тананинг турли қисмларига суртилган мой организмга ҳушбўйни нафас орқали, шунингдек тери тешиклари орқали кириб, шамоллаш, бурун битиши, бош оғриғи ва мушак оғриғи каби ҳолатларни вақтинча енгиллаштириб таъсир кўрсатади.

Терпентин мойи. Кучли антисептик хусусиятларга эга, паразитар ва касаллик қўзғатувчи микробларни нобуд қилади ва чириш ва ферментацияни секинлаштиради.

Эвкалипт мойи. Линимент сифатида қўлланади, шунингдек лубрикант сифатида таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Бўғимларда оғриқ ва яллиғланиш, белда оғриқ, пайларни чўзилиши, чўзилиш, миозит, фиброз, ишиалгияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

МувКвик креми шикастланган соҳага бармоқларни учи билан суртилади ва юпқа қават қилиб ишқаланади. Яхши сўрилиши учун эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Кремни суртишдан олдин ёки кейин қуруқ қиздириш мумкин. Агар енгиллашиш юз бермаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий қўлланилганда ҳеч қандай ножўя самаралар ҳақида хабар берилмаган. Шунга қарамасдан, қичишиш ёки аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳар қандай компонентларига маълум ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Кўзларга тушишидан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

30,0 г крем сақловчи пластик туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

5°С дан 25°С гача ҳароратда, қуруқ, қуёш нурларидан ҳимояланган жойда, ёқилган иситиш мосламаларидан 0,5 метр масофада сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
4
203 Views
ОлдингисиМотониум23.04.2018
Мукалтин23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
МувКвик
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.