Skip to main content

Мотониум

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОТОНИУМ®

MOTONIUM

 

Препаратнинг савдо номи: Мотониум®

Таъсир этувчи модда (ХПН): домперидон

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: домперидон – 10,00 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 48,44 г,микрокристалл целлюлоза- 10,00 мг, повидон (қуйимолекуляр поливинилпирролидон) – 10,00 мг, глицерол (глицерин) – 0,56 мг, магний стеарати – 1,00 мг, маккажўхори крахмали – вазни 100,00 мг қобиқсиз таблетка олингунича;

ёрдамчи моддалар (қобиқ): гипромеллоза – 1,74 мг, макрогол 6000 – 0,26 мг, вазни
102,00 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблетка олингунича.

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, кўндаланг кесимда оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: қусишга қарши восита – дофамин рецепторларининг марказий блокатори.

АТХ коди: A03FA03.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Периферик ва марказий (бош миянинг триггер сохасида) дофамин рецепторларини блоклайди, дофаминнинг меъда-ичак йўлларининг мотор фаолиятига ингибиция қилувчи таъсирини йўқотади ва меъданинг эваукатор ва харакат фаоллигини оширади. Қусишга қарши таъсир кўрсатади, хиқичоқ тутишини тинчлантиради ва кўнгил айнишини бартараф қилади. Қон зардобида пролактиннинг концентрациясини оширади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин, оч қоринга – тез (овқат қабул қилгандан кейин, меъда ширасининг кислоталигини пастлиги сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради). Максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmax) – 1 соат. Биокираолишлиги – 15% (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси). Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Турли тўқималар орқали ўтади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Жигар ва ичак деворида метаболизмга учрайди (гидроксилланиш ва N-алкил гуруҳини қўшилиш йўллари билан). Ичак орқали 66%, буйраклар орқали – 33% чиқарилади, шу жумладан ўзгариаган холда мувофиқ – 10% ва 1%. Ярим чиқарилиш даври – 7-9 соат, яққол сурункали буйрак етишмовчилигида – узаяди.

Қўлланилиши

  • Турли генезли қусиш ва кўнгил айниши (шу жумладан функционал ва органик касалликлар, инфекциялар фонида, токсемияда, нур билан даволашда, парҳез бузилганида, дори қабул қилиш билан боғлиқ генезли – морфин, апоморфин, леводопа ва бромокриптинни қабул қилишда; меъда-ичак йўлларини эндоскопик ва рентгеноконтраст текширишилар ўтказишда), хиқичоқ тутиши, меъда-ичак йўлларининг атонияси (шу жумладан операциядан кейинги); меъда-ичак йўлларини рентгеноконтрастли текширишларни ўтказишда перистальтикани тезлаштиришнинг зарурати бўлганида.
  • Меъданинг бўшалишини секинлаши, гастроэзофагал рефлюкс ва эзофагит фонидаги диспептик бузилишлар: эпигастрийда тўлиб кетиш хисси, қоринни дам бўлиш хисси, метеоризм, гастралгия, кекириш, меъда ичидагисини оғиз бўшлиғига чиқариб ташланиши билан ёки усиз жиғилдон қайнашида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан 30 минут олдин буюрилади.

Катталар ва 5 ёшдан ошган болаларга сурункали диспептик кўринишларда – 50 мг дан суткада 3-4 марта ва зарурати бўлганида қўшимча уйқудан олдин.

Яққол кўнгил айниши ва қусишда – 5 мг/10 кг дан суткада 3-4 марта ва уйқудан олдин. Зарурати бўлганида доза икки марта оширилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозага тузатиш киритиш керак, қабул қилишлар сони кун давомида 1-2 мартадан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: ичакнинг ўтувчан спазмлари.

Нерв тизими томонидан: экстрапирамид бузилишлар (болаларда ва гематоэнцефалик тўсиқнинг ўтказувчанлиги ошган шахсларда).

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми.

Бошқалар: гиперпролактинемия (галакторея, гинекомастия).

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ўта юқори сезувчанлик, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, механик ичак тутилиши, меъда ёки ичакнинг тешилиши, пролактинома, болаларда (5 ёшгача ва тана вазни 20 кг гача бўлган болалар)да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, лактация даври, хомиладорлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Циметидан, натрий гидрокарбонати домперидоннинг биокираолишлигини пасайтиради.

Антихолинергик дори воситалари домперидоннинг марказий таъсирини нейтрализация қилади.

Домперидоннинг плазмадаги концентрациясини оширадилар: азол қатори замбуруғларга қарши воситалар, макролидлар гуруҳи антибиотиклари, ОИТВ-протеаза ингибиторлари, нефазадон (антидепрессант).

Антипсихотик дори воситалари (нейролептиклар), дофаминергик рецепторларнинг агонистлари (бромокриптин, леводопа) қабул қилиш билан мутаносиб.

Парацетамол ва дигоксинни бир вақтда қабул қилиш бу дори воситаларининг қондаги концентрациясига таъсир қилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Хомиладорлик ва лактация дарви

Препаратни хомиладорлик ёки лактация даврида, агар она учун кутилаётган фойда хомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганида йўл қўйилади.

Препаратни транспорт воситаларини, механизмларни бошқаришига мумкин бўлган таъсири хақида маълумотлар

Алохида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, дезориентация, экстрапирамид бузилишлар (айниқса болаларда).

Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, экстрапирамид бузилишларда – антихолинергик дори воситалари, антихолинергик хусусиятларга эга бўлган паркинсонизмга қарши ёки антигистамин дори воситалари.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

3 контур учли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: