Skip to main content

Мукалтин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУКАЛТИН

(Mucaltium)

Препаратнинг савдо номи: Мукалтин

Гуруҳлаш номи: Доривор алтей ўтининг экстракти&

Дори шакли: таблеткалар

Бир таблетка таркиби

Фаол компоненти

Мукалтин                                                                                       – 0,05 г

(Доривор алтей ўтининг экстракти)

8,0% дан кам бўлмаган тикловчи моносахаридлар

йиғиндиси ва 50,0% дан кам бўлмаган полисахарид

комплексини сақловчи қуруқ экстракт

Ёрдамчи моддалар

Натрий гидрокарбонати                                                               – 0,087 г

6-yillik-qizil-jenshen

Вино кислотаси                                                                             – 0,160 г

Кальций стеарати                                                                                   – 0,03 г

Таблетка массаси                                                                                    – 0,300 г

Таърифи

Думалоқ, яссицилиндрик шаклли, фаска ва рискали оч-кулрангдан то жигаррангроқ-кулранг рангли тўқроқ ва очроқ доғли, кучсиз ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Ўсимликдан олинадиган балғамни кўчирувчи восита

АТХ коди: [R05CA]

Фармакологик хусусиятлари

Мукалтин доривор алтей ўтининг полисахаридлари аралашмасини сақлайди. Балғам кўчирувчи хусусиятларга эга. Рефлектор рағбатлантириш хусусияти туфайли хилпилловчи эпителий фаоллиги ва нафас бронхиолаларнинг перистальтикасини кучайтириши билан бирга, бронхиал безларнинг секрециясини оширади.

Қўлланилиши

Юқори қовушқоқликка эга бўлган қийин ажралувчи балғам ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларини (трахеобронхит, ўпкаларнинг сурункали касаллиги, бронхоэктатик касаллиги, пневмония, ўпка эмфиземаси, пневмокониоз) – мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта овқат қабул қилишдан олдин. Болаларга таблеткани 1/3 стакан илиқ сувда эритиб бериш мумкин. Даволаш курси – 7-14 кун.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кам ҳолларда – диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси чуқурлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳоллари қайд қилинмаган.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Препарат бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда буюрилиши мумкин.

Препаратни кодеин сақловчи ва бошқа йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлтирилган балғамнинг ажралиб чиқиши қийинлаштиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш алоҳида диққатни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари (автотранспортни бошқариш, ҳаракатланаётган механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) ни бажаришга таъсир қилмайди.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 50 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ёки уясиз ўрамда. 200 контур уяли ёки уясиз ўрам тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки картон яшикка жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

Улашиш: