Skip to main content

Мебеверин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕБЕВЕРИН

MEBEVERIN

Препаратнинг савдо номи: Мебеверин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Мебеверин

Дори шакли: Таъсири узайтирилган капсулалар.

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Мебеверин гидрохлориди – 200 мг.

Ёрдамчи моддалар: сахароза, поливинилпирролидон К30, гипромеллоза, этил целлюлоза, полиэтиленгликоль, магний стеарати, изопропил спирти, тозаланган сув.

Таърифи: Оқ рангли желатин капсулалар.

Капсулани ичидаги: Оқ ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган шарсимон шаклдаги микрогранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик восита.

АТХ коди: A03AD

 

Фармакологик хусусиятлари

Миотроп таъсирга эга спазмолитик восита бўлиб, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Ичакнинг нормал перисталтикасига таъсир қилмай, спазмни бартараф қилади. Антихолинергик таъсирга эга эмас.

 

Фармакокинетикаси

Ушбу дори шакли препаратни кунига 2 марта дозалаш тартибини қўллаш имконини беради. Мебеверин одам организмида тўлиқ метаболизмга учрайди. Метаболизмнинг биринчи босқичи – веротруат кислотаси ва мебеверин спиртини ҳосил бўлиши билан кечувчи гидролиздир. Мебевериннинг метаболитлари (веротруат кислотаси ва мебеверин спирти) буйраклар орқали чиқарилади. Мебеверин спирти қисман карбон кислотаси кўринишида ва қисман метил гурухини йўқотган карбон кислотаси кўринишида чиқарилади. Плазмада айланиб юрувчи асосий метаболити бўлиб, метил гурухини йўқотган карбон кислотаси ҳисобланади. Метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг мувозанат ҳолатидаги ярим чиқарилиш даври тахминан 5,77 соатни ташкил қилади. Кўп марталик дозада (200 мг дан кунига икки марта) метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг қондаги максимал концентрацияси (Cmax) 804 нг/мл ни, метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг қондаги максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) тахминан 3 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Мебеверин абдоминал соҳадаги спазматик оғриқларда ва меъда-ичак йўлининг спастик ҳолатларида қўлланади.

Оғриқларни, спазмларни, таъсирланган ичак синдроми билан боғлиқ бўлган ичак соҳасидаги дисфункция ва дискомфортни симптоматик даволаш.

Меъда-ичак йўллари аъзоларининг спазмларини (шу жумладан органик касалликлар билан боғлиқ) симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мебеверин ичга, чайнамасдан етарли миқдордаги сув билан (камида 100 мл) қабул қилиш керак. Бир капсуладан (200 мг) суткада 2 марта, битта – эрталаб ва битта – кечқурун овқатдан 20 минут олдин буюрилади. Кутилган самарага эришилганда мебеверинни дозасини аста-секин камайтирилади.

 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, эшакеми, ангионевротик шиш, шу жумладан юзни шиши, экзантема.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

18 ёшгача (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни етишмовчилиги билан боғлиқ) болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мебеверинни бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича клиник маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладор аёлларга агар она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлсагина эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Мебеверинни кўкрак сутига чиқарилиши бўйича маълумотлар етарли эмас. Мебеверинни эмизиш вақтида қабул қилмаслик керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Мебеверин автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: назарий жиҳатдан дозани ошириб юборилишининг айрим ҳолларида МНСнинг қўзғалишларини ошиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, ичга фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш тавсия этилади. Махсус антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур-уяли ўрамда.

1, 2 ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: