Skip to main content

Матевер

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА. ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Матевер плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 250 мг

Матевер плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 500 мг

Матевер плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 750 мг

Матевер плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 1000 мг

Леветирацетам

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу йўриқномани сақлаб қўйинг. Эҳтимол уни яна ўқиб чиқиш зарур бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси фақат Сизга буюрилган. Уни бошқаларга берманг. Ҳатто, агар уларда касалликнинг ўхшаш симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар юзага келса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Шу жумладан ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралар.

Ушбу йўриқноманинг мазмуни:

  1. Матевер ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Матеверни қабул қилишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
  3. Матевер қандай қабул қилинади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Матеверни сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Матевер ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Матевер – тутқаноққа қарши дори воситасидир (тутқаноқ хуружларини даволаш учун қўлланадиган дори воситаси).

Матевер қуйидагиларни қўлланади:

  • янги аниқланган тутқаноғи бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларда иккиламчи тарқалган ёки тарқалмаган парциал хуружларни даволаш учун мустақил равишда
  • қуйидагиларни даволаш учун тутқаноққа қарши бошқа дори воситаларига қўшимча сифатида:
  • катталарда, ўсмирларда, болаларда ва бир ойликдан катта чақалоқларда тарқалган ёки тарқалмаган парциал хуружлар
  • ювенил миоклоник тутқаноғи бўлган катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлардаги миоклоник хуружлар
  • идиопатик тарқалган тутқаноғи бўлган катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларда бирламчи тарқалган тонико-клоник хуружлар.

  1. Матеверни қабул қилишдан олдин Сизни нималарни билишингиз керак

Матеверни қабул қилманг

  • агар Сизда леветирацетамга ёки компонентлардан (6-бўлимда санаб ўтилган) бирига аллергия (юқори сезувчанлик бўлса).

Огоҳлантиришлар ва Эҳтиёткорлик чоралари

  • Агар Сизда буйрак етишмовчилиги бўлса, Матеверни қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, шифокорингизнинг кўрсатмаларига риоя қилинг. У Сиз учун доза ўзгартирилиши кераклигини ҳал қилиши мумкин.
  • Агар Сиз болангизни ўсишини секинлашганини ёки жинсий етилиш даврини кутилмаганда юз беришини сезсангиз, илтимос, шифокорингизга мурожаат этинг.
  • Агар Сиз хуружларни жиддийлигини ошишини (масалан сонини ошиши) сезсангиз, илтимос, шифокорингизга мурожаат этинг.
  • Матевер каби тутқаноққа қарши айрим дори воситалари билан даволанган айрим одамларда ўз-ўзига шикаст етказиш ёки ўз жонига қасд қилиш фикрлари пайдо бўлган. Агар Сизда депрессиянинг ва/ёки ўз жонига қасд қилиш фикрларининг бирон-бир белгилари бўлса, илтимос, шифокорингизга мурожаат этинг.

Бошқа дори воситалари ва Матевер

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз олинган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Матевер ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва алкоголь

Сиз Матеверни овқат билан ёки усиз қабул қилишингиз мумкин. Эҳтиёткорлик чораси сифатида Матеверни алкоголь билан бирга қабул қилманг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорман деб ҳисобласангиз, илтимос, шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик вақтида Матеверни зарурати бўлмаганида қўллаш мумкин эмас. Сизнинг бўлажак фарзандингиз учун потенциал хавфи ўрганилмаган. Матевер Сизда хуружларни назорат қилиш учун зарур бўлган дозадан юқорироқ дозаларда юборилган ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив қобилиятга салбий таъсир намоён қилган. Даволаш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.

Автомобилни бошқариш ва машиналардан фойдаланиш

Матевер автомобилни ёки ускуналарни ёки машиналарни бошқариш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин, чунки Матевер уйқучанлик чақириши мумкин.

Даволашни бошида ёки доза оширилгандан кейин бунинг эҳтимоли юқори. Сизнинг автомобилни ёки машиналарни бошқариш қобилиятингиз ўзгармаганлиги аниқланмагунча, Сиз бу фаолиятлар билан шуғулланмаслигингиз керак.

  1. Матевер қандай қабул қилинади

Бу дори воситасини ҳар доим шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сизда шубҳа бўлса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Матеверни кунига икки марта, эрталаб бир марта ва кечқурун бир марта, тахминан куннинг бир вақтида, ҳар куни қабул қилиш керак.

Таблеткаларни шифокорингиз кўрсатган миқдорда қабул қилинг.

Монотерапия

Катталар ва ўсмирлар (16 ёшдан ошган) учун доза

Умумий доза: ҳар куни 1000 мг ва 3000 мг орасида.

Матеверни қабул қилишни бошида шифокорингиз Сизга энг паст умумий дозани буюришдан олдин 2 ҳафта давомида пастроқ дозани буюради.

250 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 1000 мг бўлса, Сиз 2 таблетка эрталаб ва
2 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

500 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 2000 мг бўлса, Сиз 2 таблетка эрталаб ва
2 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

750 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 3000 мг бўлса, Сиз 2 таблетка эрталаб ва
2 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

1000 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 2000 мг бўлса, Сиз 1 таблетка эрталаб ва
1 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

Қўшимча даволаш

Катталар ва тана вазни 50 кг ва ундан юқори бўлган ўсмирлар (12-17 ёшдаги):

Умумий доза: ҳар кун 1000 мг (4 таблетка) ва 3000 мг (12 таблетка) орасида.

250 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 1000 мг бўлса, Сиз 2 таблетка эрталаб ва 2 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

500 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 1000 мг бўлса, Сиз 1 таблетка эрталаб ва 1 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

750 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 1500 мг бўлса, Сиз 1 таблетка эрталаб ва 1 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

1000 мг:

Мисол: агар Сизнинг ҳар кунлик дозангиз – 2000 мг бўлса, Сиз 1 таблетка эрталаб ва 1 таблетка кечқурун қабул қилишингиз керак.

Чақалоқ (6-23 ойлик), болалар (2-11 ёш) ва тана вазни 50 кг дан кам ўсмирлар (12-17 ёш):

Шифокорингиз Сизнинг ёшингиз, тана вазнингиз ва дозангизга мувофиқ Матевернинг тегишли фармацевтик шаклини буюради.

Леветирацетамнинг перорал қабул қилиш учун 100 мг/мл эритмаси чақалоқлар ва 6 ёшдан кичик болалар учун мос шакли ҳисобланади.

Умумий доза: ҳар куни тана вазнига 20 мг ва тана вазнига 60 мг орасида.

Мисол: умумий доза ҳар куни тана вазнига 20 мг, агар боланинг тана вазни 25 кг бўлса, Сиз болага эрталаб 1 таблетка ва кечқурун 1 таблетка ёки эрталаб 2,5 мл ва кечқурун
2,5 мл беришингиз керак.

Чақалоқлар (1 ойликдан 6 ойликкача) учун доза

Леветирацетамнинг перорал қабул қилиш учун 100 мг/мл эритмаси чақалоқлар учун мос шакли ҳисобланади.

Юбориш усули

Матевер таблеткасини етарли миқдордаги суюқлик (масалан бир стакан сув) билан қабул қилинг.

Даволаш давомийлиги

  • Матевер узоқ вақт қўллаш учун ишлатилади. Шифокорингиз тавсия этмагунча Сиз даволашни давом эттиришингиз керак.
  • Шифокор билан маслаҳатлашмасдан даволашни тўхтатманг, чунки бу хуружларни кучайишига олиб келиши мумкин. Агар шифокорингиз Матевер билан даволашни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилса, у Сизга Матеверни босқичма-босқич бекор қилиш ҳақида йўриқнома бериши керак.

Агар Сиз Матеверни буюрилгандан юқорироқ дозасини қабул қилган бўлсангиз:

Матевер дозаси ошириб юборилганда кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралар – уйқучанлик, қўзғалиш, тажавузкорлик, тиришишга тайёргарликни пасайиши, нафас олишни қийинлашиши ва кома.

Агар Сиз буюрилгандан кўпроқ таблеткаларни қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга мурожаат этинг. Шифокор дозани ошириб юборилишининг энг мақбул даволаш усулини белгилайди.

Агар Сиз Матеверни қабул қилишни унутган бўлсангиз:

Агар Сиз дори воситасини бир ёки ундан кўпроқ қабул қилишни унутган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қабул қилишни унутган таблеткани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.

Агар Сиз Матеверни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз:

Тутқаноққа қарши бошқа дори воситалари каби даволашни тўхтатган ҳолатларда, хуружларни кучайишидан сақланиш учун Матевер билан даволашни босқичма-босқич тўхтатиш керак.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қўллаш юзасидан қўшимча саволлар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби ушбу дори воситаси ножўя самаралар чақириши мумкин, гарчи у барча одамларда ҳам пайдо бўлмайди.

Уйқучанлик, чарчоқлик ва бош айланиши каби ножўя самаралардан айримлари даволашни бошида ёки доза оширилганда кенг тарқалган бўлиши мумкин. Аммо вақт ўтган сари бу самаралар камайиши керак.

Кенг тарқалган ножўя самаралар 10 истеъмолчидан 1 нафаридан кўпроғида кузатилиши мумкин

  • ринофарингит;
  • уйқучан ҳолат (уйқучанлик), бош оғриғи.

Тарқалган ножўя самаралар 100 истеъмолчидан 1-10 нафарида кузатилиши мумкин

  • анорексия (иштаҳани йўқолиши);
  • депрессия, душманлик ёки тажавузкорлик, безовталик, уйқусизлик, асабийлик ёки таъсирчанлик;
  • конвульсиялар, мувозанатни бузилиши (мувозанат ҳисси), бош айланиши (беқарорлик ҳисси), летаргия, тремор (ихтиёрсиз қалтираш);
  • бош айланиши (айланиш ҳисси);
  • йўтал;
  • меъдада оғриқ, диарея, диспепсия (меъда томонидан бузилишлар), қусиш, кўнгил айниши;
  • тошма;
  • астения/толиқиш (чарчоқлик).

Тарқалмаган ножўя самаралар 1000 истеъмолчидан 1-10 нафарида кузатилиши мумкин

  • тромбоцитлар сонини камайиши, лейкоцитлар сонини камайиши;
  • тана вазнини камайиши, тана вазнини ошиши;
  • ўз жонига қасд қилишга уриниш ва ўз жонига қасд қилиш фикрлари, руҳий бузилишлар, одатдаги бўлмаган ҳулқ, галлюцинациялар, ғазаб, англашмовчилик, васваса хуружлари, эмоционал беқарорлик/кайфиятни ўзгаришлари, қўзғалиш;
  • амнезия (хотирани йўқолиши), хотирани ёмонлашиши (ёддан чиқиш), координацияни бузилиши/атаксия (ҳаракат координациясини бузилишлари), парестезия (увишиш), диққатни жамлашни бузилиши (диққатни жамлашни йўқолиши);
  • диплопия (кўзларда иккиланиш), кўришни ноаниқлиги;
  • жигар функциясини бузилиши;
  • соч тўкилиши, экзема, қичишиш;
  • мушак кучсизлиги, миалгия (мушакда оғриқ);
  • жароҳатлар.

Кам ҳолларда кузатиладиган ножўя самаралар 10000 истеъмолчидан 1-10 нафарида кузатилиши мумкин

  • инфекциялар;
  • қон хужайраларининг барча типлари ва/ёки лейкоцитлар сонини камайиши;
  • ўз жонига қасд қилиш, шахсиятни бузилишлари (ҳулқ-атворни бузилишлари), аномал фикрлаш (секин фикрлаш, диққатни жамлайолмаслик);
  • бош, тана ва қўл-оёқларни назорат қилинмайдиган мушак тиришишлари, ҳаракатни назорат қилишни асоратлари, гиперкинезия (гиперфаоллик);
  • панкреатит;
  • жигар функциясини бузилиши, гепатит;
  • пуфакларни ҳосил қилиши мумкин бўлган ва кичик нишонларга ўхшаш тери тошмаси (қирраларида тўқ рангли ҳалқали, атрофида очроқ рангли соҳалари бўлган марказий тўқ рангли доғлар) (экссудатив эритема), пуфаклар ва терини кўчиши билан кечувчи йирик тошмалар, айниқса оғиз, бурун, кўз ва гениталий атрофида (Стивенс-Джонсон синдроми) ва тананинг 30% дан кўпроқ қисмида терини кўчишини чақирувчи жиддийроқ шакли (токсик эпидермал некролиз).

Агар Сизда ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя самаралар юзага келса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Матеверни сақлаш шароитлари

Ушбу дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Картон қутида ва блистер ўрамда “ЕХР” дан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач дори воситаси қўлланилмасин.

Яроқлилик муддатининг якунланиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Ушбу дори воситаси учун махсус сақлаш шароитлари талаб этилмайди.

Дори воситаларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юборманг. Сиз энди қўлламайдиган дори воситаларини қандай утилизация қилиш усули ҳақида фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Матевернинг таркиби

Фаол моддаси леветирацетам деб номланади. Ҳар бир таблетка 250 мг, 500 мг, 750 мг ёки 1000 мг леветирацетам сақлайди.

Бошқа ингредиентлар: таблетка маркази: кальций фосфат дигидрати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон А типи, гидроксипропилцеллюлоза (L).

250 мг:

Opadry 02H20569 (кўк) плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза (E464), титан диоксиди (E171), тальк, пропилен гликоль (E1520), индигокармин алюмин лаки (E132), сариқ хинолин алюмин лаки FCF (E110), сариқ қуёш шафағи FCF (E104).

500 мг:

Opadry 20J22730 (сариқ) плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза (E464), титан диоксиди (E171), гидроксипропилцеллюлоза (E463), пропилен гликоль (E1520), сариқ хинолин алюмин лаки (E104), сорбин кислотаси (E200), сорбитанмоноолеат (E494), ванилин.

750 мг:

Opadry OY-S-33016 (тўқ сариқ) плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза (E464), индигокармин алюмин лаки (E132), сариқ хинолин алюмин лаки FCF (E110), темир (III) оксиди (E172), полиэтиленгликоль/PEG 4000, титан диоксиди (E171).

1000 мг:

Opadry OY-LS-28908 (оқ II) плёнка қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза (E464), лактоза моногидрати, полиэтиленгликоль/PEG 4000, титан диоксиди (E171).

Матевернинг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

250 мг: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, кўк рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

500 мг: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

750 мг: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

1000 мг: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ПВХ/ПЭ/поливинилиденхлорид-алюмин фольгали оқ рангли тиниқ бўлмаган блистер ўрамлар картон қутида.

250 мг: картон қути плёнка қобиқ билан қопланган 20, 30, 50, 60, 100 ва гуруҳ тарада 200 (100 тадан 2 ўрам) таблетка сақлайди.

500 мг: картон қути плёнка қобиқ билан қопланган 10, 20, 30, 50, 60, 100, 120 ва гуруҳ тарада 200 (100 тадан 2 ўрам) таблетка сақлайди.

750 мг: картон қути плёнка қобиқ билан қопланган 20, 30, 50, 60, 80, 100, 120 ва гуруҳ тарада 200 (100 тадан 2 ўрам) таблетка сақлайди.

1000 мг: картон қути плёнка қобиқ билан қопланган 10, 20, 30, 50, 60, 100 ва гуруҳ тарада 200 (100 тадан 2 ўрам) таблетка сақлайди.

Эҳтимол сотувда барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

ДОРИ ВОСИТАСИ БЎЛИБ ҲИСОБЛАНАДИ

  • Дори воситаси – Сизнинг соғлиғингизга таъсир кўрсатувчи маҳсулотдир ва уни шифокор кўрсатмасисиз қабул қилиш Сиз учун хавфли ҳисобланади.
  • Шифокор кўрсатмаси, қўллаш усули ва дори воситасини берган фармацевт йўриқномасига қатъий амал қилинг.
  • Шифокор ёки фармацевт дори воситалари, уларнинг афзалликлари ва хавфи соҳасидаги мутахассислар ҳисобланади.
  • Шифокор буюрган даволаш давомийлиги мустақил равишда тўхтатманг.
  • Шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан, бир кўрсатмани такрорламанг.

Дори воситасини болалар ололмайдиган жойда сақланг.

Улашиш: