Skip to main content

Алюцит

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЮЦИТ

ALUCIT

 

Препаратнинг савдо номи: Алюцит

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, симетикон.

Дори шакли: Суспензия

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Алюминий гидроксиди қуритилган гель (алюминий гидроксидига эквивалент) – 405 мг, магний гидроксиди – 100 мг, симетикон – 125 мг.

Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол, маннитол, водород пероксиди, метилпарабен, пропилпарабен, лимон кислотаси, натрий сахарин, 95% этанол, қалампир ялпиз мойи, гуарон қатрони, тозаланган сув.

Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ялпиз ҳидли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацидлар).

АТХ коди: А02АХ

Фармакологик хусусиятлари

Препарат фаол моддаларни яхши мувозанатланган мажмуасидир.

Алюминий гидроксиди – алюминий хлоридини ҳосил қилиб меъдада хлорид кислотани ортиқчасини нейтраллизация қилади. Алюминий хлориди хлорид кислота таъсири остида алюминийни ишқорий тузларига айланади, улар қайта жуда ёмон сўрилади, аммо меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади.Бунда қон зардобида алюминий ионлари деярли ўзгармайди.

Магний гидроксиди – шунингдек магний хлоридига айланиб, меъдада хлорид кислотасини нейтраллизация қилади. Ичакда бу туз ёмон сўриладиган магний карбонатини ҳосил қилади ва қонда магний ионларини концентрацияларини аҳамиятли ўзгартирмайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қон зардобида магний ва алюминий ионлари даражаси уларнинг чиқарилишини бузилиши натижасида токсик ўлчамларгача ошиши мумкин.

Симетикон – бутун меъда- ичак йўллари бўйича таъсир қилади ва  инерт бирикма ҳисобланади. Карминатив таъсир (метеоризмни бартараф қилади) кўрсатади. Бўлиниш фазаси чегарасида сирт таранглигини пасайтиради бу ҳаво пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва уларни меъда-ичак йўлларини шиллиғи ва ичидагиларни парчаланишга ёрдам беради. Симетиконни антацидлар билан қўлланганда уларни ўраб олувчи самарасини кучайтиради ва шу орқали шиллиқ  қаватини агрессив омиллар таъсиридан ҳимоя қилади. У бошқа моддаларни сўрилишга таъсир қилмайди, тўпланмайди ва тўпланиб қолишга  имкон бермайди, меъда-ичак йўлларини рH ва кимёвий муҳитини ўзгартирмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препарат умуман, эркин хлорид кислотасига нисбатан юқори нейтраллизация қилувчи ва меъда-ичак йўлларини шиллиқ қаватига нисбатан ҳимояловчи хусусиятлар билан таъминланишга ёрдам беради. Антацид, ўраб олувчи ва сўриб олувчи таъсир кўрсатади. Хлорид кислотасини нейтраллизация қилиш ҳисобига кислоталикни камайтиради, уни доимий даражада ушлаб туради.

 

Қўлланилиши

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини зўрайишларини олдини олиш   (мажмуавий даволаш таркибида).
  • ўткир гастрит, сурункали гастритни зўрайиши босқичи;
  • дифрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси;
  • рефлюкс-эзофагит;
  • дуоденит;
  • дискомфорт, метеоризм, эпигастрияда оғриқлар, жиғилдон қайнаши, нотўғри овқатланиш пайтида пайдо бўладиган нордон кекириш, алкоголни, қаҳвани, никотинни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Қўллашдан аввал суспензияли флаконни яхшилаб чайқатинг. Катталарга 2 чой қошиқда (10 мл) овқатдан 30-40 минут олдин суткада 4 марта (агар шифокор бошқача кўрсатма бермаган  бўлса) қабул қилиш керак.

Рефлюкс- эзофагитда препаратни шунингдек 2 чой қошикдан (10 мл) овқатдан бир соат кейин қабул қилинади.

Эпизодик қўлланганида (нотўғри овқатлангандаги дискомфорт) 2 чой қошиқдан (10 мл) бир марта. Максимал суткалик доза 16 чой қошиқ (80 мл).

10 ёшдан катта болалар учун бир чой қошиқдан (5 мл) суткадан 2 марта овқатдан 1 соат кейин (агар шифокор бошқача кўрсатма бермаган бўлса).

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда юқори дозаларда қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, таъм билишни ўзгариши.

Моддалар алмашинуви томонидан: препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда  юқори дозаларда қабул қилинганда алюминийни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ва уни суякларда тўпланишини бузилиши билан боғлиқ остеомаляция кузатилиши мумкин, узоқ вақт қўлланганда гипофосфотемияни ривожланиши мумкин бўлиб, у оғирроқ шаклларда анорексияга, мушак ҳолсизлигига ва остеомаляцияга олиб келиши мумкин.

Бошқалар: артралгиялар, Альцгеймер касаллигини зўрайиши (кекса одамларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

– буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;

– 10 ёшгача бўлган болалар;

– ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни тетрациклин қатори антибиотиклари, витаминлар, дигоксин, H2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониозид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол бирон бир вақтда қўлланганда уларнинг терапевтик самарасини пасайтириш қобилиятига эга.

 

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни жигар ва марказий нерв тизими касалликларига, алкоголизм ва тутқаноқ билан оғриган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда қабуллар ўртасида интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак.

Зарурат бўлганида препарат буйрак, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга ва кекса ёшдаги пациетларга ўта эҳтиёткорлик билан ва даволовчи шифокорни назорати остида  буюрилади. Препаратни узоқ қўлланганда қонда фосфор ва магний миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.

Препарат пациентни психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кальций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, ноадекват хулқ)

Даволаш: зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Суспензия флаконларда 90 мл, 100 мл, 150 мл, 200 мл дан.

 

Сақлаш шароити

Куруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: