Skip to main content

Линкас

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИНКАС

LINKUS

 

Препаратнинг савдо номи: Линкас

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар:

КомпонентМиқдори

Томирли адхатода

600 мг

Қизил аччиқ қалампир

100 мг

Кенг баргли кордия

100 мг

Доривор гулхайри

100 мг

Ҳақиқий чилонжийда

100 мг

Гулёнбаргли оносма

100 мг

Яланғоч Чучукмия

75 мг

Доривор Иссоп

50 мг

Катта Калган

50 мг

Ҳушбўй гунафша

25 мг

ёрдамчи моддалар:

КомпонентМиқдори

Пропиленгликол

1252 мг

Натрий сахарин

15 мг

70% ли Сорбит эритмаси

4000 мг

Глицерин

1000 мг

Лимон кислотаси

20 мг

Метилпарабен

10,928 мг

Пропилпарабен

2,168 мг

Қалампир ялпиз мойи

0,00275 мл

Қалампирмунчоқ мойи

0,00125 мл

Ионсизлантирилган сув етарли миқдорда

10 мл

Таърифи: ўзига хос ҳидли, жигарранг рангли сироп

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф этиш учун қўлланадиган восита.

АТХ коди: R05CA10

Фармакологик хусусиятлари

Доривор ўтлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, йўтал ва шамоллашнинг турли белгиларини енгиллаштиришга ёрдам беради.

ЛИНКАС яллиғланган тўқималарнинг юзасида юпқа ҳимоя пардасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, у қуруқ ва таъсирловчи йўталда юмшатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва йўталга қарши маҳаллий восита сифатида таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС ёпишқоқ қуюқ балғамни суюлтиради ва нафас йўлларидан балғамни ажралиб чиқишига ёрдам беради ҳамда бактерияларни ўсиши учун муҳитни бартараф қилиб, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС бурун йўлларининг шиллиқ қавати шишини камайтиради ва бронхларнинг спазмини камайтиради.

Шундай қилиб нафасни енгиллаштиради ва бронхоспазмолитик таъсир кўрсатади.

 

Препарат таркибидаги компонентларнинг характерли хусусиятлари

Томирли адхатодаБалғам кўчирувчи, бронхолитик, спазмолитик, муколитик, иситмани туширувчи
Яланғоч чучукмияБалғам кўчирувчи, юмшатувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши
Қизил аччиқ қалампирБалғам кўчирувчи, йўталга қарши
Ҳушбўй гунафшаАнтигистамин, балғам кўчирувчи, иситмани тушурувчи
Доривор ИссопТер алмашишини кучайтирувчи, балғам кўчирувчи, спазмолитик
Катта калганБалғам кўчирувчи, ел ҳайдовчи, бронхолитик
Кенгбаргли кордияАнтисептик, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик
Доривор гулхайриБронхолитик, йўталга қарши, яллиғланишга қарши, иммунитетни рағбатлантирувчи, буруштирувчи
Ҳақиқий чилонжийдаЮмшатувчи, балғам кўчирувчи
Гулёнбаргли оносмаСпазмолитик, юмшатувчи, иситмани туширувчи, организмнинг тонусини оширувчи

Қўлланилиши

  • Йўтал ва шамоллаш.
  • Қуруқ ва таъсирловчи йўтал.
  • Астма ва бронхит (ўткир ва сурункали) билан боғлиқ бўлган йўтал.
  • Фарингит, трахеит, ангинада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: 2 чой қошиқ (10 мл) дан кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Гўдаклар (6 ойлик – 1 ёш): 1/2 чой қошиқ (2,5 мл) дан кунига 3-4 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича  қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиши томонидан: кўнгил айниши, диарея.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлган пациентларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабет билан хасталанган ва шунингдек гипокалорияли парҳездаги беморлар ҳисобга олишлари лозим.

Автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири.

ЛИНКАС автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш ва диарея. Дозани ошириб юбориш эҳтимоли кам.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Сироп 90/120 ва 150 мл сиғимли флаконда.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: