Skip to main content

ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ

 

Препаратнинг савдо номи: ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ

Таъсир этувчи модда (ХПН): йўқ

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар:

Сариқ мевали итузум           30 мг

Томирли Атхатода                70 мг

Чучукмия                15 мг

Оддий Райҳон                        30 мг

Кенг баргли Кордия              10 мг

Узун Қалампир                      10 мг

Доривор гулҳайри                 15 мг

6-yillik-qizil-jenshen

Бадьян                                     50 мг

ёрдамчи моддалар: сахароза, сувсиз лимон кислотаси, аммоний хлориди, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, эвкалипт мойи, қалампир ялпиз мойи, “жевательная резинка” ароматизатори, тозаланган сув.

Таърифи: жигарранг  рангли ўзига хос ҳидли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита (йўталга қарши препаратлар мажмуасидан ташқари).

АТХ коди: R05СA10

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ препаратининг самараси унинг компонентларини умумий таъсири билан боғлиқ, шунинг учун препаратнинг кинетик кузатувларни ўтказишнинг иложи йўқ, ҳамма компонентларни бирга маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатиб бўлмайди. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини хам аниқлашнинг иложи йўқ.

 

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларининг хусусиятлари билан боғлиқ.

Сариқ мевали итузум  стероид алкалоидлар (соласонин, соламарин), мукополисахаридлар, С витаминини сақлайди. Йўтални юмшатади ва балғамни тез ажралишига ёрдам беради. Яққол аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Томирли Атхатода эфир мойилари, витаминлар ва алкалоидлар, жумладан вазицин, вазицинол ва вазицинон сақлайди.

 Бу юқори самарали бирикмалар муколитик (секретни қуюқлиги ва қовушқоқлигини камайтиради), яллиғланишга қарши, бронхолитик (бронхлар спазмини бартараф  этиб, нафасни енгиллаштиради) ва балғам кўчирувчи (альвеоляр хужайраларнинг функциясини яхшиловчи сурфактант синтезини рағбатлантиради, эпителий қиприқчалари ҳаракатчанлигини оширади ва балғамни кўчишини тезлаштиради) хусусиятларига эга. Бундан ташқари, гистамин томонидан чақирилган бронхоспазмни ингибиция қилиб, астмага қарши таъсир кўрсатади.

Чучукмиянинг илдизларида ва илдизпояларида глицирризин, глицирризин кислотаси, унинг калий ва кальцийли тузлари, флавоноид гликозидлар, витаминлар, эфир мойи, ачиқ моддалар ва бошқа бирикмаларни сақлайди. Улар иммунитетни яққол рағбатлантирувчи, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши хусусиятларига эга.

Оддий Райҳон эфир мойлари, ошловчи моддалар, камфора, С витаминини сақлайди. Бактерицид, спазмолитик, оғриқсизлантирувчи ва аллергияга қарши хусусиятларга эга. Нафасни рағбатлантиради, организмнинг умумий тонусини оширади.

Кенг баргли Кордия антисептик, оғриқ қолдирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.

Узун Қалампир пиперин алкалоидини сақлайди, антисептик, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирларга эга.

Доривор гулҳайри полисахаридлар, крахмал, пектин, қандлар, аспаргин, каротин, лецитин, фитостерин, минерал тузлар ва ёғли мойларни сақлайди. Ўраб олувчи, юмшатувчи, балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ўсимлик шиллиқлари шиллиқ қаватларни юпка қават билан қоплайди, у шиллиқ қаватининг юзасида узоқ муддат сақланади ва уларни  таъсирланишдан ҳимоя қилади.

Бадьян мевалари эфир мойи, қандлар, оқсилларни сақлайди  ва муколитик ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ балғамли йўталда юмшатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, қовушқоқ балғамни суюлтиради ва уни узоқ вақт давомида нафас йўлларидан кўчишига ёрдам беради.

Бронхлар шиллиқ қаватининг шиши ва яллиғланишини камайтиради, иммун тизимни фаоллаштиради. Сурфактантни ишлаб чиқарилишини ошириш туфайли, яққол яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС ПЛЮС ЭКСПЕКТОРАНТ халқум ва бронхларнинг шиллиқ қаватига махаллий антисептик таъсир кўрсатади, шунингдек умумий бронхолитик ва спазмолитик таъсирларни намоён этади.

 

Қўлланилиши

Кўкрак қафасидаги димланиш ва балғамли йўтални бартараф этиш учун қуйидаги касалликларда:

  • Бронхит, пневмония, астма ва туберкулез
  • Шамоллаш, аллергик реакциялар ва “чекувчилар“ йўтали
  • Юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ларингофарингит, синусит, трахеит ва ангинада бартараф қилиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: 1 ош қошиқ (10 мл) дан кунига 3 марта буюрилади.

Болалар (6 ёшдан 18 ёшгача): 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3 марта буюрилади.

Препаратни овқат қабул қилинишидан қаътий қабул қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик

6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Йўталга қарши препаратлар (масалан, кодеин) билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабети, экссудатив диатези ва шунингдек гипокалорияли (паст калорияли) парҳезда бўлган пациентлар ҳисобга олишлари керак.

Дори воситасининг транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги таъсир кўрсатмайди:

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Сироп 120 мл дан тўқ шишали флаконларда ўлчов идиши ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препаратни ишлатиш мумкин эмас.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш: