• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Линимент бальзамический (Вишневский бўйича)

Home Йўриқномалар Линимент бальзамический (Вишневский бўйича)
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИНИМЕНТ БАЛЬЗАМИЧЕСКИЙ (Вишневский бўйича)

 

Препаратнинг савдо номи: Линимент бальзамический (Вишневский бўйича).

Таъсир этувчи модда (ХПН): қатрон + висмут трибромфеноляти ва Висмут оксиднинг мажмуаси

Дори шакли: линимент.

Таркиби:

100 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: оқ қайин қатрони – 3 г, висмут трибромфеноляти ва висмут оксиднинг мажмуаси [ксероформ] – 3 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди [аэросил], канакунжут мойи.

Таърифи: оч-сариқдан то жигарранг ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли линимент.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита.

АТХ коди: D08AX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат. Антисептик ва махаллий таъсирловчи самара кўрсатади, регенерация жараёнларини тезлаштиради.

 

Қўлланилиши

Инфекцияланмаган, узоқ вақт битмаётган тери ва юмшоқ тўқималарнинг операциядан кейинги, посттравматик жароҳатларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга, шикастланган соҳага юпқа қават қилиб қўйилади ёки линимент билан шимдирилган дока боғлов қўйилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Узоқ муддат қўлланганида терининг таъсирланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, тери ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир йирингли касалликлари (шу жумладан абсцессланувчи фурункул, карбункул, флегмона, абсцесс, гидраденит, лимфаденит, йиринглаган атерома, липома, парапроктит, плевра эмпиемаси) да қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Линимент.

30 г дан бушонли алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

15ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
3
313 Views
ОлдингисиЛинзонид29.03.2018
Линкас29.03.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Линимент бальзамический (Вишневский бўйича)
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.