Skip to main content

Красавки Экстракт

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

КРАСАВКИ ЭКСТРАКТ

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Савдо номи: Красавки экстракт

Халқаро патентланмаган номи ёки гуруҳлаштирилган номи: Белладонна барглари экстракти

Дори шакли: ректал суппозиторийлар. 

Таркиби 

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи модда: мингдевона қуюқ экстракти (1,5% – 0,225 мг гиосциаминга мингдевона алкалоидлари йиғмасини сақловчиси билан қайта ҳисобланганда) – 15 мг; ёрдамчи моддалар: фенол, сув, макрогол аралашмаси (1500 – 98%, макрогол-400 – 2%).

Таърифи: 

Оқ сариқ туслидан оч-жигарранг рангли, торпедосимон шаклли суппозиторийлар. Мармарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликдан олинган спазмалитик восита. 

АТХ коди: А03ВА04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Беладонна экстракти таркибига кирувчи (гиосциамин, скополамин, атропин) алкалоидлар комплекси препаратнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ. Препарат спазмолитик, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. 

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Геморрой, анал ёриқларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ёпиқбурчакли глаукома, сийишни бузилиши билан простата безининг гипертрофияси, меъда-ичак йўллари касалликларини обструкцияси, ичак атонияси, фаол ярали колит, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, тахикардия, миастения, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик чоралари

Вегетатив нейропатия, гипертиреоз, ишемик юрак касалллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, митрал стеноз, буйрак касалликлари, диафрагмани қизилўнгач чурраси, рефлюкс-эзофагит, тана ҳароратини ошиши (иситма ривожланишини ва тер безларини фаоллигини сусайиши натижасида иссиқ уришини эҳтимоли бор).

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати ҳолларида эмизишни бекор қилиш керак.

 

Қўллаш усули ва дозалаш 

Тозаловчи қўхна ёки ичак мустақил бўшалгандан кейин ректал қўлланади. 1 суппозиторийдан суткада 2-3 марта, максимал суткалик доза – 10 суппозиторий. 

Одатда даволаш курсининг давомийлиги 7-10 кун.

Суппозиторийни қўллашдан олдин контур уяли ўрамидан олиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, оғизни қуриши, чанқоқлик, қабзият, тахикардия, мидриаз, аккомодация фалажи, бош айланиши, ёруғликдан қўрқиш, сийишни тутилиши кузатилиши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғиз ва бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қабзият, тахикардия, мидриаз, аккомодация фалажи, бош айланиши, ёруғликдан қўрқиш, сийишни тутилиши; янада оғир холларда – психомотор қўзғалувчанлик, тиришишлар, ўткир сийдик тутилиши. Дозани ошириб юборилиш холларида препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.

 

Бошқа дори воситалари билан  ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганда препаратни м-холиноблокловчи самараси кучаяди (оғиз қуриши, аккомодацияни бузилиши, тахикардия, қабзият ва бошқалар). Юрак қисқаришлари тез-тезлигини оширувчи препаратлар билан қўлланганда (шу жумладан прокаинамид) – яққол тахикарди кузатилиши мумкин. МАО ингибиторлари ножўя самаралар ривожланиш хавфини оширади ва ижобий хроно- ва батмотроп самарани кучайтиради; юрак гликозидлари билан бирга қўлланганда – ижобий батмотроп самарани кучайтиради. Этанол (алкоголни) мингдевона (белладонна) препаратлари билан бир вақтда қўлланганда марказий нерв тизимига (МНТ) тормозловчи таъсирини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Мингдевона алкалоидларини гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтишини ва МНТ таъсир этувчи дори воситалари билан ўзаро таъсирининг эҳтимолини инобатга олиш керак.

МНТ га мингдевона алкалоидлари терапевтик дозаларда ўртача рағбатлантирувчи, катта дозаларда – қўзғатувчи таъсир кўрсатади, токсик дозаларда – тажавузкорлик, галлюцинация чақиради, у тормозланиш ва коматоз холатлар билан алмишиниши мумкин.

Суппозиторийларни ножўя самаралар ривожланиш эҳтимоли ошиши туфайли, мингдевона экстракти билан ва антихолинергик фаолликка эга бошқа препаратлар билан бирга қўллашдан сақланиш керак.

Мингдевона экстракти меъда-ичак йўллари мотор функциясини сусайиши натижасида, бирга қўлланадиган дори воситаларини ва бошқа воситаларни сўрилиш тезлигини пасайишига олиб келади.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида юқори диққатни жамлаш, психомотор реакциялар тезлигини ва яхши кўришни талаб қилувчи транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 

 

Чиқарилиш шакли

15 мг ректал суппозиторийлар.

5 суппозиторийдан поливинилхлорид, полиэтилен билан ламинацияланган плёнка контур уяли ўрамда. 

Икки контур уяли ўрам дори препаратининг қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 

 

Сақлаш шароити

25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, препарат ишлатилмасин.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: