Skip to main content

Красгемодез 8000

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КРАСГЕМОДЕЗ 8000

KRASHAEMODESUM 8000

 

Препаратнинг савдо номи: Красгемодез 8000

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби: 

Повидон 8000 (қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон 8000±2000) ­ 60,00 г, натрий хлориди – 5,5 г, калий хлориди 0,42 г, кальций хлориди гексагидрати ­ 0,5 г, магний хлориди гексагидрати – 0,005 г, натрий гидрокарбонати – 0,23 г, инъекция учун сув – 1 л гача.

Таърифи: тиниқ, оч сариқ ёки сариқ рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: дезинтоксикацион восита.

АТХ коди: B05AA

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратнинг таъсири қуйимолекуляр поливинилпирролидоннинг қондаги токсинларни боғлаш ва уларни организмдан тез чиқариш қобилиятига асосланади. 

6-yillik-qizil-jenshen

Айниқса дизентерия, сальмонеллёз, озиқ­овқат интоксикацияси бўлган беморлар қонидаги токсинларни тўлиқ боғлайди.

Куйиш касаллигида касалликнинг дастлабки 4­5 кунларида шаклланган токсинлар деярли тўлиқ фаолсизлантирилади; кечроқ муддатларда шаклланган токсинлар анча кучсиз нейтралланади.

Ўткир нур касаллигида беморлар организмида ҳосил бўлган токсинлар боғланмайди, уларни организмдан чиқарилишини тезлашишини имкони бўлса ҳам.

Препарат капиллярларда ҳар қандай интоксикацияда ривожланувчи эритроцитлар стазини йўқ қилинишига ёрдам беради, бу микроциркуляцияни яхшиланишига олиб келади. Буйракда қон оқимини тезлаштиради, калава фильтрациясини оширади ва диурезни кўпайтиради.

Препарат заҳарсиз бўлиб, антиген ва пироген ҳусусиятларга эга эмас. Полимернинг молекуляр массасини пасайиши уни организмдан буйрак орқали чиқарилишини тезлаштиради ва препаратнинг дезинтоксикацион ҳусусиятларини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Организмда метаболизмга учрамайди. Буйрак орқали тез, 4 соат давомида 80%, 12-24 соат ўтгач бутунлай чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Шок (жароҳатдан кейинги, операциядан кейинги, куйиш, геморрагик), интоксикация (меъда-ичак йўлларининг токсик касалликлари, шу жумладан дизентерия, диспепсия, салмонеллёз; куйиш, нур ва гемолитик касаллиги, перитонит, ичак тутилиши, тиреотоксикоз, жигар касалликлари, сепсис, пневмония; миокард инфарктининг ўткир фазаси), янги туғилган чақалоқларнинг токсемияси, гестозда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига томчилаб минутига 40-80 томчидан юборилади. 

Доза беморнинг ёшига ва интоксикациянинг оғирлигига қараб белгиланади. 

Катталар учун бир марталик доза ­ 200­500 мл; болалар учун – 5-10 мл/кг.

Эмизикли болаларга максимал бир марталик доза – 50­70 мл; 2 ёшдан 5 ёшгача – 100 мл; 5 ёшдан 10 ёшгача – 150 мл; 10 ёшдан 15 ёшгача – 200 мл ни ташкил қилади.

Препарат интоксикациянинг оғирлигига қараб бир марта ёки суткада 2 мартагача, 1-10 кун давомида юборилади:

  • ўткир меъда­ичак инфекцияларида, куйиш ва нур касалликларида суткада 1­2 марта;
  • гемолитик касаллик ва янги туғилган чақалоқлардаги токсемияда ­ суткада 2­8 марта (ҳар куни ёки кун ора);
  • йирик ўчоқли миокард инфарктида (биринчи суткаларда) ­ бир марта 200 мл, асоратларда иккинчи суткада 200 мл.

 

Ножўя таъсирлари

Артериал босимни пасайиши, тахикардия, нафасни қийинлашиши (тез юборилганида), оғирлиги турли даражадаги аллергик реакциялар (анафилактик шок ривожланишигача) ривожланиши мумкин.

Юборилган жойда инфекция, инфузия жойидан тарқалувчи тромбоз ёки флебит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, бош мия ички гипертензияси, геморрагик инсульт, бош мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали юрак етишмовчилигининг IIб­III даражаси, нафас етишмовчилиги, оғир аллергик реакциялар, тромбоэмболия, олигурия, анурия, ўткир нефрит, бронхиал астма , флеботромбозда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диуретик воситалар билан бирга қўлланилганида Красгемодез 8000 уларнинг таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Катта куйишларда плазма, альбумин, гамма­глобулин билан бирга юборилади. 

Инфузия қилишдан олдин препаратни бутилка этикеткасида кўрсатилган яроқлилик муддатини текшириш керак. Препарат тиниқ бўлиши, заррачалар, чўкма сақламаслиги керак. Визуал текширувларнинг натижалари касаллик тарихида қайд қилинади.

Даволаш жараёнида пациентнинг артериал босимини ва ҳолатини назорат қилиш керак. 

Юбориш олдидан препарат тана ҳароратигача иситилади. Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолда препаратни дарҳол тўхтатиш, венадан игнани чиқармасдан антигистамин (ёки глюкокортикостероидлар) препаратларини юбориш керак. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма.

200 мл, 400 мл дан шиша бутилкаларда.

Бутилка қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

Стационар учун:

  • 200 мл дан 24 бутилка, 400 мл дан 12 бутилка 5 та қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга пачкасиз гофракартонли яшикда;
  • 1 бутилка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга (200 мл дан 1 тадан 24 тагача бутилка, 400 мл дан 1 тадан 12 тагача бутилка мос равишдаги қўллаш бўйича йўриқномаси била бирга) пачкасиз гофракартонли яшикда.

 

Сақлаш шароити

0 дан 25°С гача ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати 

4 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: