• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Крапивы Листья

Home Йўриқномалар Крапивы Листья
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КРАПИВЫ ЛИСТЬЯ 

FOLIA URTICAE

 

Савдо номи: Крапивы листья.

Газандадошлар Urticaceae оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, икки уйлик – газанда (чаён ўт) нинг (Urtica dioica L.) гуллаш даврида йиғилган, қуритилган ва майдаланган барглари.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемостатик.

 

Фармакологик хусусиятлари

Газанда барглари К, С витаминлари, каротиноидлар, ошловчки моддалар, минерал тузларни сақлайди. Қон ивишини оширади, қон кетишини тўхтатувчи таъсирга эга.

 

Қўлланилиши

Ички қон кетишларда (ўпка, буйрак, бачадон, меъда, ичаклардан ва геммороидал) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 2 ош қошиқ (10 г) майдаланган баргаларни ёки баргларни сақлаган 10 та фильтр-пакет сирланган идишга солинади, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпилади, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Сўнгра 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 сутка давомида сақлаш мумкин. 1 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга шахсий қабул қўллаолмасликда аллергик  реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қоннинг юқори ивучанлиги, гипертония касаллиги, атеросклероз, препартни шахсий қабул қилаолмаслик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон ўрамда.

5 кг, 10 кг, 15 кг дан қопларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
35 Views
ОлдингисиКотрокс21.03.2021
Красавки Экстракт21.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Крапивы Листья
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.