Skip to main content

Колдрекс® Максгрипп

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОЛДРЕКС® МаксГрипп

COLDREX MaxGripp

 

Cавдо (патентланган) номи: КОЛДРЕКС® MaкcГрипп 

Халқаро патентланмаган номи ёки гуруҳлашган номи: Парацетамол + Фенилэфрин + Аскорбин кислотаси 

Дори шакли: ичга қабул қилишга эритма тайёрлаш учун кукун (лимонли).

1 пакетча таркиби: 

Фаол моддалар

парацетамол 1000 мг, 

аскорбин кислотаси 40 мг, 

фенилэфрин гидрохлориди 10 мг. 

Ёрдамчи моддалар: сахароза 3725 мг, лимон кислотаси 680 мг, натрий цитрати 430 мг, маккажўхори крахмали 200 мг, лимон хушбўйи 200 мг, натрий цикламати 79 мг, натрий сахаринати 54 мг, куркумин бўёвчиси (Е 100) 7 мг, коллоид кремний диоксиди 2мг. 

Таърифи: оч-сарғиш рангли, лимон ҳидига эга бўлган гетероген сочилувчан кукун. Кукун иссиқ сувда эритилганида, сарғиш-яшил рангли, кўпиксиз ва қаттиқ киритмаларсиз, лимон ҳидли хира эритма ҳосил бўлади. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК ва “шамоллаш” симптомларини бартараф қилувчи восита (анальгетик нонаркотик восита, альфа-адреномиметик , витамин)

АТС коди: N02ВЕ51.

 

Фармакологик хусусиятлари

КОЛДРЕКС МаксГрипп – мажмуавий препарат. Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Препарат парацетамолнинг қўллашга рухсат этилган максимал бир марталик дозасини сақлайди. Фенилэфрин – қон томирларини торайтирувчи восита бўлиб, бурун битишини бартараф этади (бурун шиллиқ қавати ва бурун ёндош бўшлиқларидаги қон томирларни торайтиради) ва нафас олишни енгиллаштиради. Аскорбин кислотаси (С витамини) шамоллаш касалликлари ва гриппда кузатиладиган С витаминига бўлган юқори эҳтиёжни тўлдиради. 

КОЛДРЕКС® MaкcГрипп таркибидаги фаол моддалар уйқучанликни чақирмайди.

 

Фармакокинетикаси 

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, организм суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учраб, бир нечта метаболитларни ҳосил қилади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганида организмдан ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади. Препаратнинг асосий қисми жигарда конъюгация бўлганидан сўнг чиқарилади. Парацетамолнинг қабул қилинган дозасини 3% дан кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. 

Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади, организм тўқималарига кенг тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, сийдик билан ўзгармаган ҳолда оксалат шаклида чиқарилади. Ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилинган аскорбин кислотаси ўзгармаган ҳолда сийдик билан тез чиқарилади. 

Фенилэфрин меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади ва ичакларда ва жигарда «бирламчи ўтиш» жараёнида моноаминооксидаза таъсири остида метаболизмга учрайди. Фенилэфрин ичга қабул қилинганида препаратнинг биокираолишлиги чекланган. Сийдик билан сулфат кислотасининг конъюгати шаклида деярли тўлиқ чиқарилади.

 

Қўлланилиши

«Шамоллаш» ва гриппнинг қуйидаги сиптомларини бартараф қилиш учун қўлланади:

  • юқори тана ҳарорати,
  • бош оғриғи,
  • эт увишиши, 
  • бўғим ва мушакларда оғриқлар, 
  • бурун битиши,
  • томоқ оғриғи,
  • бурун ёндош бўшлиқларидаги оғриқлар. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • парацетамол, фенилэфрин, аскорбин кислотаси (С витамини) ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • оғир даражадаги жигар ва буйрак касалликлари;
  • қон тизими касалликлари;
  • қалқонсимон безнинг фаолияти ошганида (тиреотоксикоз);
  • артериал гипертензияда;
  • юрак касалликларида (аорта оғзини яққол стенози, ўткир миокард инфаркти, тахиаритмиялар);
  • простата бези гиперплазиясида;
  • ёпиқ бурчакли глаукомада;
  • трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилинганда ва улар тўтатилгандан сўнг 14 кун давомида;
  • қандли диабетда ва қанд сўрилишини ирсий бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларда – ҳар бир пакетча 4 г қанд сақлайди;
  • глюкоза-6-фосфат дегидрогеназани ирсий йўқлигида;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда; 
  • сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас, чунки препаратнинг таркибида сахароза мавжуд.

 

Эҳтиёткорлик билан

Хавфсиз гипербилирибинуринемияларда, феохромоцитома, вазоспастик касалликлар (Рейно синдроми) да, юрак қон-томир тизими касалликларида, бошқа гипотензив воситалар билан бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бир пакетча ичидаги моддани кружкага солиб, кружканинг ярмигача иссиқ сув қуйинг. Эригунча аралаштиринг. Агар лозим бўлса, совуқ сув, таъбга кўра шакар қўшинг.

Катталар: 

Бир пакетчадан ҳар 4-6 соатда буюрилади.

24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ истеъмол қилманг. 

Препаратни камида 4 соатдан кейин такрор қабул қилинг.

Препаратни шифокорнинг маслаҳатисиз 5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар касалликнинг симптомлар сақланиб қолса, шифокорга мурожаат қилинг.

ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДОЗАНИ ОШИРМАНГ.

 

Ножўя таъсири 

Ножўя самаралари аъзолар тизими ва учраш тез-тезлиги бўйича таснифланган. Ножўя самараларнинг учраш тез-тезлиги қуйидаги тарзда белгиланган: жуда тез-тез (1/10 га тенг ёки кўп), тез-тез (1/100 га тенг ёки кўп ва 1/10 дан кам), тез-тез эмас (1/1000 га тенг ёки кўп ва 1/100 дан кам), кам ҳолларда (1/10000 га тенг ёки кўп ва 1/1000 дан кам) ва жуда кам ҳолларда (1/100000 га тенг ёки кўп ва 1/10000 дан кам). 

Тавсия этилган дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Парацетамол кам ҳолларда ножўя таъсир кўрсатади. 

Қон яратиш аъзолари томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: 

Жуда кам ҳолларда: анафилаксия, терида тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми. 

Нафас тизими томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) га сезувчан бўлган пациентларда бронхоспазм. 

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: жигар фаолиятини бузилиши. 

Тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида нефротоксик таъсири кузатилиши мумкин. 

Фенилэфрин 

Нерв тизими томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: асабийлик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик.

Юрак қон-томир тизими томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: артериал босимни ошиши, тахикардия, юракни уриб кетиш ҳисси. 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: кўнгил айниши, қусиш. 

Сезги аъзолари томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: мидриаз, аксарият ҳолларда ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда ўткир глаукома ҳуружи. 

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар (терида тошма, эшакеми, аллергик дерматит).

Сийдик чиқариш тизими томонидан: 

Жуда кам ҳолларда: дизурия, простата бези гипертрофиясида қовуқнинг ташқи чиқарув тешигини обструкцияси бўлган пациентларда сийдикни тутилиши. 

Аскорбин кислотаси

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлиги аниқланмаган.

Аллергик реакциялар: терида тошма, терини қизариши. 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия. 

Аскорбин кислотаси суткада 600 мг дан ортиқ қабул қилинганида ўртача даражада поллакиурия бўлиши мумкин. 

Ножўя самаралар ривожланганида препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

Агар қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар оғирлашса, ёки агар Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни фақат тавсия этилган дозаларда қабул қилиш керак. Тавсия этилган доза ошириб юборилганида, ҳатто Сиз ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз ҳам, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг, чунки жигарни кейинроқ намоён бўлувчи жиддий шикастланиш хавфи мавжуд. 

Дозани ошириб юборилиши одатда парацетамол билан боғлиқ. 

Катталарда жигарни шикастланиши парацетамолни 10 г ва ундан ортиқ қабул қилинганда юз бериши мумкин. Парацетамолни 5 г ва ундан ортиқ қабул қилиш, қуйидаги хавф омиллари бўлган пациентларда жигарни шикастланишига олиб келиши мумкин:

  • карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин, далачой препаратлари ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратлар билан узоқ вақт даволанганда;
  • алкоголни кўп миқдорда мунтазам равишда истеъмол қилганда;
  • глутатион танқислиги (овқатланишни бузилиши, муковисцидоз, ОИТВ-инфекция, очлик, озиб кетиш оқибатида).

Симптомлари (парацетамол билан боғлиқ бўлган симптомлар): 

24 соат давомида бўлиши мумкин: тери қопламаларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ. 2-48 соат давомида жигар фаолиятини бузилиши белгилари намоён бўлиши мумкин. Глюкоза метаболизмини бузилиши ва метаболик ацидоз белгилари намоён бўлиши мумкин. Оғир даражадаги заҳарланиш ҳолатларида оғир даражадаги жигар етишмовчилигини ривожланиши, ва ҳатто жигар энцефалопатиясига, комага ва ўлимга олиб келиши мумкин. Бел соҳасидаги кучли оғриқлар, гематурия ва протеинурия асосида ташҳис қўйиладиган буйрак каналчаларининг некрози бўлган ўткир буйрак етишмовчилиги жигар фаолиятини оғир даражали бузилишларисиз ҳам ривожланиши мумкин. Парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганида юрак аритмияси ва панкреатитни ривожланиш ҳоллари ҳақида маълумотлар бор. 

Дозани ошириб юборилишининг биринчи белгилари пайдо бўлганида, гарчи заҳарланишнинг яққол симптомлари бўлмаса ҳам, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Заҳарланишнинг дастлабки даврида симптоматика фақат кўнгил айниши ва қусиш билан чекланиши, заҳарланиш ҳолатининг оғирлигини ва ички аъзоларнинг шикастланиш даражасини тўлиқ ифодаламаслиги мумкин. 

Даволаш: заҳарланиш тахмин қилинган пайтнинг биринчи соатидаёқ беморга фаоллаштирилган кўмирни ичга буюриш мақсадга мувофиқдир. Доза ошириб юборилганидан тўрт ва ундан кўпроқ соат ўтгандан кейин қон плазмасида парацетамолнинг концентрациясини аниқлаш зарур (парацетамолнинг концентрациясини бундан эртароқ аниқлаш ишончли натижа бермаслиги мумкин). Парацетамол қабул қилингандан кейин 24 соатгача вақт давомида ацетилцистеин билан даволаш мумкин, аммо максимал гепатопротектор самараси доза ошириб юборилгандан сўнг биринчи 8 соат ичида олиниши мумкин. Шундан кейин антидотнинг самарадорлиги кескин пасаяди. Зарурат бўлганида ацетилцистеин вена ичига юборилиши мумкин. Пациент қуса олмаган ҳолларда муқобил усул сифатида (тезкор стационар ёрдам бериш имконияти йўқлигида) метионинни ичга буюриш ҳисобланади. Жигар фаолиятини жиддий бузилиши бўлган пациентларни даволаш парацетамол қабул қилингандан сўнг 24 соатдан кейин токсикология маркази ёки жигар касалликларига ихтисослашган бўлим мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилиши керак. 

Симптомлари (фенилэфрин билан боғлиқ бўлган симптомлар): таъсирчанлик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, артериал босимни ошиши, кўнгил айниши, қусиш, юқори қўзғалувчанлик, рефлектор брадикардия. Дозаси ошириб юборилганида оғир ҳолатларда галлюцинациялар, онгни чалкашиши, тиришишлар, аритмиялар ривожланиши мумкин. 

Фенилэфриннинг дозасини ошириб юборилиши ножўя таъсири билан ўхшаш симптомларни чақириши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). 

Даволаш: симптоматик даволаш, оғир даражадаги артериал гипертензияда фентоламин каби альфа-блокаторларни қўллаш мумкин. 

Симптомлари (аскорбин кислотаси билан боғлиқ бўлган симптомлар): 1000 мг дан ортиқ қўлланганида – бош оғриғи, МНТ қўзғалувчанлигини ошиши, уйқусизлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, гиперацид гастрит, МИЙ шиллиқ қаватини яллиғланиши, меъда ости безининг инсуляр аппарати фаолиятини сусайиши (гипергликемия, глюкозурия), гипероксалурия, нефролитиаз (кальций оксалатидан пайдо бўлувчи), буйракнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайиши (тўқималар трофикасини ёмонлашуви, АБ ошиши, гиперкоагуляция, микроангиопатиялар ривожланиши мумкин) бўлиши мумкин. 

Аскорбин кислотасининг юқори дозалари (3000 мг дан ортиқ) вақтинчалик кўнгил айниши, меъда соҳасида дискомфорт каби меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиши ва осмотик диареяни чақириши мумкин. Дозани ошириб юборилишини кечиши парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши натижасида жигарни оғир даражада шикастланиши билан чақирилган тоифага киритилиши мумкин. 

Даволаш: симптоматик, жадаллаштирилган диурез. 

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири 

Парацетамол узоқ вақт давомида қабул қилинганида билвосита антикоагулянтлар (варфарин ва бошқа кумаринлар) нинг таъсирини кучайтиради ва қон кетиш хавфини оширади. 

Препаратнинг бир марталик дозасини вақти-вақти билан қабул қилиш билвосита антикоагулянтларнинг таъсирига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. 

Жигарда микросомал оксидланиш ферментларининг индукторлари (барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин, фенитоин, этанол, флумецинол, фенилбутазон ва трициклик антидепрессантлар) препаратнинг дозаси ошириб юборилганида ва парацетамол билан бир вақтда қабул қилинганида гепатотоксик таъсир қилиш хавфини оширадилар. 

Микросомал оксидланишнинг ингибиторлари (циметидин) гепатоксик таъсир қилиш хавфини камайтирадилар. 

Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. 

Метоклопрамид ва домперидон парацетамолнинг сўрилиш тезлигини оширади, холестерамин эса камайтиради.

Парацетамол МАО ингибиторлари, седатив препаратлар ва этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Фенилэфрин МАО ингибиторлари билан қабул қилинганида артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин. 

Фенилэфрин бета-адреноблокаторлар ва антигипертензив препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради, гипертензия ва юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган бузилишларни ривожланиш хавфини оширади. 

Фенилэфринни симпатомиметик аминлар билан бир вақтда буюриш юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган ножўя самараларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. 

Трициклик антидепрессантлар фенилэфриннинг симпатомиметик таъсирини кучайтиради, юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган ножўя самараларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин. 

Галотанни фенилэфрин билан бир вақтда қўллаш юрак қоринчалари аритмияси ривожланиш хавфини оширади. 

Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, ўз навбатида, у фенилэфриннинг альфа-адренорецепторларга рағбатлантирувчи фаоллигини кучайтиради. 

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиш хавфини оширадилар. 

Глюкокортикоидларни фенилэфрин билан бир вақтда буюриш глаукомани ривожланиш хавфини оширади. 

Дигоксин ва бошқа юрак гликозидларини бир вақтда буюриш юрак ритмини бузилиши ва юрак ҳуружларини ривожланиш хавфини оширади. 

Аскорбин кислотаси салицилатлар ва қисқа вақт таъсир этувчи сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, кислоталарни буйрак орқали чиқарилишини секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга бўлган дори воситалар (шу жумладан, алкалоидлар) нинг чиқарилишини оширади, перорал контрацептивларнинг қондаги концентрациясини пасайтиради. 

Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига олиб келади. 

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксик таъсирини кучайтиради. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи воситалар, шунингдек бошқа нонаркотик анальгетиклар, НЯҚП (натрий метамизоли, ацетилсалицил кислотаси, ибупрофен ва бошқалар), барбитуратлар, тутқаноққа қарши дори воситалари, рифампицин ва хлорамфеникол, симпатомиметиклар (деконгестантлар, иштаҳани сусайтирувчи воситалар, амфетаминга ўхшаш психостимулятор воситалар кабилар), “шамоллаш” ва грипп симптомларини енгиллатиш учун қўлланадиган бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. 

Қонда сийдик кислотаси ва глюкоза миқдорини аниқлаш учун қон таҳлили ўтказилганда шифокорга КОЛДРЕКС МаксГрипп препаратини қабул қилаётганлигингиз ҳақида хабар беринг, чунки препарат сийдик кислотаси ва глюкоза миқдорини баҳоловчи лаборатория синамалари натижаларини ўзгартириши мумкин.

КОЛДРЕКС МаксГрипп препаратини қабул қилишдан олдин қуйидаги ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим:

  • метоклопрамид, домперидон (кўнгил айниш ва қусишни бартараф қилиш учун қўлланадиган препаратлар), ёки қонда холестерин миқдорини пасайтириш учун қўлланадиган колестирамин қабул қилаётган бўлсангиз;
  • қон ивишини пасайтирувчи препаратлар (масалан, варфарин) қабул қилаётган бўлсангиз;
  • натрий миқдори камайтирилган парҳезга риоя қилишда – ҳар бир пакетча 0,12 г натрий сақлайди.

ЖИГАРНИНГ ТОКСИК ШИКАСТЛАНИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ПАРАЦЕТАМОЛ БИЛАН БИР ВАҚТДА АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ, ШУНИНГДЕК АЛКОГОЛНИ СУРУНКАЛИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА МОЙИЛ ШАХСЛАР ПРЕПАРАТНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН ЭМАС. 

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири: 

Таъсир кўрсатмайди (тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида). Бош айланиши кузатилганида транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди. 

 

Чиқарилиш шакли 

Ичга қабул қилишга эритма тайёрлаш учун кукун (лимонли). Кукун 6,427 г дан кўп қаватли (қоғоз/алюмин фольга/полиэтилен) пакетчада. 3, 5 ёки 10 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: