Skip to main content

Кокарнит

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОКАРНИТ

COCARNIT

 

Препаратнинг савдо номи: Кокарнит 

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун. 

Таркиби

Лиофилизатланган кукунли ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: 

динатрий аденозинтрифосфат тригидрати 10 мг; 

кокарбоксилаза 50 мг; 

цианокобаламин 0,5 мг; 

никотинамид 20 мг.

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, глицин

Эритувчили ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди: 

6-yillik-qizil-jenshen

лидокаин гидрохлориди 10 мг; 

инъекция учун сув 2 мл гача. 

Таърифи: пушти рангли лиофилизатланган кукун; эритувчи: рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. 

АТХ коди: А11DA 

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси 

Кокарнит препарати метаболик моддалар ва витаминларнинг рационал танлаб олинган комплексидир. 

Никотинамид – РР витаминининг шаклидан бири бўлиб, ҳужайрада оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, углеводлар ва азот алмашинувини яхшилайди, липидлар алмашинувини нормаллаштиради, қонда атероген липопротеинларнинг даражасини пасайишини чақиради. 

Кокарбоксилаза – организмга ташқаридан тушган тиамин (В1 витамини) дан ҳосил бўладиган кофермент. Углеводлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, α-кетокислоталарнинг карбоксилланиши ва декарбоксилланишини катализлайдиган карбоксилаза ферментининг таркибига киради. Нуклеин кислоталар, оқсиллар ва липидлар синтезига ёрдам беради. Организмда сут ва пироузум кислоталарининг даражасини пасайтиради, глюкозани ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв тўқимасининг трофикасини яхшилайди. 

Цианокобаламин (В12 витамини) – организмда юқори биологик фаолликка эга бўлган фаол шакли аденозилкобаламин ёки кобамидга айланади. Организмда оқсиллар синтезини оширади ва уни тўпланишига ёрдам беради. Углеводлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради. Қонда холестериннинг даражасини пасайтиради, жигарнинг ёғли инфильтрациясини олдини олади. Қон яратувчи аъзоларни нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳини сақловчи бирикмаларни тўпланишига олиб келиб, уларни гемолизга чидамлилигини оширади. Тўқималарнинг регенерация ҳусусиятини оширади. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. 

Динатрий аденозинтрифосфат тригидрати аденозиннинг ҳосиласи ҳисобланади, метаболик жараёнларни рағбатлантиради. Гипотензив ва антиаритмик таъсирга эга. Қон томирларни, шу жумладан коронар артерияларни торайтирувчи таъсир кўрсатади. 

 

Фармакокинетикаси 

Кокарнит препаратининг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар келтирилмаган. 

 

Қўлланилиши 

  • невритлар, нейропатия (қандли диабет, пернициоз анемиядаги ва х.з);
  • турли генезли невралгиялар;
  • миалгия, ишиалгия;
  • люмбаго, радикулит;
  • бурсит, тендинитлар;
  • юрак ишемик касаллиги, миокардит, миокардиопатияда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Кокарнит мушак ичига 1-2 ампуладан суткада бир марта юборилади. 

Даволаш ва такрорий даволаш курсларни ўтказиш давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлигига боғлиқ. 

 

Ножўя таъсирлари 

Бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми).

Мушак ичига юборилганида – юборилган жойда гиперемия, қичишиш, шиш.

Яққол ифодаланган ножўя таъсирлари ривожланганида препарат бекор қилинади. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар кандай компонентига бўлган ўта юқори сезувчанлик.
  • миокард инфарктининг ўткир даври.
  • ўта юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция (шу жумладан ўткир тромбозларда), эритремия, эритроцитоз, артериал гипертониянинг оғир шакллари, артериал гипотония, ўткир миокард инфаркти, ўпканинг яллиғланиш касалликларида қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Эритма тайёрлангандан сўнг, уни зудлик билан ишлатиш керак! 

Тайёрланган эритманинг ранги қизил бўлиши керак. Агар ранги ўзгарган бўлса, уни қўллаш мумкин эмас. 

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик даврида Кокарнит препарати она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак. 

Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. 

 

Чиқарилиш шакли 

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун шиша ампулаларда. 

3 ампула эритувчи (0,5% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси 2 мл дан 3 ампула) билан мажмуада контур уяли ўрамда. 

1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 

 

Сақлаш шароити 

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С-250С бўлган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича берилади. 

Улашиш: