Skip to main content

Кодэкс

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОДЭКС

CODEX

 

Препаратнинг савдо номи: Кодэкс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ацетаминофен, кодеин фосфати

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби: 

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: 

ацетаминофен (парацетамол) – 300 мг

кодеин фосфати – 8 мг

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий гликолат крахмали, натрий метабисульфит, тальк, магний стеарати.

Таърифи: оқ, текис, думалоқ таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик 

АТХ коди: N02BE51.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ацетаминофен – анальгетик-антипиретик. Анальгетик, иситмани пасайтирувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга, бу препаратнинг гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсир қилиш ва простагландинлар синтезини ингибиция қилиш хусусиятига боғлиқ.

Кодеин фосфати – МНТ турли бўлимларидаги ва периферик тўқималардаги опиат рецепторларнинг агонистлари гуруҳига кирувчи табиий наркотик анальгетик бўлиб, антиноцицептив тизимини рағбатлантиришга ва оғриқни эмоционал ҳис қилишни ўзгартиришга олиб келади.

Фармакокинетикаси

Ацетаминофен – меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1-4 соат. Жигарда глюкуронид ва парацетамол сульфатини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали асосан конъюгация маҳсулотлари кўринишида, 5% дан кам қисми ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Кодеин фосфати – ичга қабул қилингандан сўнг тез сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятли эмас. Жигарда биотрансформацияга учрайди, бунда 10% метил гуруҳини йўқотиш йўли билан морфинга ўтади. Т1/2 2,5 – 4 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади: 5-15% кодеин кўринишида ва 10% морфин ва унинг метаболитлари кўринишида.

 

Қўлланилиши

Турли этиологияли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқлар (бош ва тиш оғриқлари, мигрень, орқадаги оғриқлар, артралгия, миалгия, невралгия, меналгия), шамоллаш касалликлардаги иситмалаш синдромида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – зарурати бўлганида оғиз орқали 1-2 таблеткадан ҳар 4 соатда. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга индивидуал буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Тиббий эътиборни талаб қилувчилар: Тез-тез учрамайдиганлари – аллергик реакциялар, ателектазлар, бронхоспастик аллергик реакциялар, аллергик ларингик шишлар, аллергик ларингоспазм, нафаснинг сусайиши, марказий нерв тизимининг рағбатлантирилиши, саросималик, юракни тез/секин ёки нотекис уриши, гистаминни ажралиб чиқиши.

Фақат узоқ давомли бўлганида ёки безовта қилганида тиббий эътиборни талаб қилувчилар: Тез-тез учрайдиганлари – қабзият, уйқучанлик. Тез-тез учрамайдиганлари – антидиуретик самара, кўришни хиралашиши ёки иккиланиши ёки кўришни бошқа бузилишлари, хушдан кетиш ҳолатлари, оғизни қуриши, ноқулайлик ҳисси ёки оғриқли ҳолатлар, бош оғриғи, гипотензия, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, асабийлик, ҳолсизлик, одатдаги бўлмаган чарчоқлик, уретрал спазм.

Бошқалар – танада оғриқлар, диарея, юракни тез уриши, иситма, тумов, аксириш, қизариш, кучли терлаш, кўп эснаш, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, асабийлик, ҳолсизлик, қўзғалувчанлик, қалтираш, мушакларни титраши, абдоминал дискомфорт, уйқуни бузилиши, кўз қорачиқларини кенгайиши, аллергик реакциялар, агранулоцитоз, тромбоцитопения.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик; буйраклар ва жигар фаолиятини бузилишлари; алкоголизм; интоксикацион диарея; ўткир нафас депрессияси; ўткир ва оғир бронхиал астма; юқори нафас йўлларининг обструкцияси; ҳомиладорлик ва лактация даври; болалар (2 ёшгача).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетаминофен – билвосита антикоагулянтларнинг (кумарин ҳосилалари) самарасини ва жигарнинг гепатотоксик препаратлар билан шикастланиши эҳтимолини оширади. Метоклопрамид препаратни сўрилишини оширади, холестерамин эса камайтиради. Барбитуратлар иситмани туширувчи фаоллигини камайтирадилар.

Кодеин – нейролептиклар, транквилизаторлар, алкоголь, барбитуратлар, наркоз ва гипотензив воситаларнинг самараларини оширади. Налоксон ва налтрексон препаратнинг специфик антагонистлари ҳисобланадилар.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган доза оширилмасин. Дозани ошириб юбориш хавфи жигарнинг ноцирротик характерли алкоголли касалликлари бўлган беморларда пайдо бўлади. Сурункали алкоголизми бўлганлар учун препаратни қабул қилиш суткада 2 г гача чеклансин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида препаратни қабул қилиш тўхтатилсин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ацетаминофен. Жигар гепатотоксик шикастланиши мумкин. Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, тер ажралишини кучайиши ва умумий ҳолсизлик. Жигарни заҳарланишининг клиник ва лаборатор диагностикасини қабул қилинганидан кейин 48–72 соат ўтгач қўйиш мумкин. Даволаш: меъдани лаваж қилиш ва қустирувчи воситаларни юбориш. Н–ацетилцистин антидоти, оптимал натижага эришиш учун иложи борича эртароқ, яъни катта доза қабул қилинганидан кейин 16 соат оралиғида қабул қилиш мақсадга мувофиқ, лекин 24 соат чегарасида. Бундай ҳолда жигарда такрорий, структур ёки функционал бузилишлар кузатилмайди.

Кодеин фосфати. Белгилари ва симптомлари: кодеин билан оғир заҳарланишлар нафас депрессияси (нафасни респиратор ёки даврий пасайиши, Чейн-Стокс нафаси, цианоз), скелет–мушак бўшашиши, терини совуши, брадикардия ва гипотензия билан характерланади. Даволаш: адекват нафасни тиклаш ва назоратли ўпка вентиляциясини таъминлаш. Наркотик антагонист налоксон нафасни сусайишига қарши специфик антидот ҳисобланади. 

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар; 10 таблетка алюмин фольга ва ПВХ блистерда; бир блистер истеъмолчилар учун тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимоялан жойда. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: