Skip to main content

Кандиго® Крем

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНДИГО® КРЕМ

CANDIGO® CREAM

 

Препаратнинг савдо номи: Кандиго® Крем

Таъсир этувчи модда (ХПН): клотримазол

Дори шакли: вагинал крем 

Таркиби:

Ҳар бир грамм крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,1 г клотримазол;

ёрдамчи моддалар: Тефоз-63, енгил суюқ парафин, цетостеарил спирти, бензил спирти, бутилирланган гидрокситолуол, полисорбат-60, натрий фосфат дигидрати, триэтаноламин, тозаланган сув.

Таърифи: оқ, силлиқ, қовушқоқ бир хил крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар, имидазол ва триазол ҳосилалари.

АТХ коди: D01AC01.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир механизми

Клотримазол эргостерол синтезини ингибиция қилиш йўли орқали замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. Эргостерол синтезини ингибиция қилиш цитоплазматик мембрананинг структур ва функционал етишмовчилигига олиб келади.

Фармакодинамикаси

Клотримазол in vitro ва in vivo шароитларда кенг антимикотик таъсир доирасига эга, улар дерматофитлар, ачитқисимон, моғор замбуруғларини ўз ичига олади.

Клотримазолнинг таъсир механизми: инфекция ўчоғида клотримазолнинг концентрациясига қараб фунгистатик ва фунгицид таъсир кўрсатади. In vitro шароитида замбуруғ элементларини кўпайишини блоклайди, лекин замбуруғларнинг споралари унинг таъсирига сезувчанлиги паст бўлади.

Замбуруғларнинг сезгир турларини бирламчи резистентлиги жуда кам ҳолларда учрайди, сезгир замбуруғларнинг иккиламчи резистентлигини ривожланиши фақат даволаш таъсири остида ривожланиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетик тадқиқотлар вагинал қўллангандан кейин клотримазолнинг фақат оз миқдори (дозанинг 3-10%) сўрилишини кўрсатди.

Жигарда тез метаболизми туфайли клотримазолнинг плазмадаги чўққи концентрацияси 500 мг доза вагинал қўллангандан кейин 10 нг/мл дан камроқни ташкил этади, бу клотримазолни интравагинал қўллаш сезиларли тизимли ва тизимли бўлмаган бузилишларга олиб келмаслигини кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Клотримазол вагинал кандидоз ва трихомонада мавжудлигига гумон билан кечувчи аралаш вагинал инфекцияларни даволаш учун тавсия этилади. Препарат трихомонадаларни тизимли даволаш мумкин бўлмаган ҳолатлардан ташқари ягона даволаш воситаси сифатида қўлланилмайди.

Клотримазол кандидоз вагинитни даволаш учун тавсия этилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Крем тўпламда мавжуд бўлган аппликатор ёрдамида интравагинал юборилади.

Катталар

Крем кечқурун (уйқудан олдин) аппликатор ёрдамида (5 г) қинга чуқур юборилади.

Умумий

Даволашни ҳайз кўриш вақтида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳайз қони юборилган кремни чиқариб юбориши мумкин. Даволаш ҳайз цикли бошлангунча тугатилиши керак. Препаратни қўллаш вақтида тампонлар, интравагинал душлар, спермицидлар ёки бошқа вагинал препаратлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Болалар

16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Келтирилган нохуш самаралар спонтан равишда олинган маълумотларга асосланган, тўғри буюрилганда учраш тез-тезлиги эҳтимол камайиши мумкин.

Иммун тизими томонидан: 

Аллергик реакциялар (хушдан кетиш, артериал босимни пасайиши, диспноэ, эшакеми, қичишиш).

Репродуктив тизим томонидан:

Маҳаллий реакциялар: терини кепакланиши ва таъсирланиши, қичишиш, тошма, шиш, дискомфорт, ачишиш, чаноқ соҳасида оғриқ.

Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Клотримазол, цетостеарил спирти ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лаборатор текширувлар препаратни латекс контрацептивлар билан бир вақтда ишлатилганида контрацептив препаратнинг структурасини бузилиши кузатилишини кўрсатди. Шунинг учун бундай контрацептив препаратларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Пациентларга бу маҳсулот иштилгандан кейин камида беш кун муқобил эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.

Вагинал крем кўринишида клотримазол ва перорал қўллаш учун такролимус (FK-506; Иммуносупрессор) билан бир вақтда даволаш плазмада такролимуснинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик: В категорияси.

Клотримазолни ҳомиладорликда қўллаш мумкин, фақат шифокор ёки акушер кузатуви остида.

Лактация: Клотримазолни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Лекин, препарат маҳаллий ва интравагинал қўлланганидан кейин тизимли сўрилиши минимал даражада бўлади. Ишлаб чиқарувчилар эмизикли оналар томонидан маҳаллий қўлланилганида эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Тўсатдан ичга қабул қилинганда: агар дозани ошириб юборилишининг клиник симптомлари яққол бўлса (бош айланиши, кўнгил айниши ёки қусиш) меъдани ювиш, каби тегишли чоралар ўтказилади. Симптоматик даволаш фақат нафас йўлларининг адекват ҳимояси имконияти бўлганида ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

7 г дан тубада, ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. Тўпламда 1 бўш аппликатор мавжуд.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365