Skip to main content

Кандифлю

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНДИФЛЮ

КANDIFLU

 

Препаратнинг савдо номи: Кандифлю

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Флуконазол

Чиқарилиш шакли: Инфузия учун эритма 2 мг/мл, 100 мл дан флаконларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р 450 га қарам 14α-деметилаза ферментини яққол ингибирланиши ва бунинг оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворининг асосий компоненти – эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Miсrosporum spp., Trichoptyton spp., Cryptococcus neoformans, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

 

Фармакокинетикаси

Флуконазолнинг қон зардобидаги чўққи концентрацияга вена ичига (в/и) юборилганидан кейин дарҳол эришилади. Препаратнинг яримчиқарилиш  даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозаси билан тўғри пропорционал боғлиқликда бўлади. Препарат суткада бир марта юборилганида даволашнинг 4-5 кунига келиб мувозанат концентрациянинг 90% даражасига эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 11-12%. Флуконазол барча биологик суюқликларга, организмнинг тўқималари ва аъзоларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хилдир.

Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг миқдори унинг плазмадаги даражасининг 80% ини ташкил қилади. Шох қаватида, эпидермисда, дермада, ажралиб чиқувчи тер суюқлигида препаратнинг концентрацияси зардобдагидан ошиқ бўлган юқори концентрациясига эришилади. Флуконазол терининг шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. 

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўлланиши

Флуконазол инфузия учун кўпчилик замбуруғли инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:

– криптококкоз, криптококкли менингитни ҳам қўшиб;

– тизимли кандидоз, кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидоз     инфекцияларини (қорин парда, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари) ҳам   қўшиб;

– шиллиқ пардаларнинг кандидозлари (оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач, ноинвазив бўлмаган бронхўпка кандидозлари, кандидурия, тиш протезларининг тақиб юрилиши билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози);

– жинсий аъзоларнинг кандидози: қин кандидози, ўткир ва сурункали қайталанувчи баланит;

– тери микозлари, шу жумладан, товон, тана, чов соҳанинг микозлари, кепаксимон темиратки, онихомикоз;

– чуқур эндемик микозлар;

– хавфли ўсмалари бўлган беморларда цитостатик воситалар билан даволашда ёки нур давосини ўтказишда ва ОИТС ли беморларда аъзоларни кўчириб ўтказишида ва иммунитетнинг бостирилиши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларда замбуруғли инфекцияларнинг олдини олиш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Флуконазол в/и, томчилаб суткада  200 мг/соатдан ортиқ бўлмаган тезликда томчилаб қўлланади.

Қин кандидозида, кандидозли баланитда суткада 100-200 мг дан буюрилади; кўпинча препарат бир марта қуйилганидан кейин тузалиш юз беради. Шиллиқ пардалар  кандидозининг бошқа шаклларида 14-30 кун давомида суткада бир марта 50-100 мг тавсия қилинади.

Тизимли кандидозда ва криптококкли инфекцияларда, шу жумладан менингитда, биринчи куни 400 мг, сўнгра инфекциянинг оғирлигига қараб суткада бир марта 200-400 мг; даволашнинг муддати клиник самарасига боғлик; одатда криптококкли менингитда даволаш курси 6-8 ҳафта давом этади.

Тери микозларида тавсия этиладиган доза ҳафтада бир марта 150-200 мг ёки суткада бир марта 50 мг ташкил қилади, даволаш курсининг давомийлиги одатда 2-4 ҳафта. Аммо, товон микозларида 6 ҳафтагача даволаш талаб қилиниши мумкин. 

Онихомикозда тавсия этиладиган доза ҳафтада бир марта 150-200 мг ни ташкил қилади; даволаш зарарланган тирноқнинг соғлом тирноқ билан тўлиқ алмашгунича давом этирилиши керак.

Хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғларли  инфекцияларининг олдини олиш – кунора 100 мг, то бемор нурланиш билан ёки кимёвий усулда даволаниши сабабли юқори хавф гуруҳида бўлган вақти давомида.

Кекса ёшли, буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлмаган беморларда препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш лозим.

Буйраклар фаолиятининг бузилишида бир марта қабул қилишда флуконазолнинг дозаси ўзгармайди. Буйракларнинг фаолияти бузилган беморларга препарат такрорий буюрилганида аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозасини юбориш керак. Агарда КК 50 мл/мин дан ортиқроқ бўлса, препаратнинг одатдаги дозаси қўлланади (тавсия қилинган дозанинг 100%). КК 11 дан 50 мл/мин гача бўлса, тавсия қилинган дозанинг 50% қўлланади. Мунтазам гемодиализ қабул қилувчи беморларга гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин бир доза препарат қўлланади.

Бир ёшдан ошган  болаларга буйракларнинг меъёрий фаолиятида флуконазол ҳар куни суткада 1 марта 1-3 мг/кг/сутка ҳисобидан (шиллиқ пардалар кандидозида) ва 3-12 мг/кг/сутка ҳисобидан (тизимли кандидозларда ёки криптококкозларда) касалликнинг оғирлигига қараб юборилади. 

Буйракларнинг фаолияти бузилган болаларга препаратнинг суткалик дозасини (катталардаги каби пропорционал боғлиқликда), буйрак етишмовчилигининг яққоллик даражасига қараб қамайтириш лозим.

Янги туғилган чақалоқларда флуконазол секин чиқарилади. Ҳаётининг биринчи икки хафтасида препарат ўша микдорда (мг/кг), каттароқ ёшдаги болаларга буюрилган дозада (мг/кг да) буюрилади, лекин 72 соатлик интервал билан, 2-4 ҳафталик болаларга ўша доза 48 соатлик интервал билан юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, метеоризм, қусиш, қорин оғриклари ва ич кетиши, иштаҳани пасайиши, таъмни ўзгариши, қабзият, бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, кам-тиришиш ва алопеция. 

Тери реакциялари: тери тошмаси, анафилаксия,  ангионевротик шиш (препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатишни талаб қилувчи), кам – кўпшаклли эритма (Стивена – Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Юрак – томир тизими томонидан:  Q–Т интервалининг давомлигини ошиши, қоринчаларни липиллаши/титраши.

Қон  яратиш  аъзолари томонидан: кам – агранулоцитоз. Оғир замбуруғли   инфекциялари бўлган пациентларда гематологик ўзгаришлар (лейкопения ва тромбоцитопения), жигар ферментларининг фаоллигини ошиши ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари аниқланиши мумкин.

Бошқалар: кам – буйраклар фаолиятини бузилиши, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Флуконазолга, азол бирикмаларига ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа ингредиентларга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври, 1 ёшгача бўлган болалар, флуконазолни (суткада 400 мг ва ундан кўпроқ дозада) цизаприд, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда буюриш.

Эҳтиёткорлик билан – алкоголизм,  ахлоргидрия, гипохлоргидрия, жигар етишмовчилиги, юзаки ва инвазив/тизимли замбуруғ инфекциялари, флуконазол ва терфенадинни бир вақтда қабул қилиш ва флуконазолни (суткада 400 мг дан камроқ дозада) проаритмоген ҳолатлар (кўплаб хавф омиллари бўлган пациентларда: юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияни чақирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш). 

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳаётга хавф туғдирувчи инфекцияларда она учун даволашдан бўлган фойда, ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганда кўкрак билан эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

   

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флуконазолни (суткада 200 мг дозада) терфенадин, цизаприд ва астемизол билан ўзаро таъсири, бу препаратларни плазмадаги концентрацияларини ошишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида QT интервалининг узайшини сабабчиси бўлиши ва юрак ритмини  жиддий бузилишларига олиб келиши мумкин. Флуконазол жигарда Р450 тизими ферментларини ингибирлайди, шундай қилиб терфенадин, цизаприд ва астемизолнинг метаболизмини пасайтиради. Флуконозол ва бу препаратларни бир вақтда буюриш мумкин эмас. Варфарин ва флуконазол бирга буюрилганида протромбин вақтини узайшини аниқланади. Шу сабабни флуконозол ва кумарин тури антикоагулянтларни бир вақтда олаётган пациентларда протромбин вақтини назорат қилиш керак. Флуконазол перорал қандни туширувчи препаратларнинг (сульфонилмочевина ҳосилалари) Т1/2  узайтиради. Қандли диабети бўлган беморларда флуконазол ва қандли туширувчи  препаратларнинг шу турини бир вақтда буюриш мумкин, аммо гипогликемияни ривожланиши мумкин бўлган хавфини эътиборга олиш керак. 

Гидрохлортиазид ва флуконазол бир вақтда қайта буюрилганида плазмада флуконазолнинг концентрациясини ошишини эътиборга олиш керак.

Рифампицин флуконазолнинг метаболизмини тезлаштиради. Флуконазолнинг дозасини, улар бир вақтда ишлатилганида мувофиқ  ошириш керак.

Буйраклар кўчириб ўтказилган пациентларда флуконозол циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Шу сабабли, циклоспорин ва флуконазолни бир вақтда олаётган пациентларда циклоспориннинг концентрациясини мониторингини ўтказиш  тавсия қилинади.

Флуконазол теофиллиннинг плазмадаги концентрациясини оширади. Шу сабабли  теофиллин ва флуконазолни бир вақтда олаётган пациентларда теофиллиннинг концентрациясини мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.

Флуконазол плазмада индинавир ва мидазоламнинг концентрациясини ошириши мумукин. Бу препаратлар флуконазол билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг дозалари мувофиқ камайтирилиши керак.

Клиник текширилар зидовудиннинг метаболизмини секинлашиши натижасида флуконазол билан бир вақтда буюрилганида унинг плазмадаги концентрациясини ошиши мумкинлигини кўрсатган. Бу иккала препаратни бир вақтда олаётган пациентларни кузатиш керак, чунки бу ҳолда зидовудиннинг ножўя самараларини тез-тезлиги ошиши мумкин.

Рифабутин ва фенитоиннинг (бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган) клиник аҳамиятли  даражада самарадорлигини (бирга қўлланганида фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини назорати керак) оширади.

Такролимуснинг концентрациясини оширади – нефротоксиклик хавфи.

 

Махсус кўрсатмалар

Флуконазол асосан сийдик билан чиқарилганлиги туфайли, буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Флуконазолнинг кўп марталик дозалари билан даволанишда, дозалашни КК ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак. Флуконазол жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Даволаш вақтида жигар ферментлари даражасини мунтазам мониторинг қилиш ва мумкин бўлган токсик самараларни аниқлаш мақсадида пациентларни кузатишни ўтказиш керак. Жигар ферментларининг даражасини ошишида шифокор даволашдан кутиладиган фойдани ва жигарнинг янада оғирроқ шикастланишини ривожланиш хавфини баҳолаши керак. Флуконазолни болаларда қўллашнинг етарлик даражадаги тажрибаси йўқ. Бу гуруҳ беморларда шифокор бундай даволашни зарурлиги тўғрисидаги қарорни мустақил қабул қилиши керак. Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятга салбий таъсири номаълум.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, янада оғирроқ ҳолларда тиришишлар аниқланиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш тавсия қилинади. Флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади, кучайтирилган диурез  унинг чиқарилишини оширади. Уч соатлик гемодиализ муолажаси флуконазолнинг плазмадаги концетрациясини ярмига камайтиради.  

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365