Skip to main content

Камфора спирти

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМФОРА СПИРТИ

SPIRITUS CAMPHORATUS

Препаратнинг савдо номи: Камфора спирти

Таъсир этувчи модда (ХПН): камфора

Дори шакли: сиртга қўллаш учун спиртли эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: камфора – 10 г;

ёрдамчи моддалар: 70% этил спирти ёки 100%, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ўзига хос камфора ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: Маҳаллий қитиқловчи воситалар.

АТХ коди: М02AХ

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат сиртга кўлланилганида қитиқловчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади. 70% концентрацияли этил спирти сиртга қўлланганда бактерицид самара ва қитиқловчи таъсир кўрсатади, тери қисмига мувофиқ жойлашган аъзо ва тўқималарда модда алмашувини яҳшилайдиган трофик рефлекслар чақиради, иккиламчи оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратлар биргаликда қитиқловчи, иккиламчи оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Тери устига суртилганда қисман сўрилади, осидланиш эхтимоли бор. Оксидланиш махсулотлари глюкорон килотаси билан боғланиб, буйрак орқали чиқарилади. Камфоранинг айрим қисми ўзгарилмаган холда ўпка ва сафро орқали чиқарилади.

Буйраклар (70%) шунингдек ўпка орқали (20%) ва сафро орқали (10%) чиқарилади.

Қўлланилиши

Бўғим, мушак ва нервлардаги (артритлар, миозитлар, невралгиялар) яллиғланиш жараёнларини даволаш. Ётоқ яраларни олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Оғриқли жойга озгина препарат қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни терининг шикастланган жойларига суртиш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Камфоранинг ГЭБ, плацента ва кўкрак сутига юқори ўтказувчанлигини хисобга олганда, Камфорани хомиладорлик ва эмизиш даврида эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири хақида маьлумот аниқланмаган.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач шлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Дозасининш ошириб юборилиш оқибатлари кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

Спиртли эритма 25 мл, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: