Skip to main content

Камфора раствор спиртовый 10%

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМФОРА РАСТВОР СПИРТОВЫЙ 10%

SPIRITUS CAMPHORATUS

 

Препаратнинг савдо номи: Камфора раствор спиртовый 10%

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): камфора, этанол

Дори шакли: спиртли эритма

Таркиби:

камфора – 10 г, 70% этил спирти – 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз камфорага хос хидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Маҳаллий таъсирловчи восита.

АТХ коди: М02АХ10

 

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий қўлланганда камфора таъсирловчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади. 70% концентрацияли этил спирти сиртга қўлланганда бактерицид самара ва таъсирловчи самара кўрсатади, терининг препаратни қўйиладиган қисмига мувофиқ жойлашган аъзо ва тўқималарда моддалар алмашинувини яхшиловчи трофик рефлексларни чақиради, иккиламчи оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Препарат спирт билан бирга яққол таъсирловчи, иккиламчи оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Бўғим, мушак ва нервларнинг яллиғланиш жараёнларини (артритлар, миозитлар, невралгиялар) даволаш. Ётоқ яраларни олдини олишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади. Оғриқли жойга препаратнинг оз миқдори қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги 7-10 суткани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, терини таъсирланиши, бош оғриғи, бош айланиши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Терининг шикастланган соҳасига қўйиш мумкин эмас ва экзема, дерматозларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қўзғалиш, тахикардия, тиришишлар.

Доза ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

25, 40 ва 50 мл дан полиэтилен тиқин билан бураладиган пластмасса қопқоқ билан беркитилган флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: