Skip to main content

Камфора суртмаси 10%

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМФОРА СУРТМАСИ 10%

UNGUENTUM CAMPHORATUM 10%

Препаратнинг савдо номи: Камфора суртмаси 10%

Таъсир этувчи модда (ХПН): камфора

Дори шакли: суртма

Таркиби:

фаол модда: камфора;

ёрдамчи моддалар: тиббий вазелин, қаттиқ нефть парафини, сувсиз ланолин.

Таърифи: сариқ рангли камфора ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қитиқловчи воситалар.

Фармакологик ҳусусиятлари

Препарат маҳаллий қўлланганда қитиқловчи, иккиламчи оғриқсизлантирувчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Артритлар, миозитлар, невралгиялар, ревматизм ва бошқа оғриқли синдромларни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади. Препарат оғриқли жойга юпқа қилиб қўйилади ва енгил  ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Камфорага нисбатан юқори сезувчанлик, суртилиши керак бўлган жойдаги тери шикастланган бўлса, препаратни кўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

10% ли суртма тубаларда ва банкаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: