Skip to main content

Камфора 10% ли мойли эритма

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМФОРА МОЙИ

OLEUM CAMPHORATUM

 

Препаратнинг савдо номи: Камфора мойи

Таъсир этувчи модда (ХПН): камфора

Дори шакли: 10% ли мойли эритма

Таркиби:

фаол модда: камфора – 100 г,

ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи – 1 л гача.

Таърифи: тиниқ мойли, сариқ рангли, камфора ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қитиқловчи воситалар.

АТХ коди: М02АХ10

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Препарат махаллий кўлланганда қитиқловчи, иккиламчи анальгезик ва қисман антисептик таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Артритлар, миозитлар, невралгиялар, ревматизм ва бошқа оғриқли синдромларни даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Препарат оғриқли жойга юпқа қилиб қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади. Суткада 2-3 марта қўлланади. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Камфорага ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, суртилиши керак бўлган жойдаги терини шикастланишлари. Ҳомиладорлик ва лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни очиқ жароҳатларга, кўзга ва шиллиқ қаватга тушишидан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Доза ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

10% ли мойли эритма флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: