Skip to main content

Хлорофиллипт спрей

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХЛОРОФИЛЛИПТ

XLOROFILIPT

Препаратнинг савдо номи: Хлорофиллипт

Таъсир этувчи модда (ХПН): хлорофиллипт

Дори шакли: спрей

Таркиби:

фаол модда: хлорофиллиптнинг қуюқ экстракти (10,76:1) (экстрагент этанол 93%) − 30 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), этанол (96%), глицерин, полисорбат (полисорбат-80), тозаланган сув.

Таърифи: оч-яшил рангдан яшил ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли товланувчи суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

АТХ коди: D08AX.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Хлорофиллипт эвкалиптнинг баргларидан олинган хлорофилларнинг аралашмаси ҳисобланади. Препарат стафилококкларга нисбатан антибактериал (бактериостатик ва бактерицид) фаоллик кўрсатади, шунингдек антисептик ва яллиғланишга қарши фаоллик намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Текширилмаган.

Қўлланилиши

Антибиотикка чидамли стафилококклар чақирган касалликлар: бачадон бўйнини эрозияси, куйишлар, трофик яралар, ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), ангиналарни даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Хлорофиллипт маҳаллий қўлланади. Юқори нафас йўллари аъзоларининг яллиғланишларида (ангина, ЎРК) катталарга суткада 3-4 марта 3-4 кун давомида контейнернинг клапани 2 марта босилиб томоққа сепилади. Эрозия, трофик яралар, куйишларни даволашда докали салфетка Хлорофиллипт билан намланади ва тери ва шиллиқ қаватларнинг юзасига 15-20 минутга қўйилади. Муолажа суткада 2 марта ўтказилади. Муолажалар ҳар куни 10 кун давомида такрорланади.

Болалар.

Препаратни болаларда қўллашнинг тажрибаси йўқ.

 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, ангионевротик шиш, гиперемия кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антисептик препаратларнинг таъсири кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препаратни қўллашдан олдин Хлорофиллиптга сезувчанлик аниқланади, бунинг учун беморнинг оғиз бўшлиғига препарат синаб сепилади (контейнернинг клапани 1 марта босилади). 6-8 соатдан кейин аллергиянинг белгилари (лаблар, шиллиқ қаватларнинг шиши) кузатилмаган ҳолда, препаратни қўллаш мумкин. Хлорофиллиптга сезувчанлик препаратнинг бирон-бир дори шаклида Хлорофиллиптнинг 0,25% спиртли эритмасини ичга қабул қилиш йўли билан аниқланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун препаратни бу гуруҳ пациентларида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя реакциялари кучайиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

15 мл дан контейнерда, 1 контейнер қутида.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

Тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсиридан ҳимоя қилинсин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: