Skip to main content

Хлорофиллипт-LIK

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХЛОРОФИЛЛИПТ-LIK

CHLOROPHYLLIPTUM-LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Хлорофиллипт-LIK

Таъсир этувчи модда: хлорофиллипт

Дори шакли: мойли эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хлорофиллиптнинг қуюқ экстракти 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда – 20,0 мг;

ёрдамчи моддалар: тозаланган рафинатланган кунгабоқар мойи.

Таърифи: тўқ-яшил рангли мойсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: D06AX

Фармакологик хусусиятлари

Хлорофиллипт эвкалипт баргларининг хлорофиллари аралашмасидир. Препарат стафилококкларга нисбатан антибактериал (бактериостатик ва бактерицид) фаолликка эга, шунингдек антисептик ва яллиғланишга қарши фаолликка эга.

 

Қўлланилиши

Антибиотикларга чидамли стафилококклар чақирган касалликларни даволаш: бачадон бўйни эрозиялари, куйишлар, трофик яраларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат шикастланган жойларга тампон ёрдамида суртилиб, махаллий қўлланади. Аппликациялар ва даволаш курсининг давомийлигини шифокор шахсий равишда белгилайди.

Бачадон бўйнининг эрозияларини даволашда қин шиллиқ қаватининг хамма бурмалари ва бачадон бўйнининг қин қисми аввал тампонлар билан қуритилади; Хлорофиллипт бачадон бўйни каналига суртилади. Препарат билан хўлланган тампон бачадон бўйнида 15-20 минутга қолдирилади. Муолажалар суткада 1 марта 10 кун давомида ўтказилади. Эрозия тўлиқ эпителизацияланмаган холида даволаш курси такрорланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин (шиллиқ қаватларнинг шиши, суртилган жойида гиперемия, қичишиш, тошмалар) кузатилиши мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антисептик препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Танланган қўллаш усулидан қатъий назар хлорофиллиптга сезувчанлик аниқланади, бунинг учун бемор препаратнинг 25 томчисини 1 ош қошиқ сувда эритиб, ичиши керак. 6-8 соатдан кейин аллергия белгилари (лаблар,  халқумни шиллиқ қавати ва бошқалар шиши)  бўлмаса, препаратни қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун препаратни ушбу гуруҳ беморларида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди.

Болалар. Препаратни болаларга қўллашнинг тажрибаси йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя реакциялари кучайиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

50 мл, 100 мл  дан флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Улашиш: