Skip to main content

Гепаглитц

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАГЛИТЦ

HEPAGLITS

 

Препаратнинг савдо номи: Гепаглитц

Таъсир этувчи модда (ХПН): моноаммониум глицирризинат, глицин, L-цистеин гидрохлорид гидрат.

Дори шакли: вена ичига юбориш учун инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: моноаммония глицирризинат – 20,0 мг, глицин – 200,0 мг, L-цистеин гидрохлорид гидрат – 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, натрий метабисульфит, сувли аммиак., инъекция учун сув 10 мл.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор.

 

Фармакологик хусусиятлари

Гепаглитц глицирризин экстрактининг инъекцион препаратидир – гликозидга ўхшаш моддадир, қизилмия ва қизилмия кукуни илдизи ва илдизпояси таркибидаги сапонинларга мансубдир.

6-yillik-qizil-jenshen

Аллергияга қарши таъсири Арпос феномени ва Шварцман феномени ингибирлаш билан тасдиқланади. Глицирризин кислотаси арахидон кислотасининг алмашинуви тизимининг бошланғич энзими – фосфолипаза А2 ва яллиғланишнинг кимёвий медиаторларини ишлаб чиқарилишига жавоб берувчи энзим – липоксигеназа билан бевосита боғланади.

In vitro тажрибалар тизимида препаратнинг қуйидаги таъсирлари аниқланган: а) Т-ҳужайраларининг фаолиятини бошқариш самараси; б) гамма-интерферонни индукциялаш самараси; в) НК-ҳужайраларини фаоллаштириши самараси; г) тимусдан ташқаридаги Т-лимфацитлар, шунингдек глицирризин кислотасининг углерод тетрахлориди билан гепатоцитларнинг шикастланишини ингибирланишига ва бирламчи гепагоцитлар культураларининг пролиферациясига ёрдам беради.

Вирусни ингибирлаш ёки фаолсизлаштириш самараси

Сичқон гепатити вируси (МНV) инфекцияси билан ўтказилган таржрибаларда глицирризин кислотасини қабул қилишдан кейин сичқонларда ҳаётини узайиши кузатилган. Қуёнларда вирус инфекциялаврини ингибирлаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда папулаларнинг ёрлишини ингибирланиши аниқланган.

Шунингдек in vitro таржрибалар тизимида герпес вируси ва бошқаларнинг ўсишини ингибирланиши фаолсизланиши аниқланган.

Глицин ва L-цистеин гидрохлориди глицирризин кислотасининг катта дозалари узоқ муддат давомида қабул қилинганидан кейин, патологик электролит моддалар алмашинувини чақирган сохта альдостеронизм кўринишларини ингибирлайди ва бостиради.

 

Фармакокинетикаси

Қондаги препаратнинг концентрацияси

Катта ёшдаги соғлом одамларга 40 мл дан препарат (80 мг глицирризин кислотасини сақловчи) вена ичига юборилганда қонда глицирризин кислотасининг концентрацияси препарат юборилганидан сўнг 10 соат давомида жадал пасайган, сўнгра аста-секин пасайган. Глицирретин кислотасининг гидролизланган метаболити – глицирризин кислотаси юборилгандан кейин 6 соат ўтгач аниқланган, юборилгандан кейин 48 соат ўтгач деярли йўқ бўлган.

Экскреция (сийдик билан чиқарилиши). Катта ёшли соғлом одамларга вена ичига инъекциясидан кейин сийдикда глицирризин кислотасининг концентрацияси вақт ўтиши билан пасайган, бунда препаратни юборилгандан кейин 27 соатгача бўлган вақт давомида глицирризин кислотасининг йиғинди хажми 1,2% ни ташкил қилади. Глицирретин кислотаси препарат юборилганидан кейин 6 сота ўтгач пайдо бўлган ва препарат юборилганидан кейин 22-27 соат даври давомида максимал даражага етган.

Қўлланилиши

– ўткир ва сурункали турли турдаги генезли жигар касалликлари (вирусли гепатитлар, токсик ва алкоголли жигар шикастланиши, ёғли гипотез, жигар циррози);

  • дерматологик касалликлар: экзема, дерматит, эшакеми, токсикодермия, псориаз, алопеция, витилиго.
  • меъда-ичак йўллари аъзоларини комплекс даволашда (меъда яраси, гастрит, ўн икки бармоқ яраси, энтерит, энтероколит);
  • стоматитлар;
  • сурункали панкреатитда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига инъекция учун одатдаги доза 5-20 мл кунига 1 мартани ташкил қилади. Сурункали жигар касалликларида ҳар кунги доза (40-60 мл) вена ичига инъекция ёки вена ичига томчилаб юбориш ёрдамида кунига 1 марта юборилади. Томчилаб юбориш учун физиологик эритма ёки глюкозанинг 5% эритмаси қўлланади. Пациентнинг ёши ва симптомларига қараб препаратнинг до заси ўзгартирилиши мумкин. Дозани ошириш зарурати бўлган ҳолатда суткалик доза 100 мл дан ошмаслиги кераклигини ҳисобга олиш керак.

Тери касалликларида: вена ичига инъекция учун одатдаги доза 20 мл ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмалари, баъзида анафилактик реакциялар) кам кузатилади.

Гипокалемия бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, кўнгил айниши, артериал босимни ошиши, юрак уриши, мушак оғриғи кўринишида намоён бўлувчи миопатия, қўл ва оёқларда тиришишлар жуда кам (якка холларда қайд қилинган) кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезида ушбу препаратнинг ҳар қандай ингредиентларида ўта юқори сезувчанлик бўлган пациентлар Альдостеронизм, миопатия ва гипокалемияси бўлган пациентлар (гипокалемия, гипертензия ва бошқалар зўрайиш хавфи сабабли).

Кеса ёшдаги пациентларда гипокалиемия ва турдаги бошқ. олдини олиш мақсадида препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳалқали диуретиклар. Этакрин кислотаси, фуросемид, тиазид ва шунга ўхшаш гипотензив диуретиклар, трихлорметиазид, трихлорталидон ва бошқ. – Гепаглитц препаратда сақланувчи глицирризин кислотасининг калийни чиқариш самарасини кучайиши чақирган зардобдаги калийнинг миқдорини пасайишига олиб келади. Гипокалемияни (атоник ҳиссиётлар, мушаклар кучсизлиги) ривожланиш эхтимоли сабабли пациентларни синчковлик билан кузатиш (шу жумладан, зардобдаги калий миқдорини аниқлаш) асосида зарур чораларни кўриш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Шок ва бошқаларни ривожланиш хавфини аниқлаш учун пациентларни синчковлик билан сўровни ўткакзиш керак.

Шок холларида шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш учун тайёр бўлиши керак.

Препаратни юборилгандан кейин беморларга тинчликни таъминлаш ва синчковлик билан кузатиш керак.

Қизилмия илдизини сақловчи бошқа ҳар қандай препаратлар билан бирга қўллаш холларида, ушбу препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин кислотасининг таъсирини қўшилиш самараси ва сохта альдостеронизм ривожланиши мумкин сабабли, тегишли эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак.

Препаратни кекса ёшли шахслар томонидан қўлланиши

Препаратни клиник қўллашнинг тажрибасини кўрсатишича, гипокалемия каби ножўя таъсирларини ривожланиш эхтимоли кекса ёшли пациентларда ошишига мойил. Препаратни қабул қилишга синчиклаб ёндошиш ва пациентларнинг ҳолатини кузатиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик, туғруқ ёки лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладор аёлларда ва бошқаларда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган.

Ушбу гуруҳ шахсларга препаратни кутилаётган терапевтик самара барча потенциал хавфлардан юқори бўлганидагина буюриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш холларида ва препаратни узоқ вақт қўлланилишида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин, сохта альдостеронизм, гипокалемия, артериал босимни кўтарилиши, организмда натрий ва суюқликни ушланиб қолиши, эдема, тана оғирлигини ошиши ва бошқ. Шунинг учун пациентлар (зардобдаги калий миқдорини аниқлаш орқали) жиддий назоратда бўлишлари керак.

Турли патологиялар пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни дархол тўхтатиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан эритма ампулаларда. 5 ёки 10 тадан ампула контур-уяли ёки блистер ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365