• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Гепаза Нео

Home Йўриқномалар Гепаза Нео
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАЗА НЕО

GEPASA NEO

Препаратнинг савдо номи: Гепаза Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): L-орнитин L-аспартат

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

фаол модда: L-орнитин-L-аспартат;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор восита.

АТХ коди: А05ВА

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамика

Организмда аммиакнинг юқори миқдорини пасайтиради, хусусан, жигар касалликларида. Препаратнинг таъсири унинг Кребс мочевина ҳосил бўлиши (аммиакдан мочевина ҳосил бўлиши) орнитин ҳалқасида иштирок этиши билан боғлиқ.

Инсулин ва соматотроп гормонининг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Парентерал озуқлантириш талаб этиладиган касалликларда оқсил алмашишини яхшилайди.

 

Фармакокинетикаси

Орнитин аспартат таркибига кирувчи аминокислоталар – орнитин ва аспартат компонентларига диссоцияланади. Улар эса ингичка ичакда ичак эпителияси орқали сўрилади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Гипераммониемия билан бирга кечувчи жигарнинг уткир ва сурункали касалликлари. Жигар энцефалопатияси, жумладан онгнинг бузилишларини (прекома ва коматоз ҳолатлар) мажмуавий даволаш тартибида.

Оқсил етишмовчилиги бўлган беморларда парентерал озиқлантириш учун препаратларга тўғриловчи қўшимча сифатида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ампулаларнинг ичидагисини 500 мл инфузион эритмада эритиб, суткада 4 ампулагача вена ичига юборилади. Жигар энцефалопатиясида ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб суткада 8 ампулагача юборилади. Инфузиянинг давомийлиги ва сони ва даволашнинг муддати шахсий белгиланади. Вена ичига қуйишнинг максимал тезлиги соатига 5 г.

500 мл инфузион эритмада 6 ампуладан ортиқ эритилмасин! Артерия ичига юборилмасин!

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кам ҳолларда кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилиши мумкин. Кўрсатилган ножўя ҳолатлар одатда ўтиб кетади ва препаратни тўхтатилишини талаб этмайди. Ножўя ҳолатлар кузатилганда, препаратнинг юборилиш дозаси ва тезлиги мўътадиллаштирилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

L-орнитин-Lаспартатга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Креатинин кўрсатгичи 3 мг/100 мл дан юқори бўлган яққол буйрак етишмовчилиги.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни (инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат) ҳомилага бўлган таъсири тўғрисида тўлиқ маълумот мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратдаги таъсир этувчи модда она сутига ўтиши маълум эмас, шу сабабли лактация даврида қўлланилиши тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаниш шарт бўлса, у ҳолда шифокорнинг назорати остида қўлланилиши даркор.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Асосий касаллик туфайли жигар энцефалопатияси ташхиси қўйилганида автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратнинг юқори дозаларида қон зардоби ва сийдик таркибидаги мочевинанинг миқдорини назорат қилиш керак. Агар жигар фаолияти сезиларли даражада бузилган бўлса, беморнинг индивидуал ҳолатини инобатга олган ҳолда, кўнгил айниши ва қайт қилишини олдини олиш мақсадида, препаратни киритиш тезлигини тўғрилаш мумкин.

Болаларда препаратни қўллаш тўғисида мавжуд эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолатида интоксикацияланиш белгилари қайд этилмаган.

Доза ошириб юборилганда симптоматик терапия қўлланилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун концентрат, 10 мл ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
5
413 Views
ОлдингисиГепаглитц06.05.2018
Гепа-Лайн Нео06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Гепаза Нео
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.