Skip to main content

Гепагард П

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАГАРД П

HEPAGARD Р

Препаратнинг савдо номи: Гепагард П

Таъсир этувчи модда (ХПН): L-орнитин-L-аспартат, панкреатин

Дори шакли: ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблетка

Таркиби

ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: L-орнитин-L-аспартат – 150 мг, панкреатин – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, PVPK-90, натрий кроскармеллоза, динатрий ЭДТА, натрий метабисульфити, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, инстакоат (ICMS-344), инстакоат (IC4-EN-001), темир III-оксиди, темир II, III оксиди.

Таърифи: жигарранг рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

АТХ коди: А05ВА

Фармакологик ҳусусиятлари

L-орнитин: L-орнитин Гепагард П препаратининг таъсир этувчи моддаси бўлиб, мочевинани ҳосил бўлиш циклига таъсир қилади. L-орнитин орнитин карбомоилтрансфераза ва карбомоилфосфатсинтетазанинг активатори сифатида, шунингдек мочевина синтези учун субстрат сифатида таъсир қилади. Орнитин циклида мочевина ҳосил бўлишини (аммиакдан мочевина ҳосил бўлиш реакциясини) рағбатлантиради, шу билан қон оқимидан аммиакни бартараф қилади.

6-yillik-qizil-jenshen

L-аспартат: L-аспартат ҳам Гепагард П препаратининг таъсир этувчи моддаси бўлиб, уч карбон кислоталари циклига таъсир қилади. L-аспартат жигарни ўткир ва сурункали касалликларида шикастланиши мумкин бўлган вена қон томирлари атрофидаги гепатоцитларда глутамин синтезини рағбатлантиради. Шу билан шикастланган ҳужайралар фаоллашиб, янги гепатоцитларни генерациясини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Орнитинни ҳам, аспартатни ҳам ярим чиқарилиш даври қисқа – 0,3-0,4 соатни ташкил этади. Жигарда метаболизмга учрайди, аминогуруҳи аммиакка айланади ва карбонат ангидрид гази билан бирга мочевинани ҳосил қилади ва сийдик ҳамда ахлат билан чиқарилади. Аспартатнинг аҳамиятсиз қисми сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Гипераммониемияда қўлланади, жигарни, жигар циррози, стеатози, гепатит каби ўткир ва сурункали касалликларини натижаси ҳисобланади, айниқса онгни бузилиши (кома олди ҳолати) ёки неврологик асоратлар (жигар энцефалопатияси) ни даволаш учун қўлланади.

L-орнитин-L-аспартат жигарда юз берадиган метаболик жараёнларга таъсир кўрсатади. Аммиакдан мочевинани ҳосил бўлиш реакциясини рағбатлантирганлиги сабабли детоксикация самарасини кучайтиради.

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 таблеткадан кунига 3 марта 3 ой давомида қабул қилинади.

Қўллаш давомийлиги касалликни даволаш курсига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш каби меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин, улар даволашни тўхтатишга сабаб бўлмайди, препаратнинг дозаси камайтирилганида ўз-ўзидан ўтиб кетади. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Баъзи буйрак касалликларида (қон зардобида креатининнинг концентрацияси 3 г /100 мл дан юқори бўлганида) қўллаш мумкин эмас.

8 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат юқори дозаларда юборилганида қон плазмаси ва сийдикда мочевинанинг даражасини назорат қилиш керак.

Жигар фаолияти аҳамиятли даражада бузилганида, кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш мақсадида инфузия тезлигини пациентнинг индивидуал ҳолатига мувофиқ равишда бошқариш керак.

Гепагард П препарати юқори дозаларда юборилганида қон зардоби ва сийдикда мочевинанинг даражасини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун бу даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Бироқ агар препарат билан даволаш ҳаётий кўрсатмаларга кўра зарур деб топилса, ҳавф / фойда нисбатини диққат билан кўриб чиқиш керак.

Препаратни кўкрак сутига ўтиши номаълум, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Касаллик оқибатида препарат билан даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилияти ёмонлашиши мумкин, шунинг учун даволаниш вақтида бундай фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши натижасида интоксикация белгилари аниқланмаган. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365