Skip to main content

Газанда барги

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАЗАНДА БАРГИ

FОLIA URTICAE

 

Препаратнинг савдо номи: Газанда барги

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таърифи: тешигини диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган, поя, барг ва тўпгул бўлакчалари. Баргларини ранги яшил, пояси – яшил ёки яшил-сиёҳранг, гуллари- тўқ сариқ. Кучсиз ҳидга эга. Таъми аччиқроқ, бироз ошловчи таъмга эга.

Фармакотерапевтик гурухи: қон тўхтатувчи восита.

Қўлланилиши

Ичга қўлланади. Турли ҳил қон кетишларини (бурундан, буйракдан, ўпкадан, меъда-ичак йўлларидан, геммороидал) олдини олиш ва доволашда қўлланилади.

Сиртга қўлланади. Терини шикастланишида, қичимада, тошмада, фурункулёзда, сочнинг тўкилишида ва ёғли себореяда тавсия этилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга дамлама кўринишида қўлланилади. Дамлама тайёрлаш учун 1 ош қошиқ (10 г) ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

4 та фильтр-пакет ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Фильтр-пакет олинади ва докасиз сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Ичга 1 ош кошикдан, кунига 3 марта, овқатдан 30 мин олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препататга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

2,0 г, 2,5 г дан фильтр пакетларда 20 донадан; 30, 50 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда  ва 5 кг, 10 кг,15 кг, 25 кг ва 30 кг дан қопларда, тойларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимойаланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: