• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Газанда (Чаёнўт) барглари

Home Йўриқномалар Газанда (Чаёнўт) барглари
Улашиш:

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

ГАЗАНДА (ЧАЁН ЎТ) БАРГЛАРИ

FOLIA URTICAE

 

Препаратнинг савдо номи: Газанда (Чаёнўт) барглари.

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби: К, С витаминлари, каротинлар, ошловчи моддалар, минерал тузлар.

Таърифи: яхлит хом ашё; барглари бутун ёки қисман майдаланган,оддий, бандли; баргларнинг ранги тўқ яшил, бандлари яшил; хиди кучсиз; аччиқроқ таъмли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатиклар.

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган дори воситаси, гемостатик таъсирга эга, қон ивишини оширади.

Қўлланилиши

Ички қон кетишларда (ўпка, буйрак, бачадон, меъда, ичаклардан ва геммороидал) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун: 2 ош қошиқ (10 г) майдаланган баргларни ёки баргларни  сақлаган 10 та фильтр-пакет сирланган, шиша ёки чинни идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин    45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув қўшиб, 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

1 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 мин олдин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Препаратга шахсий ўзлаштираолмасликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қоннинг юқори ивучанлиги, гипертония касаллиги, атеросклероз, препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Чиқарилиш шакли:

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан ва қутиларда № 25 ёки №50 та 1 г ли фильтр-пакетлар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
12
355 Views
ОлдингисиГабафаст®06.05.2018
Газанда барги06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Газанда (Чаёнўт) барглари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks