Skip to main content

Галавит® ректал суппозиторийлар

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАЛАВИТ®

GALVITUM

 

Препаратнинг савдо номи: Галавит®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): аминодигидрофталазиндион натрий.

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг аминодигидрофталазиндион натрий (Галавит®);

ёрдамчи моддалар:  витепсол W-35 (ёғ кислоталарининг глицеридлари) – 575 мг, витепсол Н-15 (ёғ кислоталарининг глицеридлари) – 575 мг.

Таърифи: оқдан то сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли, узунасига кесимда кўринадиган доғлари бўлмаган суппозиторий.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор восита.

АТХ коди: L03, G02.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Препаратнинг таъсир механизми макрофагларнинг функционал-метаболик фаоллигига таъсир қилиш қобилияти билан боғлиқ.

Яллиғланиш касалликларида препарат яллиғланиш реакцияларининг даражасини, уларнинг цикликлигини, шунингдек интоксикациянинг яққоллигини белгиловчи ўта юқори фаоллашган макрофаглар томонидан ўсмалар некрози омили, интерлейкин-1 ва бошқа яллиғланишга қарши цитокинлар, кислороднинг фаол шаклларини ошиқча синтезини 6-8 соатга қайтар ингибиция қилади. Макрофагларнинг функционал ҳолатини нормаллашиши уларнинг антиген ифодаловчи ва бошқарувчи фаолиятини тикланишига ва аутоагрессия даражасини камайишига олиб келади. Препарат фагоцитозни кучайтириб ва инфекцион касалликларга организмнинг носпецифик резистентлигини ошириб, нейтрофил гранулоцитларнинг бактерицид фаоллигини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Ректал қўлланганидан кейин ярим чиқарилиш даври 40-60 минутни ташкил қилади. Асосий фармакологик самаралари 72 соат давомида кузатилади.

Қўлланилиши

1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда мажмуавий даволаш таркибида иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида:

  • интоксикация ва/ёки диарея билан кечувчи ичакнинг инфекцион касалликлари;
  • меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги;
  • вирусли гепатитлар;
  • герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликлар;
  • папиллома вируси чақирган касалликлар;
  • йирингли жарроҳлик касалликлар (куйишли шикастланишлар, қайталанувчи фурункулёз, сурункали остеомиелит, омнетит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит);
  • астеник холатлар, невротик ва соматоформ бузилишлар, жисмоний меҳнат қобилиятини пасайиши;
  • операциядан кейинги йирингли-септик асоратлар ва уларни олдини олиш (шу жумладан онкологик беморларда);
  • бактериал ва вирусли этиологияли урогенитал инфекцияларни даволаш ва олдини олиш;
  • оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, парадонтнинг касалликлари;
  • бактериал ва вирусли этиологияли нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг тез-тез қайталанувчи касалликлари (тез-тез кузатиладиган ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзиллит, сурункали отит, сурункали аденоидит);
  • грипп ва ўткир реапиратор инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал буюрилади. Суппозиторий контур ўрамдан чиқариб олинади ва сўнгра тўғри ичакка киритилади. Олдиндан ичакни бўшатиш тавсия этилади.

Препаратнинг дозаси ва қўллашнинг давомийлиги касалликнинг характери, оғирлиги ва давомийлигига боғлиқ.

  • Диарея синдроми билан бирга кечувчи ўткир инфекцион ичак касалликларида: бошланғич доза бир марта 2 50 мг ли суппозиторийни ташкил қилади, сўнгра 1 суппозиторийдан кунига 2 марта интоксикация симптомлари йўқотилгунича. Кейинчалик курсни 1 суппозиторийдан 72 соатлик интервал билан давом эттириш мумкин. Курс – 20 50 мг ли суппозиторий.
  • Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг ўткир даврида: 2 кун 2 суппозиторийдан кунига 1 марта, сўнгра 1 суппозиторийдан 72 соатлик интервал билан. Курс – 15-25 суппозиторий. Сурункали даврида: 5 кун 1 суппозиторийдан кунига 1 марта, сўнгра биттадан – ҳар 72 соатда. Курс – 20 суппозиторий.
  • Вирусли гепатитларда: бошланғич доза бир марта 2 суппозиторийни ташкил қилади, сўнгра биттадан – кунига 2 марта интоксикация ва яллиғланиш симптомлари йўқолгунича. Кейинчалик курс 1 суппозиторийдан 72 соатлик интервал билан давом эттирилади. Курс – 20 суппозиторий.
  • Герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликларда: 1 суппозиторийдан ҳар куни 5 кун давомида, сўнгра биттадан кунора – 15 суппозиторий.
  • Папиллома вируси чақирган инфекцияларда: 5 кун 1 суппозиторийдан кунига 1 марта, сўнгра бир суппозиторийдан кунора. Курс – 20 суппозиторий.
  • Йирингли хирургик касалликларда (куйишли шикастланишлар, қайталанувчи фурункулёз, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, сурункали плевритда): 5 кун бир суппозиторийдан хар куни, сўнгра 1 суппозиторийдан кунора 10 кун давомида.
  • Астеник ҳолатларда, невротик ва соматоформ бузилишларда: 5 кун бир суппозиторийдан ҳар куни, сўнгра биттадан ҳар 72 соатда. Курс – 15 суппозиторий. Жисмоний ишлаш қобилятини ошириш учун: 1 суппозиторийдан кунора, курсга – 5 суппозиторий.
  • Операциядан олдинги ва кейинги даврда хирургик асоратларни олдини олиш ва даволаш учун (шу жумладан онкологик беморларда): 1 суппозиторийдан кунига 1 марта – 5 суппозиторий операциягача, 5 – операциядан кейин биттадан кунора ва 5 суппозиторий – 72 соатлик интервал билан буюрилади. Касалликнинг оғир кечишида бошланғич доза 2 суппозиторий бир марта ёки биттадан кунига 2 марта. Курс – 20 суппозиторий.
  • Бактериал ва вирусли этиологияли урогенитал инфекцияларни даволаш ва олдини олишда: 1 куни 1 суппозиторийдан кунига 2 марта, сўнгра 1 суппозиторийдан кунора. Курс – 10-15 суппозиторий (патологик жараённинг оғирлигига қараб),
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликларида, пародонтнинг касалликларида: бошланғич доза 1 суппозиторийдан ҳар куни – 5 суппозиторий, сўнгра биттадан – 72 соатлик интервал билан. Курс – 15 суппозиторий.
  • Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг тез-тез қайталанувчи бактериал ва вирус этиологияли касалликларида: (тез-тез кузатиладиган ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзиллит, сурункали отит, сурункали аденоидит): бир суппозиторийдан хар куни 5 кун давомида, сўнгра 1 суппозиторийдан кунора 10 кун давомида. Курс – 15 суппозиторий.
  • Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларни олдини олиш учун: бир суппозиторийдан кунига 1 марта. Курс – 5 суппозиторий.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик.  1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида антибиотикларнинг курсли дозаларини пасайтириш мумкин. Бошқа дори препаратлари билан номутаносиблик ҳоллари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 50 мг. 5 донадан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365