Skip to main content

Галавит® таблеткалари

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАЛАВИТ®

GALAVITUM

Препаратнинг савдо номи: Галавит®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): аминодигидрофталазиндион натрий

Дори шакли: Тил ости таблеткалари.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: аминодигидрофталазиндион натрий (Галавит®) 0,025 г,

Ёрдамчи моддалар: 0,315 г сорбитол, 0,14 г крахмал, 0,1 г лактоза, 0,005 г кальций стеарати, 0,015 г тальк ва 0,0001 г рацементол (ментол).

Таърифи: сарғиш тусли оқ рангли, икки томони қавариқ, рискасиз, ментол ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: L03, G02.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Галавитнинг таъсир механизми макрофагларнинг функционал-метаболик фаоллигига таъсир қилиш хусусияти билан боғлиқ.

Яллиғланиш касалликларида препарат яллиғланиш реакцияларининг даражасини, уларнинг цикликлигини, шунингдек интоксикациянинг яққоллигини белгиловчи ўта юқори фаоллашган макрофаглар томонидан ўсмалар некрози омили, интерлейкин-1  ва бошқа яллиғланишга қарши цитокинлар, кислороднинг фаол шаклларини ортиқча синтезини 6-8 соатга қайтувчан ингибирлайди. Макрофагларнинг функционал ҳолатини нормаллашиши уларнинг антигенлигини ифодаловчи ва бошқарувчи фаолиятини тикланишига ва аутоагрессия даражасини камайишига олиб келади. Препарат фагоцитозни кучайтириб ва инфекцион касалликларга организмнинг носпецифик резистентлигини ошириб, нейтрофил гранулоцитларнинг бактерицид фаоллигини рағбатлантиради.

 

Фармакокинетикаси

Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Тил ости қўлланганида ярим чиқарилиш даври 30 минут. Асосий фармакологик хусусиятлари 72 соат давомида кузатилади.

Қўлланилиши

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларда иммунтанқислиги ҳолатларини мажмуавий даволашда иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида:

  • интоксикация ва/ёки диарея билан кечувчи ичакнинг инфекцион касалликлари;
  • меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги;
  • вирусли гепатитлар;
  • герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликлар;
  • одам папилломаси вируси чақирган касалликлар;
  • инфекцион-яллиғланишли урогенитал касалликлар (хламидия ва трихомонада этиологияли уретрит, хламидияли простатит, ўткир ва сурункали сальпингоофорит, эндометрит);
  • кичик чаноқ аъзоларининг йирингли-яллиғланиш касалликлари;
  • бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси;
  • репродуктив ёшдаги аёлларда операциядан кейинги даврдаги асоратлар;
  • йирингли хирургик касаллликлар (куйишли шикастланишлар, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит);
  • операциядан кейинги йирингли-септик асоратлар ва уларни олдини олиш (шу жумладан онкологик беморларда);
  • сурункали қайталанувчи фурункулёз, сарамас;
  • астеник ҳолатлар, невротик ва соматоформ бузилишлар, жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши (шу жумладан спортчиларда), алкоголга ва наркотик қарамликдаги рухий, хулқий ва постабстинент бузилишлар;
  • марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланиш ва инфекцион-аллергик касалликлари;
  • нерв тизимининг дегенератив касалликлари;
  • оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, парадонт касалликлари;
  • нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг бактериал ва вирусли этиологияли тез-тез қайталанувчи касалликлари (тез-тез ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзиллит, сурункали отит, сурункали аденоидит) ва уларни олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 таблеткадан тил остига ҳар куни суткада 4 мартагача ёки 2 таблеткадан ҳар куни суткада 2 мартагача касалликнинг ташхиси ва оғирлигига қараб буюрилади.

  • Диарея синдроми билан кечувчи ўткир инфекцион ичак касалликларида: бошланғич доза бир марта билан 2 таблеткани ташкил қилади, сўнгра 1 таблеткадан кунига 3-4 марта интоксикация симптомлари йўқотилгунича 3-5 кун давомида буюрилади.
  • Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг ўткир даврида: Биринчи 2 суткада 1 таблеткадан кунига 4 марта қўлланади, сўнгра ҳар 3 суткада 1 таблеткадан кунига 4 марта қўлланади, даволаш курси 2-3 ҳафта. Сурункали даврида: 5 сутка давомида 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра ҳар 3 суткада 1 таблеткадан кунига 4 марта, 3 ҳафтагача бўлган курс билан қўлланади.
  • Турли этиологияли вирусли гепатитларда: касалликнинг ўткир даврида интоксикация ва яллиғланиш симптомлари йўқолгунича бошланғич доза 2 таблеткалан кунига 2 мартани ташкил қилади. Кейинчалик 1 таблеткадан кунига 4 марта ҳар 3 суткада 2-3 ҳафталиккача бўлган курс билан даволаш курсини давом эттириш мумкин.
  • Герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликларда: 1 таблеткадан кунига 4 марта 10 кун давомида, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 10 кун давомида қўлланади.
  • Одам папилломаси вируси чақирган инфекцияларда: 5 кун давомида 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 2-3 ҳафталиккача бўлган курс билан қўлланади.
  • Урогенитал касалликларда – хламидия ва трихомонада этиологияли уретритлар, хламидияли простатитда: биринчи куни 2 таблеткадан кунига 2 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 2 ҳафталиккача бўлган курс билан (патологик жараённинг оғирлигига қараб) қўлланади.
  • Сальпингоофоритда, эндометритда: ўткир даврида 2 кун 2 таблеткадан кунига 2 марта, сўнгра 3 ҳафта давомида 1 таблеткадан кунига 4 марта ҳар 3 суткада. Сурункали даврида – 5 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта ҳар 3 суткада 2-3 ҳафталиккача бўлган курс билан қўлланади.
  • Кичик чаноқ аъзоларининг ўткир ва сурункали йирингли касалликларида: ўткир даврида – биринчи куни 2 таблеткадан кунига 2 марта, сўнгра 3 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 10 кун давомида қўлланади. Сурункали даврида – 5 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 3-4 таблеткадан ҳар 3 суткада 3 ҳафталиккача бўлган курс билан қўлланади.
  • Бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси учун ва репродуктив ёшдаги аёллардаги операциядан кейинги даврдаги асоратларда: 5 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 2 ҳафталиккача бўлган курс билан қўлланади.
  • Йирингли хирургик касалликларда (куйишли шикастланишлар, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит): 1 таблеткадан кунига 4 марта 5 кун давомида, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 15 кунликкача курс билан.
  • Операциядан олдинги ва кейинги даврдаги хирургик асоратларни олдини олиш ва даволаш учун (шу жумладан онкологик беморларда): 1 таблеткадан кунига 4 марта 5 кун давомида операциягача, операциядан кейин 10 кун давомида 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора ва 3 ҳафта давомида ҳар 3 суткада 1 таблеткадан кунига 4 марта. Касалликнинг оғир кечишида биринчи куни 2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.
  • Сурункали қайталанувчи фурункулёзда, сарамасда: 5 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 3 ҳафталиккача бўлган курс билан буюрилади.
  • Астеник ҳолатларда, невротик ва соматоформ бузилишларда, саросималик, хулқий ва постабстинент бузилишларда, алкоголли ва наркотик қарамлик бўлган беморларда: 5 кун давомида 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта ҳар 3 суткада 3 ҳафта давомида. Жисмоний иш қобилиятини ошириш учун: 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 10 кун давомида, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта ҳар 3 суткада 3 ҳафталиккача бўлган курс билан қўлланади.
  • Марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланиш ва инфекцион-аллергик касалликларида: 5 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта хар 3 суткада 3 хафталиккача курс билан.
  • Нерв тизимининг дегенератив касалликларида: 5 кун 1 таблеткадан кунига 4 марта, сўнгра1 таблеткадан кунига 4 марта хар 3 суткада 3 хафталиккача бўлган курс билан буюрилади.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликларида, пародонтнинг касалликларида: бошланғич доза 1 таблеткадан кунига 4 марта 5 кун давомида, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта ҳар 3 суткада 3 ҳафталиккача бўлган курс билан буюрилади.
  • Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг бактериал ва вирусли этиологияли тез-тез қайталанувчи касалликларида (тез-тез ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзилит, сурункали отит, сурункали аденоит): 1 таблеткадан кунига 4 марта 5 кун давомида, сўнгра 1 таблеткадан кунига 4 марта кунора 15 кунликкача курс билан. Ўткир респиратор инфекциялар ва гриппни олдини олиш учун 1 таблеткадан кунига 2 марта. Даволаш курси 5-10 кун.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик; ҳомиладорлик ва лактация.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида антибиотикларнинг курслик дозаларини пасайтириш мумкин. Бошқа дори препаратлари билан номутаносиблик ҳоллари аниқланмаган.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

25 мг Галавит® сақловчи таблеткалар, 10 ёки 20 тил ости таблеткалари поливинилхлорид плёнка ва алюминий фольга контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 10, 20, 30, 40 ва 50 контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан гуруҳ ўрамида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365