Skip to main content

Эринит

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭРИНИТ

ERYNITUM

Препаратнинг савдо номи: Эринит

Таъсир этувчи модда (ХПН): пентаэритрит тетранитрати

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

«Эринит» таблеткасининг массаси – эринит сақловчи (пентаэритритила тетранитрат) –10 мг.

Таърифи: оқ рангли таблеткалар, доғлар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиангинал воситалар

АТХ коди: С01DА05

Фармакологик хусусиятлари

Органик нитрат. Асосан вена томирларига таъсир этувчи периферик вазодилятатор. Пентаэритритил тринитрат таъсири юракнинг қисқариши олдидаги (периферик веналарни кенгайиши ва ўнг бўлмачага қон келишини камайиши) ва қисқарганидан кейинги юкламани камайиши (умумий периферик томирларнинг қаршилигини камайиши), ҳамда тўғридан-тўғри коронар томирларни кенгайтириши билан боғлиқ. Қон билан таъминланиши камайган жойларда қайтадан коронар қон оқишини яхшиланишига ёрдам беради. Юрак етишмовчилигида препарат қисқариш олди юкламани камайтириши хисобига, миокард ишини камайишига ёрдам беради. Кичик қон айланиш доирасида босимни камайтиради. Нитроглицеринга нисбатан таъсири секин ривожланади, лекин узоқроқ давом этади. Ичга қабул қилинганда таъсири 30-45 минутдан сўнг намоён бўлади ва 4-5 соат давом этади.

Қўлланилиши

Стенокардия хуружларини олдини олиш учун (шу жумладан кечги инфарктдан кейинги даврдаги), сурункали юрак етишмовчилигини комплекс даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатдан 1 соат олдин ичилади. Доза индивидуал белгиланади. Одатда 10 – 20 мг (1-2 таблетка) суткада 3-4 марта қабул қилинади. Зарурати бўлганида доза 40 мг гача, суткада 4 марта ёки 80 мг гача, суткада 2 мартага кўпайтирилади. Тунги стенокардия хуружларини олдини олиш учун 20 мг уйқудан олдин буюрилади. Даволаш  курси одатда 2-4 хафта давом этади. Касалликнинг холатига қараб, даволаш  курси танаффусдан сўнг қайта  буюрилади.

Узоқ вақт препарат қабул қилинганида толерантлик ривожланиши мумкин.

6-yillik-qizil-jenshen

Ножўя таъсирлари

Ортостатик гипотония, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, бош айланиши. Тери аллергик реакциялари, чарчоқлик хисси, безовталик, кўп терлаш, ичак фаолиятининг бузилиши (ич кетиш) холатлари кузатилиши мумкин. Доза камайтирилганда ёки препарат қабул қилиш тўхтатилганда ножўя таъсирлар ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Яққол артериал гипотония, коллапс, шок, ўткир ёки яқинда ўтказилган миокард инфаркти, кўз ички ва бош мия суяги ички босимини ошишида (шу жумладан геморрагик инсульт, бош мия  жарохати, ёпиқбурчакли глаукома),  препаратга ва бошқа органик нитратларга юқори сезувчанлик.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Дигидроэрготамин билан бирга қўллаш препаратни антиангинал самарасини камайишига олиб келади, бу биргалик норационал хисобланади. Анаприлин билан комбинациялаш рационалдир, чунки бунда препаратни антиангинал таъсири кучаяди.

Махсус кўрсатмалар

Самараси секин намоён бўлганлиги сабабли препарат стенокардия хуружларини бартараф қилиш учун даволаниш даврида алкоголли ичимликлар ичишдан четланиш керак. Артериал гипотонияга мойиллиги бўлган кексаларда, хомиладорлик ва эмизикли даврда препарат эхтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дори шакли

Таблеткалар 10 мг дан контур уяли ва уясиз ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365