Skip to main content

Эритим

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

қўллаш бўйича йўриқнома

Эритим

ERITIM

Препаратниниг савдо номи: Эритим

Таъсир этувчи модда: Сутэмизувчиларнинг айрисимон безидан олинган полипептидлар комплекси.

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун эритма.

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Эритим – 100 мкг.

Ёрдамчи маддалар: 96% тиббиёт этил спирти – 4 мл, тозаланган сув – 6 мл.

Таърифи: Рангсиз, тиниқ спирт ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритропоэз стимулятори.

АТХ коди: В03

Фармакологик хусусиятлари

Эритропоэзни рағбатлантиради, периферик қонда гемоглобин миқдорини, эритроцитлар ва ретикулоцитлар сонини оширади.

6-yillik-qizil-jenshen

Суяк кўмигида эритробластик оролчаларнинг сонини ва уларнинг етилиш даражасини оширади, натижада суяк кўмигининг эритроид ўсимтасини рағбат-лантиради.

Эритимнинг тимус омилининг биологик таъсир қилиш механизмида суяк кўмигининг гемопоэтик хужайраларини функционал фаоллигини рағбатлантиришда буйрак гормони эритропоэтин билан биргаликда аҳамияти бор.

 

Қўлланилиши

♦        Турли огирлик даражасидаги темир танкислиги анемияси.

♦        Қон йўқотиш  натижасидаги анемия – постгеморрагик анемияда қўлланилади

Кўллаш усули ва дозалари

Эритим ичга қабул қилинади.

Темир танқислиги анемиясини даволашда Эритим суткада 1-2 марта, овқатланишдан  камида 30 минут олдин ёки овкатдан ва суюқлик ичишдан 30 минутдан кейин қабул қилинади.

– катталарга 5-7 томчидан бир қабул қилишда;

– болаларга 2-4 томчидан бир қабул қилишда, бир чой қошиқ сувга аралаш-тириб берилади.

Даволаш курси 10-14 кун ёки қон кўрсаткичлари нормал ҳолатга келиш вақтигача. Даволашни периферик қон кўрсаткичларини: гемоглобин миқдори, эритроцитлар, ретикулоцитлар ва гематокрит миқдорини назорат қилган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Анемияни муваффақиятли даволаш учун Эритимни мажмуавий даволаш таркибида темир препаратлари, зарурати бўлса, фолат кислотаси, В12 витамини, поливитамин ва  микроэлементлар билан биргаликда қўллаш тавсия этилади.

Мажмуавий даволаш  таркибига кирувчи темир препаратлари ва витаминларни шифокор буюради.

Ножўя таъсирлари

Эритим барча ёшдаги инсонлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Хозирги вақтгача ножўя таъсири кузатилмаган.

Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача клиник синовлар жараёнида олинган натижалар Эритимни бошқа дори препаратлари билан ҳар қандай ўзаро таъсири йўқлигини кўрсатди.

Махсус кўрсатмалар

Эритим қабул қилгандан кейин 30 минут давомида сув ва овкат қабул қилиш мумкин эмас. Препарат психомотор реакциялар тезлигига ва диққат концентрациясига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Эритимнинг терапевтик диапазони жуда кенг. Ҳатто, доза ошириб юборилса ҳам интоксикация ҳолатлари кузатилмаган. Даволаш жараёнида гемато-критнинг нормадан ошиб кетишига йўл қўйилмасин.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма. 40% этанолда 10 мл дан 0,001% ли Эритим эритмаси. Ҳажми 25 мл бўлган, томчилатгич ва бураладиган қопқоқча билан таъминланган рангли шиша флаконда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: