Skip to main content

Эреспал®

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

ЭРЕСПАЛ®

ERESPAL®

 

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин варақани охиригача диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар бўлса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга қабул қилиш учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. Бу уларга зарар келтириш мумкин, ҳатто агар уларнинг симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам.
  • Агар Сизда ножўя самаралардан биронтаси пайдо бўлса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада келтирилган ҳар қандай мумкин бўлган ножўя самараларини пайдо бўлиши ҳам таалуқли.

 

Препаратининг савдо номи: Эреспал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): фенспирид гидрохлориди

Дори шакли: сироп

Таркиби:

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Фаол  модда: фенспирид гидрохлориди (100 мл да 0,200 г)

Ёрдамчи моддалар: асал таъмли қўшимча (асал, ром, алкоголят ва асал, атиргул ва апельсин гулларининг спиртли настойкалари), чучукмия илдизи экстракти (лакрица настойкасининг концентрати, глюкоза сиропи, арпабодиён мойи), ванил экстракти (ванил қаламчаларининг сувли-спиртли настойкаси), глицерин, метил пара-гидроксибензоати, пропил пара-гидроксибензоати, сахарин, сахароза, калий сорбати, дистилланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: нафас йулларининг обструкция синдромида тизимли қўллаш учун препаратлар.

ATX коди: R03 DX 03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фенспирид бронхларни констрикциясига қарши таъсир қилади ва нафас йўлларида яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Бу таъсири турли ўзаро бир-бири билан боғлиқ механизмларнинг ўзаро таъсирини натижаси ҳисобланади.

  • Н1-гистамин рецепторлари даражасида антагонистик фаоллик ва папаверинсимон (мушакларни шикастловчи) спазмолитик таъсири;
  • Яллиғланишга қарши таъсири турли яллиғланишга келувчи омиллар, улардан айримлари, шунингдек бронхоконстриктор таъсир кўрсатадиган омиллар (цитокинлар, TNFальфа, арахидон кислотасининг ҳосилалари ва эркин радикалларни), ишлаб чиқарилишини пасайтириши натижасида юз беради. Бироқ: бу самаралар жуда юқори дозаларда ёки концентрацияларда кузатилган.

Фармакокинетикаси

Чўққи концентрациясига перорал доза кабул килинганидан кейин ўртача 2,5 ± 2,3соатдан сўнг (энг чекка кўрсаткичлар 0,5 соатдан 8 соатгача) кузатилади.

Ярим чиқарилиш даври 12 соат.

Чиқарилиши асосан сийдик орқали юз беради.

 

Қўлланилиши

Ушбу препарат бронхиал ва ўпка касалликларида йутални даволаш ва балғамни кўчириш учун қўлланилади.

Ушбу препарат антибиотиклар билан даволаш ўрнини босмайди ва агарда антибиотиклар билан даволашнинг зарурати бўлса, уни бошлашни кечиктирмаслик керак.

Қўллаш усули  ва дозалари

Қабул қилиш усули:

Перорал.

Дозалаш

Барча ҳолатларда шифокорнинг кўрсатмасига қатъий риоя қилинг.

Умумий қоида:

  • 2 ёшгача бўлган болалар: кунига 4 мг/кг
  • 10 кг гача: кунига 2-4 чой қошиққача (5 мл);
  • 10 кг дан ортиқ: кунига 2-4 ош қошиққача (15 мл).
  • Катталар: кунига 3-6 ош қошиққача (15 мл).

Даволаш давомийлиги

Шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ.

Ножўя таъсирлари

Барча бошқа дори препаратлари каби, Эреспал ҳам, гарчи улар ҳар бир пациентда бўлмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидаги тартибда келтирилган:

  • жуда кенг тарқалган (10 тадан 1 тада ортиғида);
  • тарқалган (100 тадан 1-10 тагача);
  • тарқалмаган (1000 тадан 1-10 тагача);
  • кам (10000 тадан 1-10 тагача);
  • жуда кам (10000 пациентдан 1 тасидан камида),
  • номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашни ўтказишнинг иложи йўк).

Кенг тарқалган

меъда-ичак бузилишлари;

кайфиятни ёмонлашиши,

меъдада оғриклар.

Кам:

доза пасайтирилганда йўқоладиган юрак уришини ўртача тезлашиши,

терини қизариши,

тери тошмалари, тошмалар, эшакеми,

ангиошиш (ютишда ёки нафас олишда қийинчилик туғдириши мумкин бўлган юз, лаблар, оғиз, тил ва томоқни шиши).

Номаълум:

терида ғуддаларни ҳосил бўлиши билан кечувчи жиддий касалллик, қичишиш;

юракни уриб кетиш хисси (пульсация), эҳтимол, юрак уришини ўртача тезлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин;

бош айланиши, енгил бош айланиши ёки хушдан кетишни чакириши мумкин бўлган артериал босимни пасайиши, эҳтимол, юрак уришини ўртача тезлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин;

диарея;

қусиш;

ҳолсизлик ҳисси;

толиқиш;

бош айланиши.

Агар препаратни қабул қилиш фонида жиддий ножўя таъсирлар ёки ушбу иловада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар аниқланса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Бу йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай ножўя ёки ноҳуш кўринишлар тўғрисида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига аниқланган юқори сезувчанлик.
  • 2 ёшгача бўлган болаларга ЭРЕСПАЛ бериш мумкин эмас.

Агар Сизда шубҳалар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиз қабул қилаётган барча препаратлар тўғрисида шифокорни ёки фармацевтни мунтазам огоҳлантириб туринг.

Айрим гуруҳ пациентларда қўллаш хавфсизлиги учун билиши зарур бўлган ёрдамчи моддалар рўйхати:

  • Сахароза (бир чой қошиғида 3 г);
  • Парабенлар.

Махсус кўрсатмалар

Бу препарат сахароза сақлайди, шунинг учун уни фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкозо-галактозани мальабсорбция синдромида, шунингдек сахароза-изомальтаза танқислигида (кам учрайдиган метаболик касалликлар) қабул қилиш мумкин эмас.

Препаратнинг таркибида парабенлар (метил пара-гидроксибензоат ва пропил пара- гидроксибензоат) киради, шунинг учун ушбу дори воситасини қабул қилиш аллергик реакцияларни, шу жумладан кечиккан реакцияларни ривожланишини қўзғатиши мумкин.

ЭРЕСПАЛ препарати билан даволанганда седатив препаратлари қабул қилиш тавсия қилинмайди.

ЭРЕСПАЛ препарати билан даволанганда алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Бу препарат, айниқса даволаниш бошида ёки алкоголь ичимликларини қабул қилинганида уйқучанликни ва бош айланишни чақириши мумкин, бу автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Агар Сизда бу ножўя самаралар намоён бўлса, автотранспортни ҳайдаш ва машина қурилмаларини бошқаришдан сақланинг.

Қабул қилишдаги эҳтиёткорлик чоралари

Бу препарат бир чой қошиқда 3 г (1 ош қошиқда 9 г) сахароза сақлайди, буни қанднинг оз миқдори бўлган парҳезга риоя қилинганида ва диабетда ҳисобга олиш керак.

Агар Сизда шубҳалар туғилган бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Агар Сиз даволаш курси вақтида ҳомиладорликни аниқласангиз, даволашни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат килинг, у Сизга бошка препарат буюради.

Эмизиш вақтида ушбу препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Умумий қоида: агарда Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ҳар қандай дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, доимо шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозани ошириб юборилиши

ЭРЕСПАЛ® препаратининг ҳаддан зиёд дозаси беҳосдан ютиб юборилган/ичга қабул қилинган ҳолларда, дарҳол бу ҳақида шифокорга хабар беринг ёки якин орадаги стационарга мурожаат қилинг.

Доза оширииб юборилганда (2320 мг гача дозалари) қуйидаги симптомлар кузатилган: уйқучанлик ёки қўзғалиш, кўнгил айниши, қусиш, синусли тахикардия.

ЭРЕСПАЛ® препаратига специфик антидотлар маълум эмас.

Доза ошириб юборилган ҳолларда, меъдани ювиш ва юрак ва нафас фаолиятининг мониторинги ва буйрак фаолиятини назорати билан бир қаторда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

ЭРЕСПАЛ препаратини қабул қилган вақтда шубҳалар туғилса, шифокорга мурожаат қилинг ёки фармацевтдан маслаҳат сўранг.

Чиқарилиш шакли

Сироп 150 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Иккиламчи ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ушбу препаратни ишлатманг.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепт бўйича.

Улашиш: