Skip to main content

Экватор

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

Илова-варақа: истеъмолчи учун маълумот

Экватор таблеткалари 10 мг/5 мг

Экватор таблеткалари 20 мг/10 мг

Экватор таблеткалари 20 мг/5 мг

Лизиноприл/Амлодипин

Мазкур дори воситасини қабул қилишдан олдин, ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У сизга у яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. Ҳатто улардаги симптомлар Сизники билан ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар қандайдир ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга ҳабар беринг. Бу ушбу илова-варақада келтирилмаган ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир (4-бўлимга қаранг).

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Экватор препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
  2. Экватор препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Экватор препаратини қандай қабул қилиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялари.
  5. Экватор препаратининг яроқлилик муддати ва сақлаш шароити.
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.

  1. Экватор препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.

Экватор таблеткалари мажмуавий препарат бўлиб, таркибига кальций каналларининг блокаторлари гуруҳига мансуб амлодипин ва ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари гуруҳига мансуб лизиноприл киради. Экватор препарати катталарда артериал гипертензияни (юқори артериал босимни) даволаш учун қўлланади.

Экватор® таблеткалари препарати 10 мг/5 мг, артериал босимни 10 мг дозадаги лизиноприл ва 5 мг дозадаги амлодипин мажмуаси ёрдамида оптимал тутиб туриш мумкин бўлган катта ёшдаги пациентларга мўлжалланган.

Экватор® таблеткалари препарати 20 мг/10 мг, артериал босимни 20 мг дозадаги лизиноприл ва 10 мг дозадаги амлодипин мажмуаси ёрдамида оптимал тутиб туриш мумкин бўлган катта ёшдаги пациентларга мўлжалланган.

Экватор® таблеткалари препарати 20 мг/5 мг, артериал босимни 20 мг дозадаги лизиноприл ва 5 мг дозадаги амлодипин мажмуаси ёрдамида оптимал тутиб туриш мумкин бўлган катта ёшдаги пациентларга мўлжалланган.

Юқори артериал босими бўлган пациентларда амлодипин қон томирлар деворини бўшаштириши орқали таъсир кўрсатади, шу сабабли, улардан қон айланиши сезиларли даражада осонлашади. Шунингдек амлодипин юрак мушакларини қон билан таъминланишини яхшилайди. Лизиноприл қон томирларни торайишига тўсқинлик қилади ва ичидаги босимни пасайтиради.

Сизда жуда юқори артериал босим симтомлари намоён бўлмаслиги мумкин, бироқ агар Сиз гипотензив препаратларни мунтазам қабул қилмасангиз, бу айрим бир асоратлар (инсульт ёки юрак хуружи каби) хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

  1. Экватор препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.

Экватор препаратини қабул қилманг

Сиз бу препаратни қабул қилмаслигингиз керак, агар:

  • агар Сизда таъсир этувчи моддаларга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг);
  • агар Сизда бошқа ААФ ингибиторлари (эналаприл, каптоприл ва рамиприл) га ёки бошқа кальций каналлари блокаторлари (нифедипин, фелодипин ёки нимодипин) га аллергия бўлса;
  • агар Сизда илгари ААФ ингибитори билан даволаш билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган ангионевротик шиш (оғир аллергик реакция ёки унинг симптомлари: тери қичишиши, эшакеми, нафасни қийинлашиши ва қўллар шиши, томоқ, тилни ёки кўзлар атрофини шиши) бўлса;
  • агар Сизнинг оила аъзоларингиздан биронтасида қачонлардир жиддий аллергик реакция (наслий ангионевротик шиш) ёки агар Сизда илгари номаълум этиологияли жиддий аллергик реакция (идиопатик ангтоневротик шиш) кузатилган бўлса;
  • агар Сизда артериал босим ҳаддан ташқари паст (оғир артериал гипотензия) бўлса;
  • агар Сизда аортада торайиш (аортал стеноз), юрак клапанларида торайиш (митрал стеноз), юрак мушакларини қалинлашиши (гипертрофик кардиомиопатия) бўлса;
  • агар Сизда қон айланишини бузилиши (шу жумладан кардиоген шок деб аталувчи юрак сабабли келиб чиққан шок) бўлса;
  • агар Сизда юрак етишмовчилиги билан кечувчи юрак хуружи (миокард инфаркти) кузатилган ёки кузатилаётган бўлса;
  • агар Сиз 3 ойликдан катта муддатли ҳомиладор бўлсангиз (ҳомиладорликнинг илк муддатларида ҳам Экватор препатини қабул қилмаган афзал – “Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши” бўлимига қаранг).
  • агар Сизда қандли диабет бўлса ёки Сизда буйрак фаолиятини бузилиши бўлса ва Сиз артериал босимни пасайтирувчи алискирен сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Огоҳлантириш ва эҳтиёткорлик чоралари

Агар Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бўлса) даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак. Экватор препаратини ҳомиладорликнинг илк муддатларида қўллаш тавсия этилмайди ва агар ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан катта бўлса, уни қабул қилиш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг бундай муддатларида уни қўллаш Сизнинг фарзандингизга жиддий шикастловчи таъсир кўрсатиши мумкин (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши” бўлимига қаранг).

Экватор препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг:

  • агар Сизда юрак билан боғлиқ муаммолар бўлса;
  • агар Сизда қон томирлари билан боғлиқ муаммолар (қон томир коллагенози) бўлса;
  • агар Сизда буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлса;
  • агар Сизда жигар билан боғлиқ муаммолар бўлса;
  • агар Сизга жарроҳлик операцияси (шу жумладан стоматологик операция) ёки анестезия ўтказиш режалаштирилаётган бўлса;
  • агар Сиз диализда бўлсангиз;
  • агар Сизга организмдан холестеринни ЛНП-аферез ёрдамида чиқарилиш бошланаётган бўлса;
  • агар Сиз 65 ёшдан катта бўлсангиз;
  • агар Сиз тузнинг миқдори кам бўлган парҳезга амал қилаётган бўлсангиз ва калий сақловчи туз ўрнини босувчи ёки қўшимчалар ишлатаётган бўлсангиз, ёки агар Сизда қондаги калий миқдори юқори (гиперкалиемия) бўлса;
  • агар Сизда қандли диабет бўлса;
  • агар Сизда диарея ёки қусиш ҳоллари кузатилса;
  • агар Сизга ари ёки асаларини чақишига аллергик реакцияни камайтириш учун десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилаётган бўлса;
  • агар Сиз негроид ирқига мансуб бўлсангиз, чунки Сизда ААФ ингибиторларнинг самарадорлиги пасайиши ва ангионевротик шиш хавфи ошиши мумкин;
  • агар Сиз артериал босимни пасайтириш учун қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз:
  • ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ II) (сартанлар деб маълум бўлган, масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан), айниқса агар Сизда қандли диабет билан боғлиқ буйракда муаммолар бўлса.
  • алискирен.
  • агар Сиз қуйида санаб ўтилган ҳар қандай препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз даволовчи шифокорингиз билан маслахатлашинг.

Агар Сизда Экватор препаратини қабул қилганингиздан сўнг узоқ вақт давомида сақланаётган қуруқ йўтал кузатилаётган бўлса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Даволовчи шифокорингиз Сизга буйрак фаолиятини, артериал босимни, шунингдек қон зардобида электролитлар (масалан, калий) миқдорини мунтазам назорат қилишни буюради.

Батафсил маълумот “Экватор препаратини қабул қилманг” бўлимида келтирилган.

Болалар ва ўсмирлар

Экватор препаратини 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилмасликлари керак.

Экватор препаратини бир вақтда бошқа препаратлар билан қабул қилиниши

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари хақида хабар беринг.

Калий сақловчи диуретиклар (спиронолактон, амилорид, триамтерен каби суюқликни организмда тутилишини камайтириш учун қўлланадиган воситалар) ва калий сақловчи қўшимчалар ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни Экватор препарати билан бирга фақат шифокор назорати остида қўллаш мумкин.

Экватор препаратини ва қуйидаги препаратларни бир вақтда қабул қилинганда, алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:

  • диуретиклар деб аталувчи организмдан суюқликни чиқарилишини кучайтирувчи таблеткалар (суюқликни организмда тутилишини камайтириш учун қўлланади);
  • артериал босимни пасайтириш учун қўлланиладиган бошқа препаратлар (гипотензив препаратлар);
  • юрак касалликларини даволаш учун қўлланиладиган препаратлар (масалан, верапамил, дилтиазем);
  • ацетилсалицил кислотаси каби, ностероид яллиғланишга қарши (артрит, мушакда оғриқ, бош оғриғи, яллиғланиш, иситмани даволаш учун қўлланиладиган) препаратлар (НЯҚП);
  • рухий бузилишларни даволаш учун қўлланиладиган литий препаратлари, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар;
  • инсулин ва ичга қабул қилиш учун диабетга қарши препаратлар;
  • бурун битиши, йўтал, шамоллаш ва бронхиал астмани даволаш учун қўлланилувчи, эфедрин, фенилэфрин, ксилометазолин ва сальбутамол каби автоном нерв тизимининг стимуляторлари (симпатомиметиклар);
  • иммунодепрессантлар (трансплантатни кўчиб кетишини олдини олиш учун қўлланиладиган, масалан, кортикостероидлар, цитотоксик воситалар ва антиметаболитлар);
  • подаграни даволаш учун қўлланиладиган аллопуринол;
  • прокаинамид (аритмияларни даволаш учун қўлланади);
  • гепарин (тромбозни даволаш учун қўлланади);
  • симвастатин (қонда баъзи бир ёғлар ва холестерин миқдорини пасайтириш учун қўлланади);
  • наркотик воситалар, морфин ва кучли оғриқни даволаш учун қўлланиладиган тегишли препаратлар;
  • ракка қарши препаратлар;
  • жарроҳлик операциялари ва баъзи бир стоматологик муолажалари вақтида қўлланиладиган анестетиклар. Маҳаллий ёки умумий анестезия ўтказилиши олдидан, артериал босимни вақтинчалик кескин пасайши хавфини назарда тутиб, ўз шифокорингиз ёки стоматологга, Сиз Экватор препаратини қабул қилаётганингиз тўғрисида хабар беринг;
  • тутқаноқни даволаш учун қўлланиладиган (карбамазепин, фенобарбитал ва фенитоин каби) тиришишга қарши препаратлар;
  • бактериал инфекцияларни даволаш учун (антибиотиклар, масалан, рифампицин, эритромицин ва кларитромицин), ОИТВни даволаш учун (протеаза ингибиторлари деб номланувчи, масалан ритонавир, индинавир, нелфинавир) ёки замбуруғлар чақирган инфекцияларни даволаш учун препаратлар (кетоконазол, итраконазол);
  • тешик далачой (Hypericum perforatum) сақловчи доривор ўтлар асосида тайёрланган дори препаратлари;
  • олтин тузлари, айниқса вена ичига юбориладиган воситалар (ревматоид артрит симптомларини даволаш учун қўлланади);
  • дантролен (хавфли гипертермияни даволаш учун қўлланиладиган скелет мушакларни бўшашишини чақирувчи воситалар).

Зарурат туғилганида:

  • агар Сиз ангиотензин II рецепторларининг блокаторларини (АРБ II) ёки алискиренни қабул қилаётган бўлсангиз, Сизнинг даволовчи шифокорингиз препаратнинг дозасини ўзгартириши ва/ёки бошқа препаратни буюриши мумкин (батафсилроқ маълумот “Экватор препаратини қабул қилманг” ва “Огоҳлантириш ва эҳтиёткорлик чоралари” бўлимларида келтирилган).

Экватор препаратини овқат ва ичимликлар (шу жумладан спиртли ичимликлар) билан бирга қабул қилиш

Экватор препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, бироқ даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Экватор препаратини қабул қилаётган пациетлар грейпфрут шарбатини истеъмол қилмасликлари керак. Грейпфрут ёки грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш қонда таъсир этувчи моддаамлодипин даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида Экватор препаратининг гипотензив самараси ҳаддан ташқари ошади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бўлса) ёки агар Сиз ҳомиладорлигингизни билсангиз, дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак. Агар Сиз хомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз Экватор препарати билан даволашни бекор қилади ва Экватор препаратини ўрнига бошқа препаратни тавсия этади. Экватор препаратини ҳомиладорликнинг илк муддатларида қўллаш тавсия этилмайди. Экватор препаратини ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан катта бўлса, уни қабул қилиш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг бундай муддатларида уни қўллаш Сизнинг болангизга жиддий шикастловчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Эмизиш даври

Агар Сиз эмизикли она бўлсангиз ёки эмизишни бошламоқчи бўлсангиз даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Экватор препарати эмизиклик оналарга тавсия этилмайди ва агар Сиз эмизмоқчи бўлсангиз, айниқса Сизнинг фарзандингиз янги туғилган чақалоқ бўлса ёки чала туғилган бўлса, даволовчи шифокорингиз Сизга бошқа препаратни буюради.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Транспорт воситасини бошқариш, асбоблар ёки механизмларни ишлатиш олдидан, шунингдек юқори диққатни талаб этувчи ишни бажаришдан олдин, Сизга Экватор препарати қандай таъсир қилаётганини текширинг. Экватор препарати Сизга транспорт воситасини хавфсиз бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга (айниқса даволашни бошида) таъсир қилиши мумкин. Агар Сиз Экватор препарати Сизга транспорт воситасини хавфсиз бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга ножўя таъсир қилаётган бўлса (масалан, Сизда кайфиятни ёмонлашиши, бош айланиши, чарчоқ ва бош оғриғини чақирса) транспорт воситасини бошқарманг ва механизмлар билан ишламанг.

  1. Экваторни қандай қабул қилиш керак.

Ушбу препаратни доимо шифокорингизнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилган қабул қилинг. Сизда қандайдир шубҳа пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тавсия этиладиган доза: Экватор препаратининг 1 таблеткаси кунига бир марта буюрилади.

Экватор препаратини, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Ҳар бир таблетка бутунлигича суюқлик билан қабул қилинади. Сиз таблеткани ҳар куни бир вақтда қабул қилишингиз керак.

Агар Сиз Экватор препаратининг самараси ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари кучсиз эканлигини сезсангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши

Экватор препаратини самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмаслиги сабабли, 18 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентлар

65 ёшдан ошган пациентларда одатда дозага махсус ўзгартириш киритиш талаб қилинмайди.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар касаллиги қондаги амлодипин концентрациясига таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорингиз Сизга текширувга тез-тез келиб туришни маслаҳат беради.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Экватор препарати билан даволаниш вақтида Сизнинг мунтазам тиббий кўрикларингиз, буйрак фаолиятини, қон зардобида калий ва натрий миқдори ўзгаришини тез-тез мониторинг назоратини ўз ичига олади. Буйрак фаолияти ёмонлашган ҳолларда Экватор препарати бекор қилинади ва Сизга бошқа даволаш чораси буюрилади.

Агар Сиз Экватор таблеткалари препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Дарҳол шифокорингизга ёки фармацевтга ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.

Дозани ошириб юборилиши, кўпроқ артериал босимни яққол пасайишига олиб келади, бу синчков назорат қилишни талаб этади. Дозани ошириб юборилиши симптомлари: электролит мувозанатини бузилиши, буйрак етишмовчилиги, нафас олишни тезлашиши, (гипервентиляция), юрак уришини тезлашиши, юракни уришини ҳис қилиш, юрак уришини секинлашиши, бош айланиши, безовталик, йўтал. Сиз бош айланишини ёки холсизликни ҳис қилишингиз мумкин. Артериал босимни кескин тушиши шок ҳолатига олиб келиши мумкин, Сизни терингиз, ушлаб кўрганда совуқ ва ёпишқоқ бўлиши мумкин ва Сиз хушдан кетишингиз мумкин. Характерли симптомлар (бош айланиши ва бош оғриғи) юз берганида Сизни оёқларингизни юқорига кўтариб чалқанча “ётган” ҳолатга келтириш керак. Кейинги зарур чораларни Сизнинг шифокорингиз кўради.

Агар Сиз Экватор препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Кейинги дозани одатдаги тартибда қабул қилинг.

Агар Сиз Экватор препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Сизнинг даволовчи шифокорингиз Сизга таблеткаларни қабул қилишни тўхтатишни буюрмагунича, қабул қилишингизни давом эттиринг. Агар Сиз ўзтингизни яхши ҳис қилсангиз, таблеткаларни қабул қилишни мустақил равишда тўхтатманг, чунки Сизнинг ҳолатингиз яна ёмонлашиши мумкин.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар.

Барча дори препаратлари каби, ушбу препарат ҳам, гарчи улар барча пациентларда кузатилмаса-да, нохуш реакциялар чақириши мумкин.

Тез-тез учраган  ножўя реакциялар (10 нафар инсондан 1 да учрайди)

Амлодипин ва лизиноприл сақловчи мажмуавий препаратнинг клиник тадқиқотларида, қуйидаги ножўя реакциялар: бош оғриғи, йўтал, бош айланиши, юракни тез уриши ёки юракни мунтазам бўлмаган уриши, шунингдек қичишиш кузатилган.

Экватор препарати қўлланганда аллергик реакциялар (юқори сезувчанлик реакциялари) юз бериши мумкин. Агар ангионевротик шишнинг қуйида келтирилган симптомларидан биронтаси:

  • юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши билан ёки шишисиз кечувчи нафас олишни қийинлашиши;
  • ютунишни қийинлашишига олиб келучи юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши;
  • терини кучли қичишиши (шиш билан) юз берса, Сиз Экватор препаратини қабул қилишни тўхтатишингиз ва дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак

Фақат амлодипин ёки фақат лизиноприл (иккита таъсир этувчи модда) қўлланилишида қайд қилинган ва шунингдек Экватор препаратини қўлланилишидан сўнг юз бериши мумкин бўлган ножўя реакциялар сирасига қуйидагилар киради:

Амлодипин

Тез-тез учрайдиган ножўя реакциялар (10  нафар инсондан 1 да учрайди)

Бош оғриғи, шиш (масалан, тўпиқ соҳасида), чарчоқ ҳисси, уйқучанлик, ўзини ёмон ҳис қилиш, бош айланиши, қоринда оғриқ, юрак уришини ҳис қилиш (тез-тез ёки мунтазам бўлмаган юрак уриши), кўнгил айнаши, терини қизариши.

Агар ушбу реакциялар Сизга ноқулайлик туғдираётган ёки бир ҳафтадан ортиқ сақланаётган бўлса, шифокорингизга хабар беринг.

Тез-тез учрамайдиган ножўя реакциялар (100  нафар инсондан 1 да учрайди)

Тери тошмаси, терини қичишиши, соч тўкилиши, терида қизил доғларни пайдо бўлиши, тери рангини ўзгариши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қусиш, мушакларни тиришиши, диарея ёки қабзият, бўғимларда ёки мушакларда оғриқ, белда оғриқ, кўкракда оғриқ, кайфиятни ўзгариши (шу жумладан, безовталик), депрессия, уйқусизлик, танада титроқ, кўришни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши (қулоқларни жаранглаши), артериал гипотензия (артериал босимни пасайиши), нафас олишни қийинлашиши, таъмни бузилиши, парестезия (увушиш ёки ачишишни ҳис қилиш), ринорея, кечқурун сийишга тез-тез қистовлар, сийишни бузилиши, оғизни қуриши, оғриқ ҳиссини йўқолиши, кўп терлаш, хушдан кетиш, оғриқ, лоҳаслик (ўзини ёмон ҳис қилиш), холсизлик, эркакларда кўкрак безини катталашиши, импотенция, тана вазнини ошиши, тана вазнини камайиши.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя реакциялар (1000 нафар инсондан 1 да учрайди)

Онгни чалкашиши.

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя реакциялар (10000 нафар инсондан 1 да  учрайди)

Аллергик реакциялар, “жигар” функционал тестлари томонидан патология, жигарни яллиғланиши (гепатит), тери қопламини сарғайиши (сариқлик), қонда оқ қон таначалари ва тромбоцитлар сонини камайиши, қонда глюкоза даражасини ошиши, юрак хуружи (миокард инфаркти), мунтазам бўлмаган юрак уриши (аритмия), йўтал, яққол тери реакцияси (эшакеми, терини қипиқланиши ёки тангасимон пластинка билан қопланиши), иситма, қизил доғлар, бўғимларда оғриқ ва/ёки кўришни бузилишлари билан кечувчи яққол аллергик реакциялар (Стивенс-Джонсон синдроми), лаб, қовоқ ва генитал соҳани шиши (Квинке шиши), милкларни оғриши ва шиши, меъда ости безини яллиғланиши (панкреатит), меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), аллергик тошма, ёруғликка қарай олмаслик, гипертонус (мушак таранглигини ошиши), периферик нейропатия (ҳолсизлик ва санчиқ ҳиссини чақирувчи нерв шикастланиши), қон томирларини яллиғланиши.

Лизиноприл

Тез-тез учрайдиган  ножўя реакциялар (10  нафар инсондан 1 да учрайди)

Бош оғриғи, бош айланиши ёки бош айланишини ҳис қилиш (айниқса, ўрнидан кескин турганда), диарея, йўтал, қусиш, сийдик хажмини камайиши.

Тез-тез учрамайдиган ножўя реакциялар (100  нафар инсондан 1 да учрайди)

Кайфиятни ўзгариши, қўл ёки оёқ бармоқларини рангини ўзгариши (оч-кўк, сўнгра қизил) ва/ёки увушиб қолиши ёки санчиши (Рейно касаллиги), таъмни бузилиши, толиқиш, уйқучанлик ёки ухлашни қийинлашиши, ғайриоддий туш кўриш, ўраб турган буюмларни айланишини ҳис қилиш (вертиго), сезишни бузилиши (санчиш, ёки қитиқлаш, ёки қичишиш, ёки ачишиш), тез ва мунтазам бўлмаган юрак уришини ҳис қилиш, юрак хуружи (миокард инфаркти), инсульт, ринорея, кўнгил айниши, ўзини ёмон ҳис қилиш, қоринда оғриқ ёки овқат ҳазм бўлишини бузилиши, импотенция, чарчоқ, айрим лаборатор тестлар натижаларини ўзгариши (буйрак ва жигар томонидан), тошма, қичишиш, юракни тез уриши (тахикардия).

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя реакциялар (1000 нафар инсондан 1 да учрайди)

Ангионевротик шиш (тўсатдан лаб, юз ва бўйин, баъзан оёқ ва қўл шиши билан кечувчи юқори сезувчанлик реакцияси, бошқа ирқ вакилларига нисбатан негроид ирқига мансуб пациентларда ангионевротик шиш кўпроқ кузатилади). Онгни чалкашиши, сийдик чиқарилишини назорат қилувчи антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси, буйрак фаолиятини ўткир бузилиши, буйрак етишмовчилиги, оғиз қуриши, соч тўкилиши, псориаз, аллергик тошма, эркакларда кўкрак безини катталашиши.

Қон формула кўрсаткичларини ўзгариши: гематокрит ва гемоглобин даражасини пасайиши. Қонда натрий миқдорини камайиши, билирубин (сафро пигменти) концентрациясини ошиши кузатилади.

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя реакциялар (10000 нафар инсондан 1 да  учрайди)

Қонда глюкоза миқдорини камайиши (гипогликемия), бурунни ёндош бўшлиқларида оғриқ, ўпка яллиғланиши (пневмония), склера ва/ёки тери рангини сарғайиши (сариқлик), меъда ости бези ёки жигарни яллиғланиши, жигар етишмовчилиги, оғир тери реакциялари (қизариш, қавариқ ҳосил бўлиши ва қипиқланиш симптомларини ўз ичига олади), кўп терлаш, сийдик хажмини камайиши ёки сийдикни чиқмаслиги, ичакни яллиғланиши.

Умумий қон кўрсаткичларини ўзгариши: қизил қон таначалар миқдорини камайиши (анемия), қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши (тромбоцитопения), оқ қон таначалар миқдорини камайиши (нейтропения, лейкопения, агранулоцитоз). Бу ўзгаришлар қон кетиш вақтини ошиши, толиқиш, ҳолсизлик, лимфа тугунлари касаллиги, аутоиммун бузилишларни (иммун тизими ўз тўқималарига қарши антителалар ишлаб чиқарса) чақириши мумкин. Сиз инфекцияларга кўпроқ мойил бўлишингиз мумкин.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди)

Ҳушдан кетиш, депрессия.

 

Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш 

Агар Сизда қандайдир ножўя самаралар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Булар, ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя самаралар хам бўлиши мумкин. Препаратнинг ножўя самаралари ҳақида хабар беиб, Сиз бу дори воситасининг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

  1. Экватор препаратини яроқлилик муддати ва сақлаш шароити.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик таъсиридан химоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

  1. Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар

Экватор препаратининг таркиби

  • Таъсир этувчи моддалар:

Экватор таблеткалари 10 мг/5 мг: ҳар бир таблетка 10,00 мг лизиноприл (10,88 мг лизиноприл дигидрати шаклида) ва 5,00 мг амлодипин (6,94 мг амлодипин безилати шаклида) сақлайди.

Экватор таблеткалари 20 мг/10 мг: ҳар бир таблетка 20,00 мг лизиноприл (21,76 мг лизиноприл дигидрати шаклида) ва 10,00 мг амлодипин (13,88 мг амлодипин безилати шаклида) сақлайди.

Экватор таблеткалар 20 мг/5 мг: ҳар бир таблетка 20,00 мг лизиноприл (21,76 мг лизиноприл дигидрати шаклида) ва 5,00 мг амлодипин (6,94 мг амлодипин безилати шаклида) сақлайди.

  • Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, натрий крахмалгликоляти (А тури), микрокристалл целлюлоза, 12 тури; микрокристалл целлюлоза, 101 тури.

Экватор препаратининг таърифи ва ўрам ичидаги модда

Экватор таблеткалари 10 мг/5 мг:

Оқ ёки деярли оқ, думалоқ, ясси, бир томонида фаска ва рискали ва бошқа томонида – “A+L” графировкали таблеткалар. Диаметри: 8 мм ± 0,1 мм.

Риска таблеткани тенг дозаларга бўлиш учун эмас, балки фақат таблеткани синдириш ва ютилишини енгиллаштириш учун мўлжалланган.

Экватор таблеткалари 20 мг/10 мг:

Оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ (R: 13 мм), бир томонида “CF3” гравировкали, бошқа томони гравировкасиз таблеткалар. Диаметри: 11 мм ± 0,1 мм.

Экватор таблеткалари 20 мг/5 мг:

Оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида “CF2” гравировкали, бошқа томони гравировкасиз таблеткалар.

Ўрами:

10 таблетка блистерда (ПВХ/ПЭ/ПВДХ – алюмин фольга).

1, 3 ёки 6 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: