Skip to main content

Экдистен

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

 ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭКДИСТЕН

ECDISTENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Экдистен

Таъсир этувчи модда (ХПН): экдистен (2β, 3β, 14α, 20R, 22R, 25-гексагидрокси-5β-холестен – 7ОН6).

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: экдистен – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд, кальций стеарати, картошка крахмали.

Таърифи: оқ рангли ёки оч сариқ тусли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни муфиқлаштирувчи восита.

Фармакологик ҳусусиятлари

Экдистен – оксистероид тузилишига эга табиий бирикма, тонусни оширувчи ва адаптоген таъсир кўрсатади. Организмда оқсил синтезини кучайтириб, жисмоний иш қобилиятини оширади. Анаболик стероидлардан фарқли равишда, гормонсимон ҳусусиятларга эга эмас, андроген, антигонадотроп ва тимолитик таъсирларни намоён қилмайди. Препаратга, шунингдек мембранани мустаҳкамловчи, антиоксидант ва гипоксияга қарши таъсирлар хосдир.

Клиника шароитида миокард инфаркти бўлган беморларда ўткир босқичида миокарднинг некрозга учраган соҳаларини камайтиради, деполяризация жараёнларини тикланишини ва миокарднинг соғлом соҳаларини электр фаоллигини ошишини тезлаштиради, миокард ишемиясини камайтиради. Илк стационар реабилитация босқичида, жисмоний иш қобилияти кўрсаткичларини (велоэргометрик синама) ишончли оширади. Миокард инфарктини ўтказган эркакларда жинсий қўзғалувчанлик ва жинсий фаоллик жараёнларини тиклайди.

Экдистен ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини мажмуавий даволашда ҳомила гипотрофиясини камайтиради, ҳомиладорларда анемия тез-тезлигини камайтиради, гормонал гомеостазга, иммун тизимига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади ва синцитиотрофобластнинг регенератив имкониятларини оширади, ҳомиладорликда чала туғишни камайтиради, чақалоқларда асфиксияни пасайтиради.

Қўлланилиши

Катталарга, оқсил синтези жараёнларини сусайиши билан боғлиқ астеник ва астено-депрессив ҳолатларда, узоқ муддатли интоксикацияларда, инфекцияларда. Неврастенияларда, неврозларда, артериал гипотензияда. Миокард инфарктининг ўткир даврида некроз соҳасини чеклаш мақсадида; миокард инфарктидан кейин стационар реабилитациянинг илк даврида реабилитация жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида. Инфарктдан кейинги импотенцияда жинсий соҳани тиклаш мақсадида. Зўриқиш стенокардияси ва инфарктдан кейинги кардиосклерозда қўлланади.

Ҳомиладорларда ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини олдини олиш  ва даволаш учун. Жадал спорт машғулотлари вақтида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин 5-10 мг (1-2 таблетка) дан кунига 3 марта қўлланади. Даволаш курси 15-20 кун, зарурати бўлганида курсни 1-2 ҳафталик танаффусдан кейин такрорлаш мумкин.

Катталар учун юқори дозалари: бир марталик 25 мг, суткалик 100 мг ни ташкил қилади.

Ўткир миокард инфарктида стационарга тушган кундан бошлаб, умумий қабул қилинган даволаш фонида – 10 мг (2 таблетка) дан кунига 3 марта 28-30 кун давомида қўлланади.

Ўтказилган миокард инфарктидан кейин реабилитация мақсадида, шунингдек зўриқиш стенокардияси ва инфарктдан кейинги кардиосклерози бўлган беморларга 1 ёки 2 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади. Акушерлик стационар шароитда ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини олдини олиш ва даволаш мақсадида ташхис қўйилган биринчи кундан бошлаб, умумий қабул қилинган даволаш фонида икки ҳафта давомида 2 таблеткадан кунига 3 марта (суткалик 30 мг дозада) буюрилади.

Агар даволаш курси ҳомиладорликнинг II уч ойлигида ўтказилган бўлса, уни 2-3 ҳафталик танаффусдан кейин ҳомиладорликнинг 32-34 ҳафтасида такрорлаш зарур. Даволашни ҳомиладорликнинг 35-36 ҳафтасида бошлаш, ҳомилани ривожланишига таъсир қилмайди, аммо уни ҳолатини яхшилайди ва гипоксияга бўлган чидамлиликни оширади.

Ножўя таъсирлари

Препаратни нерв тизими лабил (ўзгарувчан) бўлган беморларда қўлланганда уйқусизлик, артериал босимини ошиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда дозани камайтирилади ёки препаратни кечқурунги қабул қилишни тўхтатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нерв қўзғалиши, уйқусизлик, гипертензия, тутқаноқ, гиперкинезлар ва препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ. Аммо ножўя таъсирининг белгилари кучайиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 5 мг дан, контур уяли ва уясиз ўрамларда, банкаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: