Skip to main content

Эвказолин Аква

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭВКАЗОЛИН АКВА

EUCAZOLIN® AQUA

 

Препаратнинг савдо номи: Эвказолин Аква

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин (хylometazoline);

Дори шакли: назал спрей.

Таркиби:

1 г спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 1 мг ксилометазолин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди; эвкалипт мойи; динатрий эдетати; пропиленгликоль; полиэтиленгликоль 1500; повидон; гипромелоза; полисорбат 20; натрий гидрофосфати, додекагидрат; калий дигидрофосфати; инъекция учун сув.

Таърифи: препарат назал қўллаш учун мўлжалланган пуркагичли насос-дозатор орқали флакондан чиққанида ўзига хос ҳидга эга ва ҳавода дисперсияланган суюқлик заррачаларидан иборат аэрозол оқими кўринишида пуркалади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Шишга қарши препаратлар ва бурун бўшлиғининг касалликларида маҳаллий қўллаш учун бошқа воситалар. Симпатомиметиклар, оддий препаратлар.

АТХ коди: R01AA07

Фармакологик хусусиятлари

Эквазолин Аква носелектив α-адреномиметикларга мансуб. Ксилометазолин бурун шиллиқ қаватига юборилганда бурун шиллиқ қаватларидаги қон томирларни торайишини чақиради, шишга қарши таъсир кўрсатади, гиперемия ва экссудатацияни камайтиради, бу бурун орқали нафас олишни енгиллашишига ёрдам беради.

Препарат асосйи маҳаллий таъсир кўрсатади, оз миқдорда одатдаги қўлланилганда бурун шиллиқ қаватларини орқали сўрилади. Препаратнинг таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 12 соатгача давом этади. Ксилометазолин маҳаллий қўлланилганда қон плазмасида деярли аниқланмайди (плазмадаги концентрацияси аниқлаш чегарасидан паст).

Қўлланилиши

Шамоллаш, пичан иситмаси, аллергик ринит, синуситларда бурун битишини симптоматик даволаш.

Буруннинг ёндош бўшлиқлари касалликларида секретни ажралиб чиқишини енгиллаштириш.

Ўрта отитни ёрдамчи даволаш (бурун шиллиқ қавати шишини бартараф этиш учун).

Риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни қўллашдан олдин бурун бўшлиғини синчковлик билан тозалаш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда ҳар бир бурун йўлиги 1 пуркашдан суткада 3 марта буюрилади. Ҳар бир бурун йўлига суткада 3 мартадан ортиқ қўлланилмасин.

Даволаш курси касалликни кечишига боғлиқ ва кетма-кет 10 кундан ошмаслиги керак.

Даволаш курси якунлангандан кейин препаратни бир неча кундан кейин ва шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такроран буюриш мумкин. Болалар учун даволаш давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Умумий бузилишлар: бош оғриғи.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши.

Бошқа бузилишлар: ачишиш ёки маҳаллий таъсирланиш ҳисси, бурун шиллиқ қаватини қуриши.

Шунингдек бошқа дори шаклларини қўллаганда қуйидаги ножўя самаралар кузатилган: безовталик, уйқусизлик, толиқиш (уйқучанлик, ҳолсизлик), галлюцинациялар (асосан болаларда), юрак уришини тезлашиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, бурун ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини қуриши, аксириш, препаратнинг таъсири камайгандан кейин бурун шиллиқ қаватини шишини ошиши, бурундан қон кетиши, тиришишлар (айниқса болаларда), ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш, ангионевротик шиш, юбориш жойида ачишиш ҳисси.

Шунингдек қуйидаги ножўя самаралар ҳақида хабар берилган: тизимли аллергик реакциялар, кўриш аъзоси томонидан транзитор бузилишлар, юрак ритмини тезлашиши ёки бузилиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир коронар касалликлар, коронар астма, гипертиреоз, ёпиқ бурчакли глаукома, атрофик ринит, бош мия қаттиқ пардаларини очиш билан ўтказилган жаррохлик аралашувлари ёки трансфеноидал гипофизэктомия. МАО ингибиторлари билан ёндош даволаш ва уларни қўлланишини тўхтатилгандан кейин 2 хафта давомида қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари

Препарат таъсирида юзага келган ринит кўринишида тескари самарани олдини олиш мақсадида препаратни узлуксиз 10 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас, айниқса болалар ва кекса ёшдаги одамларни даволаганда.

Артериал босими ошган, қандли диабет, тизимли симпатомиметик самараси кузатилиши мумкинлиги туфайли простата бези гипертрофияси, уйқуни бузилиши, бош айланиши, тремор, аритмия ёки артериал босимни ошиши каби симптомларни чақириши мумкин бўлган адренергик препаратларга сезгир пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат бензалконий хлориди сақлайди, у тери ва шиллиқ қаватни таъсирланишини, бронхоспазм чақириши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эквазолин Аква симпатомиметикларнинг таъсирини кучайтириши ва симпатик нервни сусайтирувчи препаратларнинг таъсирини камайтириши мумкин. β-блокаторлар билан бирга қўлланилганда бронхиал спазм ёки артериал босимни пасайишини чақириши мумкин. Трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар билан бирга қўлланилганда ксилометазолиннинг тизимли таъсирини кучайишини инкор этилмайди. МАО ингибиторлари билан параллел равишда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препарат қон томирларни торайтирувчи таъсирга эга эканлиги туфайли, уни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар.

Эквазолин Аква 12 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти.

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни 0,2 мг/кг дан кўпроқ юборилганда қуйидаги симптомлар юзага келиши мумкин: толиқиш, юрак уришини тезлашиши ва артериал босимни ошиши. Дозани ҳаддан ташқари ошириб юборилганда, айниқса болаларда (масалан препаратнинг юқори дозалари тўсатдан ютиб юборилганда), марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимини рағбатлантирилиши ва сусайиши алмашиб кузатилиши мумкин. Марказий нерв тизимини рағбатлантирилиши симптомлари бўлиб безовталик, қўзғалиш, галлюцинациялар ва оғир ҳолатларда – тиришишлар ҳисобланади. Марказий нерв тизимини сусайиши симптомлари бўлиб тана ҳароратини пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик ва энг оғир ҳолатларда – кома ҳисобланади.

Шунингдек қорачиқларни торайиши ёки кенгайиши, терлаш, оқариш, цианоз, кўнгил айниши, тахикардия, брадикардия, аритмия, асистолия, артериал босимни пасайиши, қон айланишини бузилиши, ўпка шиши, нафас олишни бузилиши ва апноэ, бош оғриғи, тиришишлар, периферик қон томирларни торайиши, қўл-оёқларни совуши, бронхооспазм каби симптомлар юзага келиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши, айниқса болаларда марказий нерв тизимига аҳамиятли таъсир кўрсатиши мумкин, шу жумладан тиришишлар, кома, брадикардия, апноэ ва артериал босимни ошиши, улар вақт ўтиши билан камайиши билан алмашинади.

Дозани оғир ошириб юборилишини (>1 мг/кг) даволашни қўллагандан кейин 1 соат давомида бошлаган афзал. Эрта муддатларда даволаш – меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; нафас олиш ва қон айланишини назорат қилиш; зарурати бўлганида – ўпкани сунъий вентиляцияси, кислород билан таъминлаш. Тиришишларни даволаш учун тиришишга қарши препаратлар, масалан бензодиазепам, артериал босимни пасайтириш учун – носелектив α-блокаторлар (масалан доксазоцин, теразоцин) қўллаш керак. Қон томирларни торайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас. Атропин фақат артериал босимни пасайиши билан кечувчи клиник яққол брадикардия ҳолатида қўлланади.

Чиқарилиш шакли

10 г дан флаконда. 1 флакон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихонадан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: