Skip to main content

Дунегма

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДУНЕГМА

DUNEGMA

 

Препаратнинг савдо номи: Дунегма

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): аденозинтрифосфат, кокарбоксилаза, никотинамид, цианокобаламин.

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун лиофилланган кукун, эритувчиси Лидокаин гидрохлорид – RG 0,5% 2 мл билан тўпламда.

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Аденозин трифосфатининг динатрийли тузи (АТФ) – 10 мг.

Кокарбоксилаза гидрохлорид – 50 мг.

Никотаминамид – 20 мг.

Цианокобаламин (витамин В12) – 0,5 мг.

ёрдамчи моддалар: глицин, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат.

6-yillik-qizil-jenshen

1 ампула эритувчи қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лидокаин гидрохлориди – 10 мг.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 2 мл гача.

Таърифи: пушти рангли қуруқ ғоваксимон лиофилланган кукун. Гигроскопик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

АТХ коди: A11BA

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Препарат метаболик моддалар ва витаминларнинг мажмуасидан иборат.

Аденозин трифосфатининг динатрийли тузи (АТФ) – аденозин ҳосиласидир, метаболик жараёнларни рағбатлантиради. Гипотензив ва антиаритмик, қон томирларни, шу жумладан коронар томирларини кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.

Кокарбоксилаза – кофермент, у организмда ташқаридан тушадиган тиаминдан (витамин В1) ҳосил бўлади. Оқсил алмашинувида муҳим роль ўйнайди, карбоксилаза ферментининг таркибига киради, у α-кетокислоталарнинг карбоксилланишини ва декарбоксилланишини тезлаштиради. Нуклеин кислоталари, оқсиллар ва липидларнинг синтезига билвосита ёрдам беради. Организмда сут ва пируват кислоталарининг миқдорини пасайтиради, глюкозани ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв тўқимасининг трофикасини яхшилайди.

Цианокобаламин (витамин В12) – юқори биологик фаолликка эга бўлиб, организмда фаол шаклга – аденозилкобаламин ёки кобамидга айланади,. Организмда оқсил синтезини кучайтиради ва уни тўпланишига ёрдам беради. Оқсиллар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради. Қонда холестериннинг миқдорини камайтиради, жигарнинг ёғли инфильтрациясини олдини олади. Қон яратиш аъзоларининг меъёрий фаолият кўрсатиши учун зарур, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, уларнинг гемолизга чидамлилигини оширади. Тўқималарни регенерацияга бўлган хусусиятини оширади. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига, aртерияларга ижобий таъсир кўрсатади.

Никотинамид – РР витаминининг шаклларидан бири бўлиб, ҳужайрадаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, оқсиллар ва азот алмашинувини яхшилайди, липид алмашинувини меъёрлаштиради, қонда атероген липопротеинларнинг миқдорини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Никонамид

Ошқозон-ичак трактидан (асосан, ошқозоннинг пйлорик қисмида ва ўн икки бармоқ ичак антрумида) сўрилиши мальабсорция синдромида тез, сезиларли даражада камаяди ва секинлашади. Барча тўқималарда тез тарқалади. Платцента ва она сути орқали киритилади. Н-метилниконамид, метил пиридонкарбоксамидлар, глюкурон кислотаси билан эфир ва глицинли комплекс бирикма хосил бўлишида жигарда метаболитланади. Ярим чиқарилиш даври – 45 мин.

Метаболитлар шаклида, юқори дозаларни қабул қилишда – асосан ўзгармаган холда буйраклардан чикарилади.

Кокарбаксилаза

Мушак ичига юборишдан кейин тез сўрилади. Аксарият тана тўқималарига кириб боради. Метаболик ажралишга моил. Метаболизм махсулотлари асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Цианокобаламин

Қонда B12 витамини тўқималарга олиб борадиган  I ва II транскобаламинларга боғланади. У асосан жигарда сақланади. Плазма оқсилларга боғланиш  – 90%. Мушак ичига юборишдан кейин максимал концентрация  – 1 соатдан кейин жигар ичакдан ичакка чиқарилади ва қайта қонга сўрилади. Ярим чиқарилиш даври  – 500 кун. Буйракларнинг меъёрий фаолиятида – буйраклар орқали  7-10%,  ахлат орқали –  тахминан 50%;  буйрак функциясининг пасайиши билан  – 0-7% буйрак, 70-100% – ахлат орқали чиқарилади. Платцента тўсиғи, она сути орқали ўтади.

Динатрий аденозин трифосфат тригидратATФ иштирокида содир бўлган кўплаб турли хил реакциялар туфайли парентерал йўл билан қўлланиладиган ATФ кинетикасини кузатиш мумкин эмас. Натрий аденозин трифосфатнинг аденозин ва фосфат қолдиқларига тезда парчаланиши маълум бўлиб, кейинчалик улар янги ATФ молекулаларини синтез қилиш учун ишлатилади.

Қўлланилиши

Келиб чиқиши турлича бўлган невритлар ва невралгиялар, нейропатиялар (шу жумладан қандли диабетдаги, пернициоз анемиядаги) ва ангиопатиялар, люмбаго ва радикулит, миалгия ва ишиалгия, бурситлар ва тендинитлар; юрак ишемик касаллиги, миокардитлар ва миокардиопатиялар; ҳомиладорлардаги токсикоз ва ҳомиланинг гипоксияси, юрак-томир тизимининг сурункали касалликларини мажмуавий  даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг эритмаси бевосита юборилишидан аввал тайёрланади. Мушак ичига юборилади. Қабул қилишга препарат 1-2 ампуладан ҳар куни ёки кунора буюрилади. Дозалаш, даволаш давомийлиги ва қайта даволашни ўтказиш, касалликнинг кечиши ва оғирлигига қараб, шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар. Гиперемия, қичишиш, юбориш жойида шиш. Яққол ножўя кўринишлар ривожланганида препарат қайта буюрилмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция (шу жумладан ўткир тромбозларда), эритремия, эритроцитоз, артериал гипертензиянинг оғир шакллари, артериал гипотензия, ўткир миокард инфаркти, ўпканинг яллиғланиш касалликларида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради, никотинамид ва АТФ эса – вазодилататорлар (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг эритмаси, у тайёрланганидан кейин дарҳол қўллансин! Препарат эритмасининг ранги ўзгарган холатда (янги тайёрланган эритманинг ранги ёрқин-қизил бўлиши керак) қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланилади. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларига чеклашлар йўқ.

 

Дозани ошириб юборилиши

Никатиномидни узоқ вақт қўллаш натижасида метил гурухларининг етишмовчилиги, шунингдек, метилататция реакциялари фонида хам ривожланиши мумкин.Жигар дисфункциясининг клиник кўринишлари бузилиши узоқ вақт давомида юқори дозада никотинамид қабул қилиниши билан тавсифланади.Дозани ошиб юборилиши симптоматик даволанади.Тасодифий ичга қабул қилиш ёки томир ичига юборишда захарланиш кузатилиши мумкин. 

Чиқарилиш шакли

Инъекцион эритма тайёрлаш учун лиофилланган кукун ампулада,  эритувчиси билан тўпламда.

3 та ампула препарат ва 3 та ампула эритувчи қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

 

Яроқлилик муддати.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365