Skip to main content

Дуовит® драже

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДУОВИТ®

DUOVIT®

 

Препаратнинг савдо номи: Дуовит®

Дори шакли: драже.

Таркиби:

Қизил рангли 1 драже (витаминлар) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

ретинол пальмитати (А витамини), концентрат,

синтетик, мойли шакли (1,7 mioХБ/г)                  2,94 мг

колекальциферол (D3 виткамини),

концентрат, мойли шакли (1 mioХБ/г)                 0,20 мг

аскорбин кислотаси (С витамини)                                    60,00 мг

тиамин мононитрати (В1 витамини)                    1,00 мг

рибофлавин (В2 витамини)                                                1,20 мг

пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                      2,00 мг

цианокобаламин 0,1% маннитолда                       3,00 мг

(бу 3 мкг В12 витаминига тўғри келади)

никотинамид (РР витамини)                                 13,00 мг

фолат қислотаси                                                      0,40 мг

кальций пантотенати (В5 витамини)                    5,00 мг

α-токоферол ацетати (Е витамини)                       10,00 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, апельсин мойи ароматизатори 05073, полисорбат 80, глицерол, тозаланган канакунжут мойи, сорбитол, суюқ глюкоза, (қуруқ модда), кўпикни сўнгдирувчи 1510, магний стеарати, Опалюкс AS-F-2833G бўёвчиси (Понсо 4R E124 пунц бўёвчиси + қуёш ботиши сариғи бўёвчиси Е110), капол 600 фарма, сахароза.

Мовий рангли 1 драже (минераллар) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

кальций гидрофосфат дигидрати                          64,50 мг

(бу 15 мг Сa2+кальций ва 12 мг P5+ фосфорга

тўғри келади)

темир фумарати                                                       30,30 мг

(бу 10 мг Fe2 темирга тўғри келади)

мис сульфати пентагидрати

(бу 1 мг Сu2+ мисга тўғри келади)                         4,00 мг

рух сульфати гептагидрати

(бу 3 мг Zn2+ рухга тўғри келади)                         13,30 мг

магний лактат дигидрати                                       200,00 мг

(бу 20 мг Мg2+ магнийга тўғри келади)

марганец сульфат моногидрати                            3,10 мг

(бу 1 мг Mn2+ марганецга тўғри келади)

натрий молибдат дигидрати                                  0,22 мг

(бу 0,1 мг Mo6+ молибдатга тўғри келади)

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, апельсин мойи ароматизатори 05073, полисорбат 80, глицерол, тозаланган канакунжут мойи, сорбитол, суюқ глюкоза, (қуруқ модда), кўпикни сўнгдирувчи 1510, магний стеарати, суюқ парафин, повидон, Опалюкс AS-20912 (индигокармин бўёвчиси Е132) бўёвчиси, капол 600 фарма, сахароза.

Таърифи:

Қизил рангли қобиқ билан қопланган драже (витаминлар): қаттиқ, силлиқ, қизил рангли қобиқ билан қопланган, нордон-ширин таъмли драже.

Мовий рангли қобиқ билан қопланган драже (минераллар): қаттиқ, силлиқ, мовий рангли қобиқ билан қапланган драже.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларга таъсир этувчи восита; витаминли-минералли мажмуа.

АТХ коди: А11АА03

Фармакологик хусусиятлари

Дуовит® – 11 витаминлар ва 8 минераллар комплексини сақловчи мажмуавий препарат.

Витаминлар ва минераллар метаболик жараёнларнинг муҳим омиллари бўлиб, улар организмни нормал ўсиши ва ривожланиши учун, соғлиқни қувватлаб туриш ва мустаҳкамлаш учун зарур ҳисобланади.

А витамини организмнинг антиоксидант ҳимоясининг компоненти бўлиб, хужайра мембраналари структурасига киради, хужайраларни ўсишини бошқаради, тери ва шиллиқ қаватларнинг ҳимоя фаолияти учун зарур, кўришни фитохимик актида иштирок этади, хужайра иммунитети реакцияларини рағбатлантиради.

D3 витамини организмда кальций ва фосфор балансини тутиб турилишида муҳим роль ўйнайди. Уни етишмовчилигида суяк тўқимасида кальцийнинг миқдори камаяди (остеопороз).

РР витамини тўқималарда метаболик жараёнларни фаоллаштиради, регенерация жараёнларини кечишини яхшилайди, стероид гормонлар синтезида иштирок этади.

Пантотен кислотаси оқсил метаболизми, ёғ кислоталари ва холестерин синтези, энергия алмашинувида иштирок этади, ичакдаги биоценознинг муҳим компоненти – бифидобактерияларни ўсишини қўллаб қувватлайди.

В1 витамини нерв тизимининг нормал фаолиятига ёрдам беради, углеводлар алмашинувини таъминлайди.

В2 витамини тўқималар, шу жумладан тери хужайраларининг регенерацияси жараёнларига ёрдам беради.

В6 витамини оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувида иштирок этади, гемоглобин, шунингдек қалқонсимон бези гормонларини хосил бўлишида иштирок этади, суяклар, тишлар, милкларнинг структураси ва фаолиятини сақлаб туришига ёрдам беради.

В12 витамини қон яратилиши жараёнларида иштирок этади, нерв тизимининг нормал фаолиятига ёрдам беради.

Фолат кислотаси нуклеин кислоталари ва оқсилларини биосинтезида ўта муҳим роль ўйнайди, қон яратилишида иштирок этади.

Е витамини табиий антиоксидант бўлиб, нуклеин кислоталари ва гемоглобиннинг синтезини назорат қилади, организмнинг иммун ҳимояловчи кучларини мустаҳкамланишига ёрдам беради.

С витамини асосий антиоксидант-витамин ҳисобланади, ичакдан темирни сўрилишида иштирок этади, бириктирувчи тўқимадаги алмашинувни бошқаради, томирларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради, токсинларни зарарсизлантиришда фаол иштирок этади. С витамини организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади, яллиғланиш реакцияларини пасайтиради.

Кальций суяк тўқимасини шаклланишида, қон ивишида, нерв импульсларини ўтказилишида, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришида, юракни нормал ишлашида иштирок этади. У шунингдек темирни сўрилишига ёрдам беради.

Магний мушак ва суяк тўқимасини шаклланишида иштирок этади, шунингдек оқсиллар синтезида ҳам иштирок этади.

Темир гемоглобин молекуласининг бир қисми бўлиб, организмда кислородни олиб ўтилишида иштирок этади ва анемияни ривожланишини олдини олади.

Фосфор, кальций билан бир қаторда суяклар ва тишларни шаклланишида иштирок этади, шунингдек энергия алмашиниши жараёнларида ҳам иштирок этади.

Марганец суякларни минерализациясига ёрдам беради.

Мис эритроцитларнинг нормал фаолияти ва моддалар алмашинуви учун зарур.

Рух тўқималар регенерацияси учун зарур, айрим гормонлар, шу жумладан инсулин таркибига киради.

Витаминли-минералли мажмуани яхши ўзлаштирилиши ва асосий компонентларнинг фаоллигини сақланиши учун, витаминлар ва минераллар турли рангли дражеларга бўлинган. Витаминлар қизил рангли дражеда сақланади, минераллар – мовий рангли дражеда.

Қўлланилиши

Дуовит® қуйидагиларда профилактик восита сифатида қўлланади:

  • организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даврида;
  • номунтазам, сифатсиз овқатланишда ёки бир хил овқатланиш рационида (асосан тез овқатланиш, овқатни номунтазам қабул қилиш, ошхоналардан фойдаланиш, янги сабзавотлар ва меваларни мавсумий етишмовчилиги), пасайган овқат рациони (вазнни пасайтириш, диабет учун парҳез ва бошқалар);
  • витаминлар ва минералларга юқори эхтиёж билан бирга кечувчи холатларда: юқори жисмоний (бадан тарбия ва спорт билан фаол шуғулланиш) ва нерв-психик юклама, ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • овқат маҳсулотларини етарли бўлмаган ўзлаштирилишида (кекса одамлар, чекувчилар, алкоголиклар);
  • минерал моддаларни юқори йўқотилишида (қусиш, ич кетиши, кўп ҳайз кўриш, кўп терлаш);
  • химотерапевтик воситалар қўллангандаги мажмуавий даволашда.

Қўллаш усули ва дозалари

Эрталабки нонуштадан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга суткада 1 қизил рангли драже ва 1 мовий рангли драже. Дражени бутунлигича, катта бўлмаган миқдордаги сув билан ютиш керак. Препаратни қабул қилиш курси 30 кун. Препаратни қабул қилиш курса танаффусдан (1-3 ой) кейин ёки шифокор тавсияси бўйича такрорланиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Тавсия этилган суткалик дозани оширманг, тасодифан юқори доза қабул қилганда, дархол шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат темир ва кальций сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларнинг, шунингдек антимикроб воситалар – фторхинолон ҳосилаларини сўрилишини кечиктиради. С витамини сульфаниламидлар гуруҳи антимикроб воситаларнинг таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши). Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек холестерамин темирни сўрилишини камайтиради. Тиазидлар гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалар бир вақтда буюрилганда, гиперкальциемия эҳтимоли ошади.

Махсус кўрсатмалар

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин – мутлақо безарар ва препаратда рибофлавинни бўлиши билан тушунтирилади.

Дуовит®ни витаминлар ва минералларни сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

10 дражедан ПВХ/ПВДХ/ПВХ – алюмин фольга блистерда (1 блистерда 5 драже витаминлар билан – қизил рангли ва 5 драже минераллар билан – мовий рангли дражелар).

4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: