Skip to main content

Дўлана настойкаси

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЎЛАНА НАСТОЙКАСИ

TINCTURA CRATAEGUM

Препаратнинг савдо номи: Дўлана настойкаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): дўлана меваси

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: дўлана мевалари – 100 г;

ёрдамчи моддалар: 70% тиббиёт этил спирти.

Таърифи: қизғиш-сариқдан то қизил-жигарранг ранглигача бўлган специфик спирт ҳидли ва ширинроқ таъмли тиниқ суюқлик. Сақлаш даврида чўкма ҳосил бўлиши мумкин, махсулотнинг сифатига таъсир қилмайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кардиотониклар.

Фармакологик хусусиятлари

Модда юрак тож томирларини ва мия томирларини қон айланишини, юрак мушакларини қисқаришини кучайтиради, шу билан бирга унинг қўзғалувчанлигини пасайтиради, миокарднинг юрак гликозидлари таъсирига сезувчанлигини оширади. Суст аритмияга қарши таъсирга эга.

Қўлланилиши

Юрак фаолиятининг функционал бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, тахикардия (енгил шаклларда, аритмияга қарши препаратлар билан даволанишга қўшимча)

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга 20 томчидан кунига 3-4 марта овқатдан 30 минут олдин ичилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратни компонентларига юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни компонентларига  юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаин.

Чиқарилиш шакли

25, 30 ва 50 мл дан бўйни винтга ўхшаш, полиэтилен тиқин билан беркитилган флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: