Skip to main content

Бендал таблетка

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕНДАЛ

BENDAL

Препаратнинг савдо номи: Бендал

Таъсир этувчи модда (ХПН): Альбендазол

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Альбендазол – 200 мг, 400 мг.

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалли целлюлоза, лактоза моногидрати, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, кросповидон, поливинилпирролидон К25, натрий лаурилсульфати.

Қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, полиэтиленгликоль 4000, титан диоксиди, тальк.

Таърифи:

200 мг таблеткалар: Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, оч сариқ рангли, ўзига хос ҳидли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

400 мг таблеткалар: Чўзинчоқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи бўлган, иккиёқлама қавариқ; оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли қобиқ билан қопланган, таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: P02CA03

Фармакологик хусусиятлари

Гижжага қарши восита, моно- ва полиинвазияларда самарадор. Бета-тубулиннинг полимеризациясини танлаб парчалайди, гижжаларнинг ичак каналлари ҳужайраларини  микротубуляр тизими фаоллигини бузади; глюкозани утилизациясини бостиради, уларнинг ўлимига сабаб бўлувчи, секретор гранулалар ва думалоқ чувалчангларнинг мушак ҳужайраларидаги бошқа органеллаларини ҳаракатланишини уларни ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолда блоклайди. Айниқса, цестодларнинг личинкали шаклларига нисбатан фаол – Echinococcus granulosus ва Taenia solium, нематодларнинг  – Strongyloides stercolatis.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг, альбендазол меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади, плазмада ўзгармаган ҳолда аниқланмайди, чунки жигарда  гижжага қарши фаолликка эга бўлган, бирламчи метаболит-альбендазол сульфоксидга тезда айланади.   

Биокираолишлиги паст. Ёғли овқатни қабул қилиш альбендазолнинг максимал концентрацияси (Cmax) ни ва сўрилишини 5 мартага оширади. Альбендазол сульфоксидининг Cmax га эришиш вақти 2-5 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан 70 % боғланади.

Аъзолар бўйича деярли тўлиқ тарқалади: сийдикда, ўт-сафрода, жигарда, киста девори ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида. Гижжалар цисталарининг девори ва суюқлигига ўтади. Альбендазол сульфоксиди альбендазол сульфонига (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидланган маҳсулотларга метаболизмга учрайди. Альбендазол сульфоксидининг ярим чиқарилиш даври (T1/2) – 8-12 соатни ташкил этади.

Фаол метаболит альбендазол сульфоксиди кўринишида ўт-сафро билан ичаклар орқали чиқарилади, унинг катта бўлмаган қисмигина сийдик билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда клиренси ўзгармайди. Жигарни зарарланишида кираолишлиги ошади, бунда альбендазол сульфоксидининг Cmax 2 марта ошади, T1/2 эса узаяди. Альбендазол микросомал ферментлари цитохром Р-450 (IA) тизимининг индуктори ҳисобланади; кўпгина дори препаратларининг метаболизмини тезлаштиради. 

Қўлланилиши

Препарат  гижжа инвазияларида, шу жумладан нематодозларда қўлланади:

  • чўчқа солитёрининг личинкалик шакли (Taenia solium) чақирган нейроцистицеркоз;
  • ит тасмасимон чувалчангининг личинкалик шакли (Echinococcus granulosus) чақирган жигар, ўпкалар, қоринпарданинг эхинококкози; эхонококкоз кисталарининг жарроҳлик даволанишида ёрдамчи восита сифатида;
  • аскаридоз;
  • трихоцефалез;
  • анкилостомидоз;
  • энтеробиоз;
  • некатороз;
  • стронгилоидоз (строгилоидоз);
  • описторхоз;
  • микроспоридиоз;
  • токсокароз;
  • лямблиоз;
  • аралаш гижжалар.

Қўллаш усули ва дозаси

Ичга, овқатдан сўнг таблеткаларни чайнамасдан, сув билан ичилади. Суткалик доза – 0.4 г (бир қабул учун), болалар учун – 6 мг/кг. Cурги дори воситаларини қўллаш ва махсус парҳез талаб қилинмайди.

2 ёшгача бўлган болалар – бош мия цистицеркози: 15 мг/кг/сут 8 сутка давомида; зарурат туғилса такрорланади.

Анкилостомидоз ва аскаридоз 0.4 г дан, энтеробиоз 0.2 г дан бир марта, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Стронгилоидоз 0.4 г дан ва цестодоз 0.2 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

2 ёшдан катта болалар ва катталар – бош мия цистицеркози: 0.4 г дан суткасига 2 марта , 8-30 сутка давомида.

Аскаридоз, трихоцефалез, энтеробиоз ва анкилостомидоз – 0.4 г дан суткасига бир марта, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Лямблиоз: 0.4 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида. Стронгилоидоз ва цестодоз: 0.4 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, “жигар” трансаминазалар фаоллигининг ошиши. 

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар.

Қон яратиш тизими томонидан: бош мия қон яратилишининг чекланиши, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

Бошқалар: гипертермия (тана ҳароратининг ошиши), артериал босимнинг ошиши, қайтарилувчан алопеция.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври (кўкрак сути билан эмизиш), болалар ёши (6 ёшгача – ҳавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан: кўмик қон яратилишининг сусайиши, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўз тўр пардасининг патологияси.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон, празиквантел ва циметидин қондаги альбендазол концентрациясини оширади.

Циметидин билан бир вақтда қўлланилганида, альбендазол концентрациясининг ўт-сафро ва эхиноккок кистасида эхинококкозни даволаш самарадорлигини ошириши мумкин.  

 

Махсус кўрсатмалар

Альбендазолни кўмик қон яратилишининг сусайишида, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўз тўр пардасининг патологиясида бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат билан даволаш даврида қон таҳлилини ҳар 28 кунлик циклнинг бошида ва ҳар 2 ҳафтада ўтказиш зарур. Лейкопенияни ривожланганида даволашни тўхтатиш зарур. Альбендазол билан даволашни давом эттириш фақатгина агар умумий лейкоцитлар ва нейротрофил лейкоцитларнинг умумий миқдорини пасайиши ўртача бўлса мумкин.

Препаратни катта дозаларда қабул қилаётган пациентлар жигар фаолиятини доимий назоратида синчков  кузатув остида бўлишлари керак.

Репродуктив ёшдаги аёлларда даволашни бошлашдан аввал, ҳомиладорликни йўқлигига тестни ўтказилади. Даволаниш вақтида ишончли контрацепция шарт.

Кўзларни зарарланиши билан бўлган нейроцистицеркози альбендазол билан даволашни бошлашдан аввал, кўз тўр пардасини текшириш зарур (унинг патологиясини чуқурлашиб кетиш ҳавфи учун).

Нейроцистицеркози бўлган пациентлар глюкокортикостероидлар ва тиришишга қарши препаратлар билан мувофиқ давони олишлари керак. Оғиз орқали ва вена ичига юбориладиган кортикостероидлар цистага қарши давони биринчи ҳафтасида гипертензив ҳуружларни бартараф қилиши учун қўлланади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Зарурат бўлганда симптоматик даво ўтказилади.

 

Чиқариш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг ва 400 мгдан, контур уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365