Skip to main content

Никаприл

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИКАПРИЛ

NIKAPRIL

 

Препаратнинг савдо номи: Никаприл

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Рамиприл

Чиқарилиш шакли: Капсулалар контур-уяли ўрамда.

Бир капсула таркиби:

Фаол моддалар: рамиприл (100% моддага қайта ҳисоблаганда) – 5 мг ёки 10 мг.

Ёрдамчи моддалар: желатинланган крахмал.

Фармакотерапевтик гурухи: Антигипертензив восита.

Фармакологик хусусиятлари

Рамиприл – ААФ ингибитори, рамиприл «олддори» бўлиб: жигарда унинг метаболизми натижасида ААФ ни ингибирловчи рамиприлат ҳосил бўлади. Артериал гипертензияси бўлган пациентларда рамиприлнинг антигипертензив ва гемодинамик самаралари, резистив томирларнинг кенгайиши ва умумий периферик қаршиликнинг пасайишини натижаси бўлиб, бу ўз навбатида артериал босимни (АБ) аста-секин пасайтиради. Юрак ритми одатда ўзгармайди. Узоқ муддатли даволашда чап қоринчанинг гипертрофияси юракнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмай камаяди. Бир дозанинг гипотензив самараси қабул қилинганидан кейин 1-2 соатдан сўнг намоён бўлади, 3-6 соат ўтгач максимумга етади ва 24 соат давом этади. Рамиприлнинг максимал гипотензив таъсири, препарат доимий қабул қилинганида одатда 3-4 ҳафтада ривожланади ва узоқ муддат давомида таъсири сақланиб туради. Препаратни қабул қилишни бирдан тўхтатиш артериал босимни тез ва сезиларли ошишига олиб келмайди.

Рамиприл шунингдек сурункали юрак етишмовчилигини даволаш учун ҳам самаралидир. Миокард инфарктидан кейинги сурункали юрак етишмовчилигининг белгилари бўлган пациентларда препарат тўсатдан ўлим хавфини, юрак етишмовчилигини оғир/резистент етишмовчиликка ўтишини пасайтиради ва юрак етишмовчилиги юзасидан госпитализациялар сонини камайтиради.

Рамиприл томир касалликлари (юракнинг ишемик касаллиги, ўтказилган инсульт ёки периферик томирларнинг касалликлари) ёки қандли диабет оқибатида кардиоваскуляр хавфи юқори ва бўлган энг камида битта қўшимча хавф омили (микроальбуминурия, артериал гипертензия, умумий холестерин даражасини ошиши, юқори зичликдаги липопротеидларнинг паст даражаси, чекиш) бўлган пациентларда, миокард инфаркти, инсульт ва юрак-томир касалликлари оқибатидаги ўлим частотасини анча пасайтиради. Препарат шунингдек умумий ўлим кўрсаткичини ва реваскуляризация бўйича муолажаларга эҳтиёжни пасайтиради, сурункали юрак етишмовчилигини пайдо бўлиши ва ривожланишини секинлаштиради. Қандли диабети бўлган пациентларда ҳам, усиз ҳам препарат мавжуд бўлган микроальбуминурияни ва нефропатияни ривожланиш хавфини аҳамиятли пасайтиради. Бу самаралар артериал босими ҳам юқори бўлган, ҳам нормал бўлган пациентларда ҳам аниқланади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Рамиприл ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, сўрилишининг тўлиқлиги 50-60%, овқат сўрилишини секинлаштирмайди. Қон зардобида максимал концентрациясига 1 соатдан кейин эришилади.

Рамиприл жигарда фаол метаболити – рамиприлатни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, у сўнгра глюкуронланади, унинг фаоллиги рамиприлга ва фаол бўлмаган дикетопиперазинга нисбатан 6 марта юқори. Қон зардобида рамиприлатнинг максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 2-4 соат ўтгач эришилади, мувозанат концентрациясига эса – 4-нчи кунга келиб эришилади.

Тахминан 73% рамиприл ва 56% рамиприлат қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Рамиприл ва рамиприлат организмдан асосан сийдик билан (тахминан (60%), асосан метаболитлар кўринишида, қабул қилинган дозанинг 2% дан камроғи ўргармаган рамиприл кўринишида чиқарилади.

Рамиприл бир неча босқичда чиқарилади.

Терапевтик доза буюрилганидан кейин ярим чиқарилиш даври 13-17 соатни ташкил қилади.

Ҳайвонлардаги тадқиқот препаратни сут билан чиқарилишини аниқламаган. 65 дан 76 ёшгача бўлган соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар, рамиприлнинг фармакокинетикасини ёш соғлом кўнгиллилардаги фармакокинетикасидан фарқ қилмаслигини кўрсатган.

Буйраклар фаолияти бузилганида рамиприл ва унинг метаболитларини чиқарилиши, креатинин клиренсини пасайишига пропорционал равишда секинлашади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда рамиприл ва рамиприлатнинг метаболизми секинлашиши, қон зардобида рамиприлатнинг концентрацияси эса ошиши мумкин.

 

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия;
  • Қуйидаги пациентларда миокард инфаркти, инсульт ёки юрак-томир касалликлари оқибатидаги ўлим хавфини пасайтириш учун:
  • юрак ишемик касаллиги (ЮИК) (ўтказилган миокард инфаркти билан ёки усиз), ўтказилган инсульт, анамнездаги периферик томирларнинг касаллигини бўлиши оқибатидаги юрак-томир касалликларининг юқори хавфи ёки
  • қандли диабети ва юрак-томир касалликлари хавфининг қўшимча камида бир омили бўлганида (микроальбуминурия, гипертензия, ХС даражасини умумий юқорилиги, ЮЗЛП ХС ни паст даражаси, чекиш).
  • Буйрак касалликларини даволаш:

– диабетик нефропатиянинг клиникагача бўлган босқичи (микроальбуминуриянинг мавжудлиги);

– юрак-томир касалликлари хавфининг бир ёки кўпроқ омиллари бўлган пациентлардаги диабетик невропатия (протеинуриянинг мавжудлиги);

– нодиабетик нефропатия (протеинурия ≥ 3 г/сутка);

– сурункали юрак етишмовчилиги.

  • Ўткир миокард инфарктидан (ЎИМ) кейинги иккиламчи профилактика: юрак етишмовчилигининг клиник белгилари бўлган пациентларда миокард инфарктини ўткир босқичида ўлим кўрсаткичини пасайтириш учун (ЎМИ кейин >48 соат) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга, бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Доза препаратнинг терапевтик самараси ва пациент томонидан препаратни ўзлаштираолинишига қараб танланади.

Никаприл препарати билан даволаш узоқ муддатли бўлиб, унинг давомийлиги ҳар бир конкрет ҳолатда шифокор томонидан белгиланади.

Артериал гипертензия: Никаприл препаратининг тавсия этиладиган бошланғич дозаси 2,5 мг суткада бир марта. Пациентнинг реакциясига қараб, доза 1-2 ҳафталик интервал билан такрорланиши мумкин. Одатда тутиб турувчи доза суткада 2,5-5 мг ни, максимал суткалик доза – 10 мг ни ташкил қилади.

Диуретикларни қабул қилаётган пациентларда, Никаприл препаратини қабул қилишни бошлашдан камида 3 кун олдин уларни бекор қилиш ёки максимал дозасини камайтириш керак.

Сурункали юрак етишмовчилиги: Никаприл препаратининг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада бир марта 1,25 мг ни ташкил қилади. Терапевтик самарасига қараб, 1-2 ҳафталик интервал билан доза такрорланиши мумкин.

Максимал суткалик доза 10 мг ни ташкил қилади.

Диуретикларнинг катта дозаларини қабул қилаётган пациентларда, Никаприл препарати билан даволашни бошлаш олдидан диуретикларнинг дозасини пасайтириш керак.

Миокард инфаркти, инсульт ва юрак-томир касалликлари оқибатидаги ўлимни ривожланиш хавфини пасайтириш: Никаприл препаратининг тавсия этиладаган бошланғич дозаси суткада бир марта 2,5 мг ни ташкил қилади, у кейинчалик препаратнинг ўзлаштирилишига қараб, аста-секин оширилади: 1 ҳафта даволашдан кейин дозани 2 марта ошириш, сўнгра яна 2-3 ҳафта ўтгач – суткада бир марта 10 мг ли мақсадли тутиб турувчи дозага эришилгунича ошириш тавсия қилинади.

Ўткир миокард инфарктидан кейин бир неча кун (2-9 суткалар) давомида ривожланган юрак етишмовчилиги: Тавсия қилинган бошланғич доза, 2,5 мг (1 таблетка) дан 2 та бир марталик дозаларга бўлинган ҳолда, суткада 5 мг ни ташкил қилади, уларнинг бири эрталаб, иккинчиси эса кечқурун қабул қилинади. Агар пациент бошланғич дозани ўзлаштираолмаса (АБ ни хаддан зиёд пасайиши кузатилади), у суткада 2 марта 1,25 мг гача камайтирилиши керак. Сўнгра пациентнинг реакциясига қараб, доза яна 2 марта (2,5 мг) 1-3 кунлик интервал билан оширилиши мумкин. Кейинроқ, дастлаб иккига бўлинган суткалик доза, бир марта берилиши мумкин.

Максимал суткалик доза – 10 мг. Агар пациент дозани суткада 2 марта 2,5 мг гача оширилишини ўзлаштираолмаса, унда препарат билан даволаш тўхтатилиши керак.

Никаприл препаратини алоҳида гуруҳ пациентларида қўллаш.

Буйраклар фаолиятини бузилишлари: Креатинин клиренси минутига 30 мл дан ортиқ бўлган пациентларда, дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Кекса пациентлар: Диуретикларни қабул қилаётган кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Никаприл препаратининг дозаси артериал босимнинг даражасига қараб танланиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларини ривожланиш тез-тезлигининг таснифи (ЖССТ):

жуда тез-тез > 1/10

тез-тез > 1/100 дан < 1/10

тез-тез эмас > 1/1000 дан < 1/100

кам > 1/10000 дан < 1/1000

жуда кам > 1/10000 дан, шу жумладан алоҳида хабарлар.

Юрак-томир тизими томонидан:

  • тез-тез: АБ ни яққол пасайиши (даволашни бошида, дозани оширилишида ёки даволашга диуретик қўшилганида), ортостатик гипотензия, синкопал ҳолат;
  • кам ҳолларда: периферик шишлар, юрак уришини хис қилиш, стенокардия, аритмия;
  • жуда кам ҳолларда: миокард ишемияси, миокард инфаркти, стенозловчи томирли шикастланишлар фонида қон айланиши бузилишларини кучайиши, Рейно синдроми, васкулит, тахикардия, юз терисига қонни “оқиб келишлари”.

Нерв тизими томонидан:

  • тез-тез: бош оғриғи, ҳолсизлик;
  • кам ҳолларда: кучли толиқиш, асабийлик, депрессия, тремор, мувозанатни бузилиши, онгни чалкашиши, ҳавотирлик, бош айланиши, харакат безовталиги, уйқуни бузилиши;
  • жуда кам ҳолларда: парастезиялар, хид сезишни бузилиши (паросмия), транзитор ишемик хуружлар, ишемик инсульт, бош мия ишемияси, диққатни жамлашни бузилиши;

Сийдик-жинсий тизими томонидан:

  • кам ҳолларда: ўткинчи импотенция, либидони пасайиши, буйраклар фаолиятини хатто ўткир буйрак етишмовчилигигача бўлган бузилиши, чиқарилаётган сийдик миқдорини ошиши, олдин мавжуд бўлган протеинурияни кучайиши, мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши;
  • жуда кам ҳолларда: гинекомастия.

Нафас тизими томонидан:

  • тез-тез: тунда ва “ётган” ҳолатда кучаювчи «қуруқ» балғамсиз йўтал, кўпроқ аёллар ва чекмайдиган пациентларда пайдо бўлувчи синусит, бронхит, хансираш;
  • кам ҳолларда: бурун битиши, фарингит, бронхоспазм, шу жумладан бронхиал астмани кечишини ёмонлашиши.

Тери қопламалари томонидан:

  • тез-тез: маклопапулёз тери тошмаси;
  • кам ҳолларда: терини қичиши, кўп терлаш (АБ ни пасайиши фонида);
  • жуда кам ҳолларда: маклопопулёз экзантема ва эритема, пўрсилдоқ яра, кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, псориазни кечишини ёмонлашиши, тери ва шиллиқ қаватларининг псориазга ўхшаш, пенфигоит ва лихэноид шикастланишлари, алопеция, эшакеми, онихолизис, эксфолиатив дерматит, фотосенсибилизация.

Овқат ҳазм қилиш томонидан:

  • тез-тез: меъда – ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини яллиғланиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қорин соҳасида дискомфорт, диспепсия, кўнгил айниши, диарея, қусиш;
  • кам ҳолларда: “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, билирубиннинг концентрациясини ошиши, холестатик сариқлик, ўткир жигар етишмовчилиги, холестатик гепатит, гепатоцеллюляр шикастланишлар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қоринда оғриқлар, гастрит, қабзият, панкреатит, шу жумладан ўлим билан якунланган панкреатит (ААФ ингибиторларини қабул қилишда ўлим билан якунланган панкреатит ҳоллари жуда кам кузатилган), интестинал ангионевротик шиш, иштаҳани пасайиши, анорексия;
  • жуда кам ҳолларда: глоссит, афтоз стоматит.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан:

  • тез-тез: миалгия, мушак тиришишлари;
  • кам ҳолларда: артралгия.

Сезги аъзолари томонидан:

  • кам ҳолларда: кўришни бузилишлари, шу жумладан кўришни ноаниқлиги, конъюнктивит, эшитишни бузилиши, хид ва таъм сезишни бузилишлари (масалан металл таъми, таъм сезишни қисман ёки вақтинчалик йўқолиши);

Аллергик реакциялар:

  • жуда кам ҳолларда: лаблар, кўзлар, тил, томоқ ва халқум шиллиқ қаватида юз берувчи ангионевротик синдром, анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (ҳашоратларнинг заҳарлари), антинуклеар таналарнинг концентрациясини ошиши.

Лаборатория кўрсаткичлари:

  • кам ҳолларда: гиперкалиемия, ўртача (баъзида яққол) гипогемоглобинемия ёки нейтропения, эритропения ва тромбоцитепения, меъда ости бези ферментлари фаоллигини ошиши;
  • жуда кам ҳолларда: гипонатриемия, протеинурия (лекин одатда ААФ ингибиторлари аввалги протеинурияни камайтирадилар) ёки диурезни ошиши (юракни ишини ёмонлашиши билан бирга), агранулоцитоз, панцитопения, суяк кўмигининг депрессияси, гемолитик анемия;

Бошқалар:

  • кам ҳолларда: гипертермия;
  • жуда кам ҳолларда: иситма.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– юқори сезувчанлик (шу жумладан препаратнинг алоҳида компонентларига ёки сульфонамидларга);

– ААФ ингибиторларини қўллаш билан боғлиқ бўлган анамнездаги ангионевротик шиш, шунингдек наслий ёки идеопатик ангионевротик шиш;

– оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам);

– оғир жигар етишмовчилиги;

– бирламчи гиперальдостеронизм;

– Аддисон касаллиги;

– подагра;

– порфирия;

– ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлиги, эмизиш.

– 18 ёшгача бўлган болалик ёши.

Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюрилади:

– буйрак артерияларининг икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясининг стенози, буйраклар фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси 30-75 мл/мин);

– аортанинг бошланғич қисмини яққол стенози, ёки идиопатик гипертрофик субаортал стеноз;

– юрак ишемик касллиги ва цереброваскуляр касалликлар (шу жумладан мияда қон айланишини етишмовчилиги);

– сурункали юрак етишмовчилиги;

– бириктирувчи тўқиманинг оғир аутоиммун тизимли касалликлари (шу жумладан тизимли қизил югирик, склеродермия);

– суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини сусайиши;

– қандли диабет;

– гиперкалиемия;

– буйраклар кўчириб ўтказилганидан кейинги ҳолат;

– айланаётган қон ҳажмини (диуретиклар билан даволаш натижасидаги, ош тузини истеъмол қилиш чекланганидаги, диарея ва қусиш натижасида) пасайиши билан бирга кечувчи ҳолатлар;

– кексалик ёши.

 

Махсус кўрсатмалар

Никаприл қабул қилинганидан кейин артериал гипотензия оғир юрак етишмовчилиги ва гипонатриемияси, оғир буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензияси ёки чап қоринчанинг дисфункцияси бўлган пациентларда ва, айниқса диуретиклар билан даволаш, тузсиз парҳез, диарея ёки гемодиализ натижасида гиповолемияси бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Биринчи дозани қабул қилинганидан кейинги артериал гипотензия ва унинг жиддийроқ асоратлари камдан-кам учрайдиган ва ўткинчи ҳолатдирдир. Иложи бўлса, препарат билан даволашни бошлашдан олдин диуретикларни бекор қилиб, ундан сақланиш мумкин. Буйраклар фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси 0,5 дан 1,3 мл/с гача) бўлган пациентларда эҳтиёткорликка амал қилиш керак. Гидрохлортиазид қабул қилаётган пациентларда азотемия ривожланиши мумкин. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда препаратни тўпланиши белгилари намоён бўлиши мумкин.

Буйрак артерияларининг икки томонлама стенози ёки якка буйракнинг буйрак артериясини стенози бўлган пациентларга Никаприлни буюришдан сақланиш керак, чунки бу буйрак фаолиятини ёмонлашишига ёки ҳатто ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Юрак ишемик касаллиги, яққол цереброваскуляр касалликлари, чап қоринчадан қоннинг оқиб чиқишига тўсқинлик қилувчи аортал стенози ёки бошқа стенози, яққол атеросклерози бўлган пациентларда, кекса пациентларда артериал гипотензия ва юрак, бош мия ва буйракларнинг перфузиясини ёмонлашиш хавфи туфайли  эҳтиёткорлик талаб қилинади. Даволаш даврида мумкин бўлган электролитлар дисбалансини аниқлаш ва керакли чораларни ўз вақтида кўриш учун, электролитларнинг зардобидаги концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак. Давомли диарея, қусиши бўлган ва вена ичига инфузиялар олаётган пациентлар учун албатта зардобдаги электролитлар аниқланиши шарт. Никаприл олаётган пациентларда оғиз қуриши, чанқоқлик, ҳолсизлик, уйқучанлик, бўшашиш, қўзғалиш, мушак оғриғи ва тиришишлар (асосан болдир мушакларини), АБ ни пасайиши, тахикардия, олигурия ва меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айнаши, қусиш) каби электролит дисбаланси белгиларини аниқлаш керак.

Қандли диабети бўлган пациентлар кўпроқ кузатувда бўлишлари керак, зарурати бўлганида, эса гипогликемик воситаларнинг дозасини бироз ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.

Юз ёки бўйиннинг ангионевротик шиши пайдо бўлганида, одатда даволашни бекор қилиш ва пациентга антигистамин воситаларни буюриш етарли бўлади. Оғирроқ ҳолларда (тил, томоқ ва ҳиқилдоқнинг шишида) ангионевротик шиш адреналин билан даволанади, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини (интубация ёки ларинготомия билан) таъминлаб туриш керак.

Никаприлнинг антигипертензив таъсири симпатэктомиядан кейин кучайиши мумкин. Анафилактик реакциялар хавфини ошиши туфайли, полиакрилонитрил мембраналардан фойдаланилган гемодиализда бўлган, декстрансульфат ёрдамида аферез олаётган пациентларга ва ари ёки асалари заҳрига қарши бевосита десенсибилизация муолажаси олдидан препаратни буюриш мумкин эмас.

Препарат билан даволаш вақтида илгари аллергияси ёки бронхиал астмаси бўлмаган пациентларда ҳам юқори сезувчанлик реакциялари аниқланиши мумкин. Тизимли қизил югирикни кечишини ёмонлашиши ҳақида хабар берилган.

ААФ ингибиторлари билан даволаш вақтида холестатик сариқлик, жигар некрози ва ўлим билан якунланган (кам) ўткир жигар етишмовчилигининг бир неча ҳоллари ҳақида хабар берилган. Бу синдромнинг сабаби тўлиқ аниқ эмас. Сариқлик пайдо бўлганида ва «жигар» ферментлари фаоллиги ошганида, даволаш дарҳол тўхтатилиши, пациентлар эса кузатув остида бўлишлари лозим.

Шунингдек сульфонамидлар ёки сульфонилмочевина гуруҳига мансуб перорал гипогликемик воситаларни олаётган пациентларда ҳам эҳтиёткорлик керак (қарама-қарши юқори сезувчанлик бўлиши мумкин).

Даволаш вақтида лейкоцитлар сонини, айниқса бириктирувчи тўқиманинг ёки буйраклар касалликлари бўлган беморларда, вақти-вақти билан назорат қилиш талаб этилади.

Катта жарроҳлик аралашувида ёки гипотензия чақирувчи воситалар билан анастезия вақтида, рамиприл рениннинг компенсатор ажралиб чиқишига нисбатан иккиламчи равишда ангиотензин II ни ҳосил бўлишини блоклаши мумкин. Агарда шифокор артериал гипотензиянинг ушбу механизмини тахмин қилса, даволаш айланаётган қон ҳажмини оширишга қаратилган бўлиши мумкин.

Даволаш вақтида зардобда электролитлар, глюкоза, мочевина, креатинин концентрациясини, «жигар» ферментларининг фаоллигини, шунингдек сийдикдаги оқсилни вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Қалқонсимон бези олди безларининг фаолиятини текширишни ўтказишдан олдин препарат билан даволаш тўхтатилиши керак.

Препаратни 18 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун ишлатмаслик керак, чунки бу ёш гуруҳидаги пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш.

Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида буюриш тавсия қилинмайди. Агар ҳомиладорлик режалаштирилаётган бўлса ёки аниқланса, иложи борича тезроқ муқобил даволашни бошлаш керак. ААФ ингибиторларининг назоратли текширишлари одамларда ўтказилмаган, бироқ чекланган ҳолларда биринчи уч ойлигида қўллаш ривожланиш нуқсонларини чақирмаган.

Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида қўллаш мумкин эмас, чунки бу муддатларда у ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эмизиш даврида рамиприлни қўллаш мумкин эмас.

Лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлса, оналар даволаниш вақтида эмизишни тўхтатишлари керак.

Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Никаприл автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашга таъсир қилмайди, бироқ айрим пациентларда, асосан даволашни бошида, артериал гипотензия ва бош айланиши пайдо бўлиши мумкин, бу автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини пасайтириши мумкин. Шунинг учун даволашни бошида автомобилни бошқариш, механизмлар билан ишлаш ёки диққатни жамлашни талаб қилувчи бошқа ишни, даволашга пациентнинг жавоб реакцияси аниқланмагунича бажаришдан сақланиш тавсия этилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа антигипертензив препаратларни, барбитуратларни, трициклик антидепрессантларни, фенотиазинлар ва наркотик воситаларни қабул қилиш, шунингдек алкоголни қабул қилиш ҳам, Никаприлнинг антигипертензив таъсирини кучайтиради.

Анальгетиклар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, парҳездаги тузнинг катта миқдори, колестирамин ёки колестиполни бир вақтда қабул қилиш, Никаприлнинг самарасини пасайтиради. Никаприл ва литий препаратларини бир вактда ишлатиш литийли интоксикацияга олиб келиши мумкин, чунки рамиприл литийни чиқарилишини сусайтиради. Қон зардобида литийнинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Никаприл ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва анальгетикларни бир вақтда ишлатиш, рамиприлнинг самарадорлигини пасайтириши ва буйрак фаолиятини ва/ёки юрак етишмовчилигини кечишини оғирлаштириши мумкин. Бир вақтда даволашда айрим пациентларда рамиприлнинг антигипертензив самараси пасайиши мумкин, шунинг учун пациентлар синчиклаб кузатилиши керак.

Калий тежовчи диуретиклар (спиринолактон, амилорид, триамтерен) ёки калий препаратлари билан бир вақтда қўллаш гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. Аллопуринол, цитостатиклар, иммунодепрессантлар ёки тизимли кортикостероидлар билан бир вақтда буюриш, лейкопения, анемия ёки панцитопенияга сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун гемограммани вақти-вақти билан назорат қилиш талаб этилади.

Сульфонамидлар ва сульфонилмочевина гуруҳига мансуб бўлган перорал гипогликемик воситаларни бир вақтда буюриш, юқори сезувчанлик реакцияларининг сабаби бўлиши мумкин (қарама-қарши юқори сезувчанлик бўлиши мумкин).

Кортикостероидлар билан бир вақтда буюриш гипокалиемия хавфини оширади.

Никаприл ва циметидинни бир вақтда ишлатиш, рамиприлнинг ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин.

Умумий анастезия вақтида ёки қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин) қўлланганида артериал гипотензия хавфи ошади.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диурезни кучайиши, брадикардия ёки юрак ритмини бошқа бузилишлари билан кечувчи АБ ни яққол пасайиши, тиришишлар, парезлар, паралитик илеус, онгни бузилиши (шу жумладан кома), буйрак етишмовчилиги, кислота-ишқор мувозанатини бузилиши, қоннинг электролит балансини бузилиши.

Даволаш: пациентнинг бошини паст қилиб, пациент горизонтал ҳолатга келтирилади. Енгил ҳолларда меъдани ювиш ва тузли эритмани ичга қабул қилиш буюрилади, жиддийроқ ҳолларда – АБ барқарорлаштиришга қаратилган чоралар (вена ичига физиологик эритма, плазма ўрнини босувчиларни юбориш). АБ, юрак қисқаришлари сони ва нафас тез-тезлигини, зардобдаги мочевина, креатинин, электролитларнинг концентрациясини ва диурезни назорат қилиш керак. Зарурати бўлганида ангиотензин II ни  вена ичига юбориш буюрилади, гемодиализ ўтказилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365