• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Бендал Суспензия

Home Йўриқномалар Бендал Суспензия
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕНДАЛ

BENDAL

Препаратнинг савдо номи: Бендал

Таъсир этувчи модда (ХПН): Альбендазол

Дори шакли: Суспензия

Таркиби:

Фаол модда: Альбендазол – 400 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий сахароза, натрий бензоати, лимон кислотаси, гуар қатрони, ксантан қатрони, сувсиз кремний диоксиди (аэросил), қалампир ялпиз мойи, сахароза, ментол, твин–80 (полисорбит 80), сорбитол, метилпарабен, пропилпарабен, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

АТХ коди: Р02СА03

Фармакологик хусусиятлари

Моно- ва полиинвазияларда самарали бўлган гижжаларга қарши восита. Бета-тубулиннинг полимеризациясини танлаб бостиради, гельминтлар ичак канали ҳужайраларининг микротубуляр тизими фаоллигини бузади, глюкозани утилизациясини бостиради, думалоқ чувалчангларнинг мушак ҳужайраларидаги секретор гранулалар ва бошқа органеллаларнинг ҳаракатланишини блоклаб, уларни нобуд бўлишига олиб келади. Цестодаларнинг айниқса личинкали шаклларига, Echinococcus granulosus ва Taenia solium, нематодалар – Strongyloides stercolatis га нисбатан фаол.

 

Қўлланилиши

Лямблиоз, оксиуроз, аскаридоз, анкилостомоз, трихуриоз, ангилоз, тениоз ва трихинеллёзда даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади. Қўллашдан аввал, флакон ичидаги восита бир хил суспензия ҳосил бўлгунча чайқатилади.

Cурги дори воситаларини қўллаш ва махсус парҳез талаб қилинмайди.

  • Оксиуроз: 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 200 мг, яъни 5 мл ни (1/2 флакон суспензия) ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: 7 кундан кейин такрорланадиган бир марталик доза;

Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар учун – суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (флакон суспензия) ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: 7 кундан кейин такрорланадиган бир марталик доза.

Гигиенанинг қатъий чораларига риоя қилиш ва пациент билан яқин мулоқатда бўлганлар ҳам даволанишлари керак.

  • Аскаридоз, анкилостомоз, трихуриоз: 1 дан 2 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 200 мг, яъни 5 мл ни (1/2 флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: бир марталик доза;
  • Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (флакон суспензия) ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: бир марталик дозани ташкил қилади.
  • Трихуриоз ҳолларида, хусусан, агар аҳлатнинг паразитологик таҳлили натижалари даволашдан сўнг 3 ҳафта ўтганидан кейин ижобий бўлса, такрорий даволаш курсини ўтказиш керак.
  • Ангилоз, тениоз (бошқа паразит инвазиялар билан боғлиқ бўлган): катталар ва 2 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: камида кетма-кет 3 кун давомида такрорланадиган бир суткалик дозани ташкил қилади.
  • Ангилоз ва тениоз ҳолларида, хусусан, агар аҳлатнинг паразитологик таҳлили натижалари даволашдан сўнг 3 ҳафта ўтганидан кейин ижобий бўлса, такрорий даволаш курсини ўтказиш керак.
  • Лямблиоз: болалар учун суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (флакон суспензия) ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: бир суткалик доза камида кетма-кет 5 кун давомида такрорланади.
  • Трихинеллез: болалар учун суткалик доза кунига 15 мг/кг иккита бир марталик дозага бўлиб.
  • Катталар учун: 800 мг, яъни 20 мл ни (флакон суспензия) ташкил қилади ва кунига иккита бир марталик дозага бўлиб қабул қилинади. Даволашнинг давомийлиги: бир марталик доза эрталаб ва кечқурун, касаллик белгиларининг жиддийлигига ва даволанишни қанчалик тез бошланишига қараб, 10-15 кун давомида олиб борилади.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак бузилишлари (диарея, қусиш, қорин оғриғи), бош айланиши, бош оғриғи, узоқ вақт қўлланганида гипертермия, сочларни вақтинчалик тўкилиши, тери тошмалари бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда қон таҳлилида (лейкоцитлар, эритроцитлар, тромбоцитлар сонининг камайиши) ёки жигар кўрсатгичларида вақтинчалик ўзгаришлар кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон, празиквантел ва циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Циметидин билан бир вақтда қўлланганида, ўт-сафро ва эхиноккок кистасида альбендазолнинг концентрацияси ошиши аниқланган, бу эхинококкозни даволашнинг самарадорлигини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат трихинеллёзни даволаш учун ишлатилганида жигар фаолиятида ва қон таҳлилларида ўзгаришларнинг ҳавфи туфайли, мунтазам қон таҳлилларини ўтказиш тавсия қилинади. Трихинеллёз инвазияларини даволашда дори воситасининг самарадорлигини ошириш учун инвазия бошлангандан кейин даволашни иложи борича тезроқ бошлаш керак.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Даволаниш вақтида ҳомиладорлик аниқланган ҳолларда, зудлик билан шифокор назоратидан ўтиш ва даволанишни давом эттириш заруриятнини хал этиш даркор.

Препарат болалар ола олмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсир белгилари кучайиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Cуспензия 400 мг/10 мл, флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлган ҳароратда  сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
3
290 Views
ОлдингисиНикапроз27.04.2018
Беневрон БФ27.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Бендал Суспензия
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.