Skip to main content

Ацесоль

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦЕСОЛЬ

ACESOLUM

Препаратнинг савдо номи: Ацесоль

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): натрий ацетати. натрий хлориди ва калий хлориди.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди

фаол моддалар: натрий ацетати – 2 г, натрий хлориди – 5 г, калий хлориди – 1 г.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритма.

АТХ коди: В05ВВ

 

Фармакологик хусусиятлари

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади. Гиповолемияни, қоннинг қуйуқлашишини ва метаболик ацидозни камайтиради, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кўпайтиради. Сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, Эль-Тор (Инаба) вабоси, овқат токсикоинфекциялари ва б.) пайдо бўладиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма 38-400С гача иситилади. Эритмали идиш штативга осилади, учликдан қалпоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади. Препарат вена ичига юборилади (оқим билан ёки томчилаб). Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) 1-2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда, юбориш оқим билан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Эритма суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли миқдорда юборилади. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозанати ҳар 6 соатда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Гиперкалиемия ривожланиши мумкин, бундай ҳолларда электролит мувозанатининг меёрлашувига қадар, препарат Дисоль эритмаси билан алмаштирилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гиперкалиемия, алкалоз, сурункали буйрак етишмовчилиги, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, мия шишининг хавфи, препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Буйракнинг ажратиб чиқариш фаолияти бузилган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш гематокрит ва электролитларни назорати остида ўтказилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 250, 400 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: