• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Ацесоль-SEEM

Home Йўриқномалар Ацесоль-SEEM
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦЕСОЛЬ-SEEM

ACESOLUM-SEEM

 

Препаратнинг савдо номи: Ацесоль-SEEM

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): натрий ацетати. натрий хлориди ва калий хлориди.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий ацетати – 2 мг, натрий хлориди – 6 мг, калий хлориди – 1 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

Код АТХ: B05BB

Фармакологик хусусиятлари

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади. Гиповолемияни, қоннинг қуюқлашишини ва метаболик ацидозни камайтиради, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни оширади. Сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, Эль-Тор (Инаба) вабоси, овқат токсикоинфекциялари ва бошқалар) рўй берадиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма 36-380 С гача иситилади.

Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади. Касалликларнинг оғир шаклларида (гиповолемик, инфекцион-токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсация бўлган метаболик ацидоз, анурия) 1 – 2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда оқим билан юбориш билан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Эритма суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли миқдорда юборилади. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Гиперкалиемия ривожланиши мумкин (бундай ҳолларда электролит баланси меъёрлашгунигача препарат Дисоль эритмаси билан алмаштирилади), ҳаддан зиёд тез юборилганида – кескин тахикардия, ҳансираш, гипертермия ва терини қизариши юз бериши мумкин.

 

 

 

Қўллаш мумкин булмаган ҳолатлар

Гиперкалиемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, бош мия шиши хавфи, яққол юрак-ўпка декомпенсацияси, буйрак етишмовчилиги, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритмани калий препаратлари ва калий тежовчи диуретиклар билан буюриш тавсия қилинмайди. Дори воситалари билан аралаштирилганида визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур, чунки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйракнинг сийдик чиқариш фаолияти бузилган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Эритма қўлланганида артериал босимни, ЭКГ, диурез ва қон зардобидаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 250 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
4
190 Views
ОлдингисиАцесоль26.04.2018
АЦЕТ26.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Ацесоль-SEEM
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks