Skip to main content

Асвикап-LIK

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

АСВИКАП-LIK

ASVIKAP-LIK

Препаратнинг савдо номи: Асвикап-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): аскорбин кислотаси

Дори шакли: ичга қабул килиш учун томчилар

1 мл қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: аскорбин кислотаси (С витамини) 100 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз глицерин, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқ ёки сариқ рангли, нордон-ширин таъмли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: A11GA01

Фармакологик хусусиятлари

Кучли кимёвий жиҳатдан қайтувчи хусусиятлари туфайли С витамини одам организмидаги кўпчилик метаболик алмашинувларда иштирок этади.

Аскорбин кислотаси электролитлар ва ферментларни ташиб ўтказиш хусусиятига эга. Аскорбин кислотаси иммунитетга, детоксикация жараёнларига, фолат кислотасини унинг фаол шакли – фолинат кислотасига айланишига, холестерин метаболизмига, темирни ўзлаштирилишига таъсир этади ва шунингдек пероксидация жараёнларини олдини олади. Коллаген, эластин ва протеогликанларнинг биосинтезида иштироқ этиб, аскорбин кислотаси шунингдек бириктирувчи тўқимани ҳосил бўлишида иштироқ этади ва шу боисдан организмдаги барча тўқималарининг хужайра ички тузилмаларини интеграция килади ва тутиб туради. Организмнинг оқсилларини 30-40% ни ташкил қилувчи коллаген, бириктирувчи тўқиманинг асосий қурулиш компоненти хисобланади. Тери, қон томирларининг эндотелийси, боғлар, пайлар, суяклар, тишлар, кўзнинг шох пардаси, шунингдек хужайранинг қовушқоқлигини таъминловчи хужайраларо модданинг таркибига киради. Жарохатлар, бичилишлар, суяк синишларини битиш жараёнига таъсир килади.

6-yillik-qizil-jenshen

Аскорбин кислотаси – С витамини – бу одам организмида синтез бўлмайдиган, сувда эрувчи витаминдир. Аскорбин кислотаси кўпчилик омилларнинг таъсирига жуда сезувчан ва ёруғлик, юқори ҳарорат, хамда хаво таркибидаги кислород таъсири остида парчаланади. Организмнинг ҳимоя тизимини тўғри фаолият кўрсатиши учун тўқималарни аскорбин кислотаси билан оптимал тўйиниши муҳим ахамиятга эга. Лейкоцитлар томонидан аскорбин кислотасини кучли қамраб олиниши туфайли, қонда унинг концентрацияси камаяди. Шамоллашнинг биринчи симптомларида С витаминини қўллаш, қонда унинг концентрациясини сезиларли ошишини чақиради, бу ердан уни тўқималар ҳужайра – фагоцитлари камраб оладилар. С витаминини қўллаш шамоллашни кечишини ўртача 23% га камайтириши ва юмшатиши исботланган.

Аскорбин кислотасини етишмовчилиги цингани юз беришига ҳосил бўлишига олиб келади.

С витаминининг етишмовчилиги симптомлари: юқори асабийлик, тахипноэ, диспепсия, иштаҳани йўқолиши, оёқларни ўзига хос холати, шиш ва суяк пардаси ости қон қуйилиши, милкларни яллиғланган ўзгаришлари, дентинни нотўғри тузилиш, узун суякларнинг радиологик ўзгаришлари, эпифиз соҳасида оғриқ чақирувчи гиперостоз (Меллер-Барлоуа касаллиги). Бундай ҳолларда субфебрил холат, анемия, жарохат ва синишларни секин битиши кузатилади. Симптомлар С витамини қулланганидан сўнг йўқолади.

 

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан сўнг аскорбин кислотаси меъда ичак йулларидан яхши сўрилади. Тахминан 25% плазма оқсиллари билан боғланади ва альбуминлар билан бирикмалар кўринишида ташилади. Қондан деярли барча тўқималарга ва биологик суюқликка (шу жумладан, йўлдош тўсиғи орқали ва эмизикли аёллар сутига) тез ўтади.

Соғлом инсоннинг қон плазмасида аскорбин кислотасининг концентрацияси 0,8-1,5 мг/100 мл ни ташкил килади. Лейкоцитлар ва тромбоцитларда концентрацияси эритроцитлар ва плазмага қараганда юкори. Организмдаги танқис холатларда лейкоцитлардаги концентрацияси кечроқ ва секинроқ пасаяди ва плазмадаги концентрациясига қараганда, танқисликни бахолаш учун энг яхши мезон сифатида қаралади.

Аскорбин кислотаси қайтар оксидланади ва натижада дегидроаскорбин кислотаси хосил бўлади, унинг бир қисми метаболизмга учраб, аскорбат-2-сульфатни (нофаол) ва шовул кислотасини хосил қилади ва сийдик билан чиқарилади. Аскорбин кислотасини чиқарилиши буйрак клиренси билан-белгиланади ва бу С-витамини учун 1,5 мг/100 мл ни ташкил килади. Меъёрдан ортиқ микдорда қабул қилинган С витамини тез ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади

 

қўлланилиши

Асвикап – болалар учун махсус ишлаб чиқилган С витаминининг томчилар шаклидаги эритмаси – аскорбин кислотасининг катта бўлмаган, болалар дозасини қабул қилишга имкон беради.

Мажмуавий терапияда:

  • юкори ҳарорат билан кечувчи инфекцион касалликлар, шунингдек юқори нафас йўлларининг вирусли қайталанувчи инфекцияларини даволаш;
  • яллиғланиш ҳолатларида;
  • С витаминига эҳтиёж ошган холатлар;
  • Реконвалесценция;
  • пасайган иммунитет;
  • спорт билан шуғулланиш ёки жадал жисмоний тарбия машғулотлари.

С витамини гиповитаминозини олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳолатларда:

  • болаларни сунъий озиқлантиришда;
  • нотўғри овқатланишда;
  • анорексияда;
  • сўрилишни бузилишида (меъда-ичак йўлларининг касалликларида) қўлланади.

 

қўллаш усули ва дозалари

Перорал буюрилади.

Томчиларни энг яхшиси овкат вақтида, бир ёки бир неча дозаларда бериш мумкин. Чақалоқлар учун томчиларни сув, чой, шарбат билан эритиш ёки овкатга қўшиб бериш тавсия этилади.

Бир томчи 5 мг С витаминини сақлайди.

Олдини олиш дозалари:

эмизикли болалар ва 1 ёшгача бўлган болалар: суткада 5-8 томчи (тахминан 25-40 мг);

2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар: суткада 10 томчи (тахминан 50 мг);

12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар: суткада 15-20 томчи (тахминан 75-100 мг) буюрилади.

Терапевтик дозалар олдини олиш дозаларга нисбатан 2-5 марта юкори (кўрсатмаларга қараб) бўлади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланилганда яхши ўзлаштирилади.

Катта дозалари узоқ муддат қўлланганида қуйидагилар пайдо булиши мумкин:

шовул кислотасини сийдик билан кўп миқдорда чиқарилиши, урат ва цитратларни кристалланиши, бу сийдик чиқариш тизимида буйрак тошларини ҳосил бўлиши хавфини оширади;

глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган шахсларда гемолиз чақириши мумкин;

гипергликемия, глюкозурия;

диспепсик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш);

геморрагияларга олиб келиши мумкин.

 

қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аскорбин кислотасига ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темир. Аскорбин кислотаси овқат ҳазм қилиш йўлларидан, айниқса тўқималарда унинг паст захираси бўлган шахсларда, гемсиз темирни сўрилишини 2-4 марта оширади.

Деферроксамин. Организмида темир миқдори меъёридан ортиқ пациентларда детоксикация ва даволашнинг бошланғич босқичларида аскорбин кислотасини деферроксамин билан бирга қўллаш темирнинг заҳарлилигини кучайтириши мумкин. Ацетилсалицил кислотаси. Ацетилсалицил кислотасининг катта дозалари аскорбин кислотанинг биокиришаолишлигини сусайтиради.

Е витамини. Иккала витамин хам оксидланишга қарши таъсир синергизмини намоён килади. Аскорбин кислотаси токоферолни хам in vitro, хам in vivo шароитида инактивациясини бартараф қилиб, уни қайта фаоллаштиради.

Ко-тримоксазол. Аскорбин кислотасининг катта дозалари ко-тримоксазолнинг сульфаниламид компонентини кристаллурия хавфини кучайтириши мумкин.

Кислота ва ишқорий характерга эга дори воситалари. Аскорбин кислотасининг катта дозалари (суткада 2 г ва ундан ортиқ) сийдикни нордонлаштиради, бу эса кислотали характерга эга дориларни сийдик билан ҳам чиқарилишига таъсир этиши мумкин, демак уларнинг таъсирини (масалан нитрофурантонин, салицилатлар) кучайтириши, шунингдек ишқорий характерга эга дориларни (масалан, антидепрессант дорилар, фенотиазин ҳосилалари), уларни тез чиқарилиши туфайли, таъсирини кучсизлантириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Унинг кимёвий жиҳатдан қайтарувчи ҳусусиятлари туфайли темир ва мис сақловчи препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.

Буйрак тош касаллиги, гипероксалатурия ёки буйрак тошларини (айниқса оксалат ёки сийдик кислотаси) ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган пациентлар, шунингдек организмда темир ортиқча бўлса, яъни гемохроматоз, ўроқ ҳужайрали анемия, талассемия ва темир препаратлари билан заҳарланган пациентлар, гипероксалурия мавжуд бўлган ёки уни ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган шахслар, шунингдек қайталанадиган буйрак тош касаллиги ёки шовул ва аскорбин кислотасини алмашинувида метаболик нуксон билан кечадиган буйрак етишмовчилиги булган пациентларда, аскорбин кислотасини суткада кўпи билан 100 мг қабул қилиш тавсия қилинади. Катта дозаларда қабул қилинаётган аскорбин кислотаси оксидланиш-кайтарилиш усуллари билан амалга ошириладиган лаборатория тадқиқотларининг (масалан, ахлатда яширий қон борлигини текшируви, қонда ва сийикда глюкоза ва креатининни концентрациясини аниқлаш) натижаларини ўзгартириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик даврида қабул килиш мумкин. Ҳомиладор аёлларда С витаминини тавсия этилган кундузги истеъмол қилиниши (шу жумладан пархезда сақланадиган доза билан) 80 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладор аёллар томонидан С витаминини катта дозаларда қўлланиши, С витаминининг катта дозаларининг таъсирида метаболик жараёнларнинг индукцияси оқибатида, чақалоқларда унинг етишмаслиги симптомларини намоён бўлишига олиб келади.

Препаратни эмизиш даврида кўллаш мумкин. Эмизаётган аёллар томонидан С витаминини тавсия этилаётган кундузги қабул қилиниши (шу жумладан пархезда сақланаётган дозаси билан) 100 мг ни ташкил қилади. Она сутида аскорбин кислотасининг миқдори 30-55 мг/л ни ташкил қилади, бу эса, эмизилаётган чақалоқ учун етарлидир. Эмизикли болаларда бу бирикманинг дозасини ошириб юборилиш хавфи туфайли, С витаминининг катта дозаларини қўллашга йўл қўймаслик лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механик мосламаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири. Таъсир этмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишига оид маълумотлар йўқ.

С витаминининг юқори дозаларини (суткада 1000 мг=200 томчидан ортиқ) қўлланиши ножўя таъсирларини кучайишига олиб келиши мумкин. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар 100 мг/мл 10 мл ёки 30 мл дан, ичида томчилагич ва кафолат халқали бураладиган қопқоқли тўқ шиша флаконларда.

флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Саклаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: