Skip to main content

Арутимол

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРУТИМОЛ

ARUTIMOL

Препаратнинг савдо номи: Арутимол

Таъсир этувчи модда (ХПН): тимолол

Дори шакли: кўз томчилари.

Таркиби:

25% ли1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тимолол малеати – 3,42 мг, бу 2,5 мг тимололга мос келади;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди – 0,03 мг (консервант сифатида), повидон, динатрий эдетати, динатрий фосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, инъекция учун сув.

0,5% ли 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тимолол малеати – 6,83 мг, бу 5,0 мг тимололга мос келади.

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди – 0,03 мг (консервант сифатида), повидон, динатрий эдетати, динатрий фосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, кўринарли заррачалардан деярли холи, рангсиз ёки сарғиш тусли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: глаукомага қарши восита.

АТХ коди: S01ED01

Фармакологик хусусиятлари

Тимолол β1 ва β2-адренорецепторларнинг носелектив блокаторидир. Тимолол ички симпатомиметик ва мемебрани барқарорлаштирувчи фаолликка эга эмас. Кўз томчилари кўринишида маҳаллий қўлланилганида кўз ички суюқлигини ҳосил бўлишини камайтириш ҳисобига ҳам, ошган кўз ички босимини пасайтиради. Кўз қорачиғининг ўлчами ва аккомодациясига  таъсир қилмайди.

Препаратнинг таъсири конъюктива бўшлиғига томизилгандан кейин 20 минут ўтгач намоён бўлади. Кўз ички босимини максимал пасайиши 1-2 соатдан кейин бошланади ва 24 соат давомида сақланади.

Қўлланилиши

  • ошган кўз ички босими (кўз гипертензияси);
  • глаукома (сурункали очиқ бурчакли глаукома);
  • афакияли глаукома ва иккиламчи глаукоманинг бошқа турлари;
  • ёпиқ бурчакли глаукомада кўз ичи босимини тушириш учун қўшимча восита сифатида (миотиклар билан мажмуада);
  • туғма глаукомада (бошқа терапевтик чоралар етарли бўлмаганда) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни бошида 0,25% ва 0,5% ли Арутимол препаратини шикастланган кўзга 1 томчидан кунига 2 марта томизилади.

Агар мунтазам қўлланганида кўз ички босими нормаллашса, препаратни 1 томчидан кунига 1 мартагача бўлган доза билан чекланиш керак. Арутимол билан даволаш, одатда, узоқ муддат давомида олиб борилади. Танаффус ёки миқдорини ўзгартириш фақат даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.

Томчилагичли флаконларни ишлатилиши бўйича тавсиялар: Арутимол кўзнинг конъюктива бўшлиғига томизилади. Бунинг учун бошингизни бир оз орқага қилиб, юқорига қаранг ва кўзнинг пастки қовоғини бироз пастга тортинг. Флаконни тешигини пастга қилиб ушлаш керак.

Флаконни эзиб, кўз томчиларини пастки қовоқ конъюнктивасига томизинг. Флаконнинг тешикли учи кўзга тегмаслиги керак. Эритмани кўз каналчаларига тушмаслигини олдини олиш ва бу йўл билан препаратнинг бўлиши мумкин бўлган тизимли ножўя таъсирларини камайтириш учун, томизилгандан кейин тезда кўзнинг ички бурчагини (бурун ёнидаги) бироз босинг.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: конъюнктивани, қовоқ терисини таъсирланиши ва гиперемияси, кўзда қизиш ва қичишиш, кўз ёшини оқиши, ёруғликдан қўрқиш, шох парданинг эпителийсини шишиши, нуқтали юза кератопатия, шох парда гипостезияси, диплопия, птоз, кўз қуриши. Фистулани ўрнатиш билан олиб борилган антиглаукоматоз операция ўтказилганда, операциядан кейинги даврда кўзнинг қон томир қаватини кўчиши ривожланиши мумкин.

Тизимли реакциялар:

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак етишмовчилиги, брадикардия, брадиаритмия, артериал босимни пасайиши, коллапс, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, бош мияда қон айланишини ўтувчи бузилиши.

Нафас тизимли томонидан: ҳансираш, бронхоспазм, ўпка етишмовчилиги.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, депрессия, парестезия.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея.

Аллергик реакциялар: эшакеми, экзема.

Ринит, жинсий фаолиятни бузилиши, алопеция кузатилиши мумкин.

Чақалоқларда маҳаллий қўлланиши апноэга олиб келиши мумкин.

Ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва имкони борича тезроқ даволовчи шифокорга (офтальмологга) мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Агар илгари тимололга шахсий юқори сезувчанлик аниқланган бўлса, Арутимолни қўллаш мумкин эмас. Препаратни шунингдек анамнезида қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас:

  • бронхиал астма ёки нафас йўлларининг бошқа оғир сурункали обструктив касалликлари;
  • синусли брадикардия (юрак уришини секинлашиши);
  • II ва III даражали атриовентрикуляр блокада;
  • яққол юрак етишмовчилиги;
  • кардиоген шок;
  • тарқалган тери тошмаси билан кечувчи аллергик реакция;
  • оғир атрофик ринит;
  • кўзнинг шох пардасини дистрофияси;
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Арутимолни адреналин сақловчи кўз томчилари билан бирга қўлланганда кўз қорачиғини кенгайтириши мумкин.

Препаратнинг специфик таъсири – кўз ички босимини пасайиши адреналин ва пилокарпин сақловчи кўз томчилари бир вақтда қўлланилганда кучайиши мумкин, кўзларга икки хил бета-адреноблокаторларни томизиш мумкин эмас.

Артериал босимни тушиши ва юрак уришини секинлашиши, препаратни кальций антагонистлари, резерпин ва бета-адренорецепторлар билан бирга қўлланганда потенцияланиши мумкин.

Инсулин ёки орал диабетга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланиши гипогликемияга олиб келиши мумкин.

Тимолол миорелаксантлар таъсирини кучайтиради, шунинг учун умумий наркоз билан режалаштирилган жарроҳлик аралашувидан 48 соат олдин препаратни бекор қилиниши керак. Бу маълумотлар бундан бироз аввал қабул қилинган дори воситаларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Кардиодепрессив таъсири хинидинсимон таъсирга эга бўлган антиаритмик препаратларни бир вақтда қўлланганда ошиши мумкин.

Манфий хронотроп ва дромотроп самаралар юрак гликозидларини бир вақтда қўллаганда ошиши мумкин. Бета-адренорецепторлар ва β2-симпатомиметикларнинг блокаторлари бир вақтда қўлланганида охиргиларнинг самаралари пасайиши мумкин, ва бронхоспазм ривожланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Арутимолни ўпка етишмовчилиги, оғир цереброваскуляр етишмовчилиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабети, гипогликемия, тиреотоксикоз, миастенияси бўлган беморларда ва шунингдек бошқа бета-блокаторлар билан бир вақтда буюрилган эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Тимолол ва “кальций антагонистлари” препаратларини бир вақтда қўллашга йўл қўймаслик керак, чунки юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар юз бериши мумкин. Бош мияда қон айланишини бузилиши бўлган одамларда Арутимолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар тунда кўз ички босими ошиши кузатилаётган бўлса, Арутимол кўз томчиларини қўллаш тавсия этилмайди.

Оғирлашган аллергик анамнези бўлган беморларга, таркибида тимолол бўлган препаратларни эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўллаш керак.

Шуни эътиборга олиш керакки, кўз ички босимини барқарорлаштириш вақтида бошланғич пасайиши 50% гача ни ташкил қилиш мумкин, кейин эса препаратнинг самарадорлиги пасайиши мумкин. (тахифилаксия). 3 ойдан 12 ойгача бўлган давр мобайнида босимни пасайиши барқарорлашади. Шунинг учун Арутимол кўз томчилари буюрилган вақтдан бошлаб, кўз ички босимини назоратини ва шох парда текширувини мунтазам амалга ошириш керак.

Аҳамиятли даражада пигментли камалак пардаси бўлган пациентларда кўз ички босими пасайиши кеч ва кам даражада кузатилиши мумкин.

Агар Сиз шунингдек бета-адренорецепторлари блокаторларини ичга қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор текширувидан мунтазам ўтишингиз керак.

Агар пациент юмшоқ контакт линзаларини тақса, унда 0,25% ва 0,5% ли Арутимол кўз томчиларини қўллаш мумкин эмас, чунки консервант юмшоқ контакт линзаларида йиғилиши ва кўз тўқималарига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратни томизишдан олдин қаттиқ контакт линзаларини олиб қўйиш ва фақат 15 минут ўтгачгина тақиш керак.

Умумий оғриқсизлантириш билан ўтказиладиган оператив аралашуви бўлса, препаратни 48 соат олдин бекор қилиш керак. Бу маълумотлар бундан олдин қўлланган бошқа дори препаратларга тегишли бўлиши мумкин.

Даволаш тўхтатилганидан кейин Арутимол кўз томчиларининг самараси бир неча кун давом этиши мумкин. Агар даволаш узоқ вақт қўлланганидан кейин тўхтатилса, Арутимол кўз томчилари таъсири чақирган кўз ички босимини пасайиши 2-4 ҳафта давом этиши мумкин. Фақат бир кўзга томизилганда бета-адренорецепторлар блокаторларининг кўз томчилари томизилмаган иккинчи кўзда кўз ички босимини пасайтириши мумкин.

Арутимол препаратини қабул қилаётган ва допинг-назоратидан ўтаётган спортчиларда ижобий реакция кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

0,25% ва 0,5% ли Арутимол кўз томчиларини, агар уларни қўллашга аниқ кўрсатмалар бўлмаса, ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Кўзга томизилгандан кейин тимолол кўкрак сутига ўтади, бунда у она қорнига қараганда анча юқори концентрацияларда тўпланиши мумкин. Тимолол эмизикли болаларда жиддий ноҳуш реакцияларни чақириши мумкин. Тимололни она учун буюрилишини муҳим эканлигини эътиборга олиб препаратни бекор қилиш ёки эмизишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиниши лозим.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти

Дори воситасини қабул қилишда кўриш аниқлиги пасайиши ва руҳий реакция секинлашиши мумкин, ва бу йўл харакатига фаол қатнашишда, машиналарга хизмат кўрсатишда ёки ишончли таянчсиз ишларда қобилиятини пасайтириши мумкин. Ушбу самара янада юқори даражада препаратни алкоголь билан ўзаро таъсирида ўрин тутиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни йўриқномага мувофиқ қўлланганда тизимли токсик таъсирлар бўлиши деярли истисно этилади. Дозани ошириб юборилишининг белгилари бўлиб, артериал босимни сезиларли пасайиши, юрак етишмовчилигини ривожланиши, кардиоген шок, юрак тўхташига олиб келиши мумкин бўлган оғир брадикардия ҳисобланади. Бундан ташқари, нафас бузилишлари, бронхоспазм, меъда-ичак бузилишлари, онгни чалкашиши ва тиришишлар ривожланиши мумкин.

Даволаш: Тезда шифокорга мурожаат қилинг! Кўзни дарҳол сув ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан ювиш, симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

0,25% ва 0,5% ли кўз томчилари 5 мл дан полиэтилен флакон томчилагичда, 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

Яроқлилик муддати

3 йил. Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати 6 ҳафта.

Сақлаш шароити

25оС юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Дорихонала

рдан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: