Skip to main content

Асвитол®

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСВИТОЛ®

ASVITOLUM

Препаратнинг савдо номи: Асвитол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): аскорбин кислотаси

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аскорбин кислотаси – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза (қанд) – 177,9 мг, аспартам – 3,0 мг, магний стеарати – 3,0 мг, стеарин кислотаси – 1,0 мг, тальк – 6,7 мг, қуйи молекуляр повидон (тиббий қуйи молекуляр поливинилпирролидон) – 5,7 мг, этилцеллюлоза – 1,3 мг, сариқ шафақ бўёвчиси – 1,0 мг, апельсин ароматизатори – 0,4 мг.

Таърифи: оч-сариқ рангдан сариқ ранглигача бўлган, яссицилиндрик, доғлари бўлган, кучсиз мева ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витамин

АТХ коди: A11GA01

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, углеводлар алмашинувида, қон ивишида, тўқималарнинг регенерациясида, стероид гормонлар синтезида иштирок этади; организмнинг қаршилигини оширади, қон томирлари ўтказувчанлигини камайтиради В1, В2, А, Е витаминлари, фолат кислотаси, пантотен кислотасига эҳтиёжни пасайтиради. Иситма билан бирга кечувчи касалликларда организмнинг С витаминига ошган эҳтиёжини қондиради.

Қўлланилиши

С витаминини гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш.

Ёрдамчи восита сифатида: геморрагик диатез, бурун, бачадон, ўпка ва бошқа аъзолардан қон кетишлари, шу жумладан нур касаллиги чақирган қон кетишлар; антикоагулянтларнинг дозасини ошириб юборилиши, суст битувчи жарохатлар ва синишлар, дистрофиялар, юқори жисмоний ва ақлий юкламалар, оғир, давомли касалликлардан кейинги тузалиш даври.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Таблеткани чайнаш ва катта бўлмаган миқдордаги сув билан ютиш керак.

Профилактика учун: катталарга суткада 200 мг (1 таблетка) дан.

Даволаш мақсадида: катталарга 1-2 таблеткадан суткада 1-2 марта (максимал даволаш дозаси – суткада 1 г).

 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан (МНТ): бош оғриғи, чарчоқлик хисси, катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида – МНТ юқори қўзғалувчанлиги, уйқуни бузилиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши, кўнгил айниши, диарея, меъдада спазмлар.

Эндокрин тизими томонидан: меъда ости бези инсуляр аппаратининг фаолиятини сусайиши (гипергликемия, глюкозурия).

Сийдик чиқариш тизими томонидан: катта дозаларда қўлланганида гипероксалатурия ва кальций оксалатидан сийдик тошларини ҳосил бўлиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тромбоз, юқори дозаларда қўлланганида артериал босимни ошиши, микроангиопатияларни ривожланиши, миокардиодистрофия.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – анафилактик шок

Лаборатория кўрсаткичлари: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия.

Бошқалар: гипервитаминоз, қизиш хисси, катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида натрийни (Na+) ва суюқликни тутилиши, рух (Zn2+) ва мис (Cu2+) алмашинувини бузилиши.

Чайналадиган таблеткаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш ёки перорал шаклларини сўриш, тиш эмалини шикастланишини чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, тромбофлебитлар, тромбозларга мойиллик, қандли диабет, буйрак-тош касаллиги, болалар.

Эҳтиёткорлик билан:

Гипероксалатурия, буйрак етишмовчилиги, гемохроматоз, талассемия, полицитемия, лейкемия, сидеробласт анемия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўроқсимон хужайрали анемия, авж олиб борувчи хавфли ўсма касалликлари, ҳомиладорлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; суткада 1 г дозада этинилэстрадиолнинг биокираолишлигини оширади. Ичакда темир препаратларини сўрилишини яхшилайди (уч валентлик темирни икки валентликка ўтказади); дефероксамин билан бир вақтда қўлланганида темирни чиқарилишини ошириши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси (АСК), перорал контрацептивлар, янги шарбатлар ва ишқорий ичимликлар сўрилиши ва ўзлаштирилишини пасайтиради. АСК билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилиши ошади ва АСК ни чиқарилиши пасаяди. АСК аскорбин кислотасини сўрилишини тахминан 30% га пасайтиради. Салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сульфаниламидлар билан даволанишда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, буйраклар орқали кислоталарни чиқарилишини секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга бўлган препаратларни (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини кучайтиради, қонда перорал контрацептивларнинг концентрациясини пасайтиради. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, у ўз навбатида организмда аскорбин кислотасининг концентрациясини пасайтиради. Хинолон қатори препаратлари (фторхинолонлар ва бошқалар), кальций хлориди, салицилатлар, глюкокортикостероидлар давомли қўлланганида аскорбин кислотасининг заҳираларини камайтирадилар. Бир вақтда қўлланганида изопреналиннинг хронотроп таъсирини камайтиради. Узоқ муддат ва катта дозаларда қўлланганида дисульфирам-этанол ўзаро таъсирини бузиши мумкин. Юқори дозаларда мексилетинни буйраклар орқали чиқарилишини оширади. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради.

Антипсихотик воситаларнинг (фенотиазин ҳосилаларининг) терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг найчалар реабсорбциясини камайтиради.

Гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини камайтиради.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Аскорбин кислотасини кортикостероид гормонларнинг синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйрак усти безларининг фаолияти ва артериал босимни кузатиш керак. Катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида  уни мунтазам назорат қилиш керак. Организмида темир миқдори юқори бўлган пациентларда аскорбин кислотасини минимал дозаларда қўллаш керак. Аскорбин кислотасини тез пролиферацияланувчи ва жадал метастазланувчи ўсмалари бўлган пациентларга буюриш, жараённи кечишини ёмонлаштириши мумкин. Аскорбин кислотаси қайтарувчи сифатида турли лаборатория тестларининг (қонда глюкоза, билирубиннинг миқдорини, трансаминазалар, ЛДГ фаоллигини) натижаларини бузиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида аскорбин кислотасига бўлган кундалик минимал эҳтиёж тахминан 60 мг.

Эмизиш даврида кундалик минимал эҳтиёж 80 мг. Аскорбин кислотасини адекват миқдорда сақловчи онанинг парҳези, эмизикли болада С витаминининг танқислигини олдини олиш учун етарлидир (эмизувчи онанинг аскорбин кислотасига бўлган ҳар ойлик эҳтиёжнинг максимумини ошириш тавсия қилинмайди).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кунига 1 г дан ортиқ қабул қилинганида жиғилдон қайнаши, диарея, сийишни қийинлашиши ва/ёки сийдикни қизил рангга бўялиши, гемолиз (глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда) кузатилиши мумкин.

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Чайналадиган таблеткалар 200 мг.

10 ёки 20 таблеткадан контур уяли ўрамда.

20, 30 ёки 50 таблеткадан полимер банкада.

1, 2 ёки 3 контур уяли ўрамлар ёки 1 банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: