Skip to main content

Аскорил экспекторант

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСКОРИЛ ЭКСПЕКТОРАНТ

ASCORIL EXPECTORANT

 

Препаратнинг савдо номи: Аскорил экспекторант

Дори шакли: сироп

Таркиби:

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:      сальбутамол сульфати (сальбутамолга эквивалент) – 2.00 мг; бромгексин гидроксиди – 4.00 мг;

гвайфенезин 100.00 – мг;

ментол (левоментол) – 1.00 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, лимон кислотасининг моногидрати, сорбитол, глицерин, пропиленгликоль, FCF сансет сариқ бўёвчиси, ананас ароматизатори, ID20158 қорақат ароматизатори, сорбин кислотаси, сахароза, тозаланган сув.

Таърифи: қуюқ, сариқ рангли, ҳушбўй, ёпишқоқ ширин таъмли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун симпатомиметиклар. Нафас йўлларини обструктив касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуадаги симпатомиметиклар.

АТХ коди: R03CK

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аскорил экспекторант – бронхларни кенгайтирувчи, муколитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга мажмуавий препаратдир. Сальбутамол, бромгексин гидрохлориди, гвайфенезин ва ментолни рационал мажмуаси туфайли нафас тизими томонидан яққол функционал бузилишларни самарали ва тез камайтиради.

Сальбутамол – β2-адренорецепторларининг селектив агонисти, бронхолитик таъсир кўрсатади, бронхоспазмни бартараф этади.

Бромгексин гидрохлориди муколитик таъсир кўрсатади. Кислотали полисахаридларни деполяризацияси ва бронхларнинг шиллиқ қавати секретор ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига бронхиал секретнинг қовушқоқлигини камайтиради. Гвайфенезин балғамнинг сирт транглиги ва адгезив хусусиятларини камайтиради, балғамни кўчишига ёрдам беради.

Ментол спазмолитик таъсир кўрсатади, бронхиал безлар секрециясини енгил рағбатлантиради, антисептик хусусиятларга эга, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг таъсирланишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Сальбутамол 50-80% биокираолишлик билан меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Сальбутамолни перорал қабул қилинганидан сўнг чўққи концентрациясига (Смах)              1-4 соатдан кейин эришилади. Овқат қабул қилиш сальбутамолни биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши 10% ва тақсимланиш ҳажми (Vd) 156±38 литрни ташкил этади. Сальбутамол мураккаб эфир 4-О-сульфат – фаол метаболити кўринишида жигарда метаболизмга учрайди. Сальбутамол сийдик билан 64% ва сафро билан чиқарилади. Сальбутамолни ярим чиқарилиш даври 3-6.5 соатни ташкил этади.

Бромгексин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Плазмадаги максимал концентрацияси (Смах) перорал қабул қилинганидан кейин 1 соатдан сўнг кузатилади. Бромгексин фаол метаболити амброксол кўринишида жигар метаболизмга учрайди. Бромгексин асосан метаболитлар шаклида сийдик билан чиқарилади. Фақат катта бўлмаган миқдори ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Бромгексиннинг ярим чиқарилиш даври Т1/2 6.5 соатни ташкил қилади.

Гвайфенезин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Гвайфенезинни 60% қонда В-2-метоксифенол-сут кислотаси шаклланиши билан 7 соат давомида гидролизланади. Гвайфенезинни дозасини ошириб юборилиши сийдик-тош касаллигини чақириши мумкин; тошлар гвайфенезинни метаболитларини сақлайди: β-2-метоксифенол-сут кислотаси. Гвайфенезин метаболитлар шаклида сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 1 соатни ташкил этади.

Ментол сўрилганидан сўнг глюкуронид кўринишида сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

– қийин ажраладиган балғамни ҳосил бўлиши билан бирга кечадиган ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликлари (бронхиал астма, трахеобронхит, обструктив бронхит, пневмония, ўпка эмфиземаси, кўкйўтал, пневмокониаз, ўпка туберкулёзи ва бошқалар) (мажмуавий даволаш таркибида);

– ўткир респиратор касалликларида (ЎРК) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 10 мл дан (2 чой қошиқ) сироп кунига 3 марта.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 3 марта.

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга:2.5 мл (1/2 чой қошиқ) дан кунига 3 марта.

Даволашни давомийлиги индивидуал равишда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат қабул қилинганида:

– кўнгил айниши, қусиш, диспептик кўринишлар, диарея, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиши.

Кам ҳолларда:

– периферик қон томирларни ўтувчи кенгайиши, артериал босимни пасайиши, коллапс, бош оғриғи, бош айланиши, ўртача даражадаги тахикардия;

– юқори нерв қўзғалувчанлиги;

– тремор, мушак тиришишлари, уйқуни бузилиши;

– аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш, тери тошмалари, эшакеми, парадоксал бронхоспазм.

– гипокалиемия;

– сийдикни пушти рангга бўялиши;

Жуда кам ҳолларда:

– трансаминазалар фаоллигини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратни фаол ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;

– йўталга қарши воситалар, бета-адренорецепторлар блокаторлари, МАО ингибиторларини бир вақтда қўллаш;

– тахикардия, миокардит, юрак нуқсони;

– қандли диабет;

– меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичида);

– меъда қон кетишлари;

– гипертиреоз;

– глаукома;

– ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа бета2-адреномиметик воситалар ва теофиллин сальбутамол таъсирини кучайтиради ва ножўя самараларни пайдо бўлиш эҳтимоллигини оширади. Аскорил Экспекторант кодеин сақловчи препаратлар ва бошқа йўталга қарши воситалар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас, чунки бу суюқлашган балғамни чиқишини қийинлаштиради.

Пропранолол каби бета-адренорецепторларниг носелектив блокаторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Аскорил Экспекторант таркибига кирувчи сальбутамол моноаминооксидаза ингибиторларини қабул қилаётган пациентларга тавсия этилмайди. Диуретиклар ва глюкокортикоид препаратлар сальбутамолнинг гипокалиемик самарасини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат таркибига кирувчи бромгексин антибиотиклар (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ни ўпка тўқимасига ўтишига ёрдам беради.

Ишқорий ичимликли препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Диуретиклар ва глюкокортикоид препаратлар сальбутамолнинг гипокалиемик самарасини кучайтиради. Кодеин сақловчи препаратлар ва бошқа йўталга қарши воситалар билан бир вақтда буюриш суюқлашган балғамни чиқишини қийинлаштиради.

Гвайфенезин сийдик рангини пушти рангга бўяйди.

Дори воситасини транспорт воситалар ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир хусусияти

Сезувчанлиги юқори беморларда қўлланганида тахикардия, қўлларни тремори, мушак тиришишлари пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, препаратни қабул қилиш вақтида транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш, юқори диққатни талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирлар кучайиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

100 мл ва 200 мл дан сироп 10 мл ли ўлчамли қопқоқчаси бўлган полиэтилен флаконларда. 1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

Гленмарк Фармасьютикалз Лтд,

Ҳиндистон, ПЛОТ № Е 37, 39, МИДС Ареа, Саптур, Насик-422007, Махараштра.

Қайд қилиш гувоҳномасининг эгаси

Гленмарк Фармасьютикалз Лтд, Ҳиндистон

 

Улашиш: