• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Аскорбин кислотаси 0,1 г глюкоза билан

Home Йўриқномалар Аскорбин кислотаси 0,1 г глюкоза билан
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСКОРБИН КИСЛОТАСИ 0,1 г ГЛЮКОЗА БИЛАН

ACIDUM ASCORBINICUM CUM 0,1 g GLUCOSO

Препаратнинг савдо номи: Аскорбин кислотаси 0,1 г глюкоза билан

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): аскорбин кислотаси. декстроза.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аскорбин кислотаси – 0,1 г; декстроза (глюкоза) –0,542 г.

ёрдамчи моддалар: кальций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси, тальк.

Таърифи: оқ рангли, ширин-нордон таъмли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

Код АТХ: A11GB

Фармакологик хусусиятлари

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини, қоннинг ивиши жараёнларини, тўқималарнинг регенерациясини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, организмнинг инфекцияларга қаршилик кўрсатишини ошишига ёрдам беради.

Декстроза (глюкоза) организмда модда алмашинувининг турли жараёнларида иштирок этади.

 

Қўлланилиши

Гипо- ва авитаминозни (цингани) олдини олиш ва даволаш. Ўсиш даврида, ҳомиладорликда, эмизиш даврида, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, толиқишда, стресс ҳолатларида, узоқ  давом этган оғир касалликлардан кейинги соғайиш давридаги организмнинг С витаминига бўлган юқори эҳтиёжини таъминлашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқатдан кейин қабул қилинади.

Профилактика мақсадларида катталарга кунига ½-1 таблеткадан, болаларга ½ таблеткадан буюрилади.

Даволаш мақсадларида кунига 4-5 таблеткадан, болаларга кунига 1-3 таблеткадан буюрилади.

Даволашнинг муддати касалликнинг хусусияти ва кечишига боғлиқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида кунига 3 таблеткадан 10-15 кун давомида, сўнгра кунига 1 таблеткадан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат давомида катта дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, гипервитаминоз ривожланиши мумкин, меъда ости безига, овқат ҳазм қилиш йўлларига (жиғилдон қайнаши, ич кетиши) ва сийдик чиқариш тизимига салбий таъсири (сийдик, цистин ва оксалат тошларининг пайдо бўлиши) истисно қилинмайди. Декстрозани (глюкозани) катта дозаларда узоқ муддат қўллаш С гипервитаминозини чақириши мумкин.

 

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик. Қон ивиши юқори бўлган беморларда, тромбофлебитда ва тромбозларга мойилликда, хамда қандли диабетда ва қонда глюкозанинг юқори миқдори билан кечувчи ҳолатларда катта дозаларни буюриш мумкин эмас.

3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. Аскорбин кислотаси пенициллин, темир гуруҳи препаратларининг сўрилишини оширади, гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатлар билан даволанишда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларнинг синтезини рағбатлантирувчи таъсири туфайли, катта дозалари билан даволашда буйраклар фаолиятини ва артериал босимни кузатиш керак.

Аскорбин кислотаси катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида (1 г дан кўпроқ), меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун меъда ости безининг функционал қобилиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

20, 30, 40 ва 50 таблеткадан, шиша банкаларда, 6,10 таблеткадан контур уясиз ўрамларда, 10, 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольга контур-уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
3
262 Views
ОлдингисиАскорбин кислотаси25.04.2018
Аскорил экспекторант25.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Аскорбин кислотаси 0,1 г глюкоза билан
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.