Skip to main content

Алексан

Улашиш:
  Reading time 38 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

  1. ДОРИ ВОСИТАСИНИНГ НОМИ

Алексан®

Инъекция ва инфузия учун эритма

  1. МИҚДОРИЙ ВА СИФАТ ТАРКИБИ

Алексан® 100: 5 мл эритма 1 та флакон 100 мг цитарабин (20 мг/мл) сақлайди.

Алексан® 500: 10 мл эритма 1 та флакон 500 мг цитарабин (50 мг/мл) сақлайди.

Алексан® 1000: 20 мл эритма 1 та флакон 1000 мг цитарабин (50 мг/мл) сақлайди.

Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйхати 6.1 бўлимда берилган.

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Инъекция ва инфузия учун эритма.

Тиниқ, рангсиз эритма.

  1. КЛИНИК МАЪЛУМОТЛАР

4.1. Қўлланилиши

Алексан катталарни даволаш учун қўлланилади.

  1. Стандарт даволаш:

Цитарабин қуйидаги касалликлари бўлган беморларни клиник ремиссияда индукцион даволаш ва (ёки) самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун цитостатик бўлиб ҳисобланади:

  • ўткир нолимфобласт лейкоз;
  • ўткир лимфобласт лейкоз;
  • ўткир миелоид лейкоз;
  • диффуз гистиоцитар лимфома (юқори хавф даражасидаги ноходжкин лимфомаси)
  1. Цитарабинни юқори дозалари билан қуйидаги касалликлари бўлган беморларни даволашда қўллаш мумкин:
  • ўткир рефрактер нолимфобласт лейкоз;
  • ўткир рефрактер лимфобласт лейкоз;
  • сурункали миелоид лейкоздаги бластли хуружи;
  • алоҳида хавфли лейкоз, масалан, химиотерапия ва/ёки нур терапиясидан кейинги иккиламчи карцииомали ўткир лейкоз;
  • рефрактер ноходжкин лимфомаси.

4.2. Доза ва қўллаш усуллари

Дозалар

Алексан билан даволаш цитостатикларни қўллаш бўйича тажрибага эга булган шифокор назорати остида ўтказилиши керак.

Шуни назарда тутиш керакки, препаратнинг плазамадаги самарали миқдори 0,01 дан 0,15 мкг/мл гача ни ташкил қилади. Доза аниқ ва индивидуал танланиши керак, тана юзаси майдонига (ТЮМ) нисбатан мос бўлиши афзалдир.

Цитарабин бошқа цитостатик препаратлар билан бирга мураккаб схемаларда даволашда ишлатилади.

Дозалашга нисбатан фақат умумий тавсияларни бериш мумкин. Аниқ дозалаш учун маҳсус адабиётларда даволаш протоколларини кўринг.

Жигар ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар ёки буйраклар фаолияти сусайган пациентларда ушбу препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, дозаси заруриятга кўра камайтирилиши зарур, шунингдек 4.4. бўлимга қаранг.

Кекса пациентлар

60 ёшдан катта кекса пациентларни юқори дозаларда даволашни фақатгина хавф ва фойдани диққат билан тахлил қилгандаи сўнг амалга ошириш керак.

Стандарт доза

а) Ўткир лейкозларда индукцион даволаш:

в/и инъекция суткада 100-200 мг/м2 ТЮМ;

в/и инъекция суткада 100-200 мг/м2 ТЮМ.

Юқорида кўрсатилган дозалар нисбий ҳисобланади ва ишлатилаётган даволаш схемасига мос равишда тузатиш киритиш керак.

Даволаш давомийлиги клиник ва морфологик (суяк кўмиги) текширувлар натижаларига мос равишда белгиланади. Пациент 7 кун давомида даволаниши мумкин, суяк кўмигини тикланиши учун курслар орасидаги интервал 7-9 кунии ташкил этади. Шундан сўнг ремиссиягача ёки токсиклик юзага келгунча консолидацион цикллар (кўпроқ қисқартирилган) амалга оширилади. Шунингдек, даволашни суяк кўмиги гипоплазияси ривожлангунча давом эттириш мумкин, буни ўзлаштираолиш бўсағаси сифатида қараш керак.

Даволаш (кўпроқ қисқартирилган) циклини қайтаришдан олдин, албатта давомийлиги 14 кундан кам бўлмаган муддатда ёки суяк кўмиги тиклангунча бўлган даврда препаратни қабул қилмаслик зарур.

б) Лейкемияда амарани бир маромда тутиб турувчи даволаш

Даволаш тутиб турувчи доза ва уни юбориш даволаш схемасига боғлиқ.

75-100 мг/м2 ТЮМ/сутка дозалари ойига бир марта 5 кун давомида кетма-кет ёки хафтасига

бир марта юборилган.

в) МНТ касалликлари

10-30 мг/м2 ТЮМ/сутка, ҳафтада уч марта, интратекал.

г) Лимфома

Ушбу касаллик одатда мос келадиган мажмуавий даволашни қўллаш орқали даволанади.

Юқори дозалар билан даволаш

Агар дозалашда бошқа кўрсатма бўлмаса, доза 12 соат оралиқда 2-3 г/м2 ТЮМ 4-12 марта қўллашни ташкил қилади. Даволашнинг умумий дозаси 36 г/м2 ТЮМ дан ошмаслиги керак.

Умумий доза ва даволаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланиши керак. Инфузия миқдорига боғлиқ равишда суяк кўмиги тиклангандан сўнг даволаш циклини такрорлаш керак.

Қўллаш усуллари

Вена ичига узлуксиз томчилаб, шунингдек вена ичига, интератекал ёки тери остига юбориш учун буюрилади.

1) Стандарт даволашда

Цитарабинни қуйидагича юбориш мумкин:

Вена ичига узлуксиз томчилаб инфузия, вена ичига инъекция, интратекал инъекция ёки алоҳида ҳолатларда тери остига инъекция.

Цитарабиннинг қисқа ярим чиқарилиш даври туфайли, уни вена ичига инъекция кўринишида юборилганда плазмадаги концентрацияси бир соатдан кам вақт ичида минимал терапевтик даражадан пастга тушади. Шунинг учун суткалик дозани бир хил вақт оралиғида икки ёки кўпрок қисмга бўлиш талаб этилади. Инфузия учун цитарабин эритмасини тайёрлашга физиологик эритма ёки 5% ли глюкоза эритмасини ишлатиш мумкин. Узок вақт инфузия ўтказиш буйича маълумотларда инфузия давомийлиги 8-12 соатдан 120-168 соатгача бўлган диапазонда ўзгаради. Бир марта вена ичига инъекция билан ўша дозада тўхтовсиз томчилаб инфузияни ўтказишни солиштирганда меъда-ичак йўллари томонидан ўзлаштираолмаслик янада кўпроқ ифодаланишига олиб келади.

Интратекал инъекция учун 5-8 мл орқа мия суюқлигини чиқариб олиш, инъекция учун эритма билан шприцда аралаштириш ва секин юбориш тавсия этилади. Бундай усул билан юборишда одатда тизимли токсиклик ривожланмайди. Тери остига инъекцияни алоҳида ҳолатларда, одатда фақат самарани бир маромда тутиб турувчи даволашда амалга оширилади. Шиш ривожланишини олдини олиш учун тери остига юборишдан эҳтиёт бўлиш керак.

2) Юқори дозалар билан даволаш

Цитарабинни 1-3 соатлик вена ичига инфузия йули билан юборилади.

Агар перфузор ишлатилаётган бўлса, цитарабинни суюлтирилмаган ҳолатда юбориш мумкин. Инфузия учун суюлтирилган эритмани тайёрлаш учуй физиологик эритма ёки 5% ли глюкоза эритмасини ишлатиш мумкин.

Алексаннинг барча препаратлари ўзаро мос тушади ва индивидуал дозани олиш учун қўшиш мумкин. Шундай қилиб, дори воситаси тўлиқлигича, ҳеч қандай қолдиқларсиз ишлатилиши мумкин.

Илова. Суюлтириш учун консервантлар сақловчи эритмаларни қўллаш мумкин эмас. Айниқса, бу интратекал юбориш ва юқори дозалар билан даволашда муҳимдир.

4.3. Қўллаш мумкин бўлмган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи модда ёки 6.1. бўлимда санаб ўтилган ҳар қандай ёрдамчи моддаларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик бўлса.
  • Суяк кўмиги фаолияти сусайиши мавжуд пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
  • Жигар ва (ёки) буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари, мавжуд бўлган оғир инфекциялар, меъда-ичак яралари ва яқинда ўтказилган операция.
  • Этиологияси хавфсиз бўлган анемия/эритроцитопения, лейкопения ва (ёки) тромбоцитопенияда (масалан, суяк кўмиги аплазияси), даволовчи шифокор цитарабин билан даволаш ушбу пациентга кўпрок фойдали муқобил ҳисоблаган холатдан ташқари.
  • Хомиладорлик ва эмизиш (4.6 бўлимга қаранг).
  • Цитарабинни бривудин, сировудин ва уларнинг аналоглари билан бирга қўллаш мумкин эмас. Бривудин, сировудин ва уларнинг аналоглари дигидропиримидиидегидрогеназани (ДПД) ферментини сусайтирувчиси ҳисобланади, у 5-ФУ парчалайди (шунингдек, 4.4 ва 4.5. бўлимга қаранг).

 

4.4. Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Цитарабин фақат стационар шароитида ва онкологик касалликларда химиотерапия соҳасида тажрибага эга бўлган шифокорлар томонидан бажарилиши керак. Ампула билан ишлаётганда эҳтиёткорликнинг стандарт чора-тадбирларига (химоя кўзойнаги, қўлқоплар, бурун ва оғиз ҳимояси, имкониятга қараб тортувчи вентиляция) риоя қилиниши керак. Пациент ҳолатини назорат қилиш учун асбоб-ускуналарнинг етарлилигига ва зарур ҳолатларда мос келадиган чораларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиш керак.

Цитарабин яққол миелосупрессив самара кўрсатади. Анамнезида дорилар томонидан чақирилган суяк кўмиги фаолиятини сусайиши аниқланган пациентларда дааволашни эҳтиёткорлик билан бошлаш керак.

Ушбу препартни қабул қилаётган пациентлар алоҳида назорат остида бўлишлари керак. Бундан ташқари даволашни бошлашдан олдин лейкоцитлар ва тромбоцитлар миқдорини хар куни аниқлаш зарур. Умуман, тромбоцитлар ва лейкоцитлар миқдорини иложи борича тез-тез аниқлаш керак ва бу кўрсаткичларни даволаш тугатилгандан сўнг доимий назорат қилиш керак. Бу интратекал йўл орқали юборишга ҳам тегишлидир.

Агар медикаментоз даволаш томонидан чақирилган суяк кўмиги фаолияти сусайиши тромбоцитлар <50000 ёки гранулоцитлар <1000/мм3 олиб келса, препарат билан даволаш ни тўхтатиш ёки мувофиқлаштириш керак.

Препаратни бекор қилгандан сўнг периферик қондаги шаклли элементларнинг миқдори пасайишда давом этиши мумкин ва препаратни юбориш тугатилгандан сўнг 5-7 суткада энг пастки нуқтага етади. Даволашга кўрсатма бўлган ҳолатда, агар суяк кўмигини (суяк кўмигини навбатдаги текшируви давомида) қайта тикланганлигини кўрсатувчи яққол белгилари бўлса даволашни янгилаш мумкин. Пациентларда, яъни ушбу препаратни периферик қон кўрсаткичлари «нормага келгунча» юборилмайдиган пациентларда, мониторинг талаб этилмайди.

Периферик қонда бласт ҳужайралар топилмагандан сўнг ҳам суяк кўмигини доимий равишда текшириб туриш керак.

Суяк кўмиги фаолиятини сусайиши бўлиши мумкин бўлган летал асоратларини (гранулоцитопения ва бошқа ҳимоя механизмларини бузилиши натижасида келиб чиққан инфекциялар, тромбоцитопения натижасидаги қон кетишлар) даволаш учун мавжуд бўлган дори воситалари бўлиши керак.

Бошқа цитостатик дори воситалари каби, цитарабин ҳам ўсма ҳужайралари тез парчаланиши натижасида гиперурекемия чақириши мумкин. Шифокор пациент қони таркибидаги сийдик кислотаси миқдорини назорат қилиши керак ва юзага келган асоратни бартараф этиш учун талаб этилиши мумкин бўлган фармакологик чора-тадбирлар ва ушлаб турувчи даволашни амалга оширишга тайёр туриш керак. Юқори даражадаги бласт ҳужайралар ёки хажмли ўсма массалари (ноходжкин лимфома) мавжуд пациентларда гиперурикемия профилактикасини ўтказиш тавсия этилади. Давони тутиб туриш учун воситалар бўлиши керак.

Мавжуд бўлган буйрак ва жигар фаолиятини етишмовчилигида цитарабинни МНТ га нисбатан токсиклигини ошишига мойиллик омили ҳисобланади. Цитарабин билан даволашни баъзи экспериментал схемалари МНТ, меъда-ичак йўллари ёки ўпкаларга (цитарабинни қўллаш билан ўтказиладиган одатдаги даволашдаги захарланишдан фарқланувчи) нисбатан оғир ва баъзида летал асоратларни ривожланишига олиб келган. Бу реакцияларга шох пардага нисбатан қайтувчан токсиклик, церебрал ва мияча дисфункцияси (одатда кайтувчан), уйқучанлик, конвульсиялар, оғир меъда-ичак яралари (шу жумладан перитонитга олиб келувчи ичакнинг кистоз пневматози), сепсис, жигар абсцесси ва ўпка шиши киради.

Юқори дозаларда даволаш: аввал МНТ касаллиги туфайли интратекал химиотерапия ёки нур терапияси кўринишида даволанган пациентларда МНТ томонидан ножўя таъсир хавфи юқори.

Ўткир лимфатик бўлмаган лейкозли беморларда юқори дозаларда цитарабин, даунорубицин ва аспаргиназа қўлланилган консолидацион даволашдан сўнг периферик мотор ва сенсор нейропатия ривожлаииши мумкин. Цитарабинни юқори дозаларини қабул қилаётган пациентлар нейропатияга текширилишлари лозим, чунки қайтмас неврологик бузилишларни олдини олиш учун дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Цитарабиннинг юқори дозалари билан даволашдан сўнг, катталарда респиратор дистресс синдроми ва ўпка шиши каби ўпкага нисбатан токсик таъсири ривожланиши мумкин.

Агар дозани вена ичига тез юборса, пациентларда препарат юборилгандан сўнг бир неча соат давомида кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Агар дори воситаси инфузия кўринишида юборилса, бу муаммо камроқ ифодаланади.

Цитарабинни одатдаги дозаларини бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилган пациентларда қоринни босганда сезгирлик (перитонит) ва гваяк синамасига мусбат реакцияли колит, нейтропения ва тромбоцитопения аниқланган. Ушбу пациентларда консерватив даволаш яхши натижа берган.

ЎМЛ бўлган болаларда цитарабиннинг одатдаги дозасини интратекал ва вена ичига юборилганда, бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда кечиктирилган прогрессияланувчи, кучайиб борувчи ва летал фалажи аниқланган. Цитарабин билан даволаш давомида жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда алоҳида эҳтиёт бўлиш керак. Цитарабин қабул қилаётган пациентларнинг суяк кўмиги, буйрак ва жигар фаолиятини мунтазам текшириб туриш лозим.

Цитарабин жигарда метаболизмга учрагани туфайли, жигар зарарланган ҳолатда таьсир этувчи модданинг самараси кучаяди. Самаранинг кучайиши буйрак фаолияти бузилишида ҳам намоён бўлади. Буйрак ва (ёки) жигар етишмовчилигида препаратнинг дозаси қондаги унинг миқдорини назорат қилган ҳолда мувофиқ равишда камайтирилиши керак. Буйрак ва жигар фаолиятини, шунингдек сийдик кислотаси миқдорини назорат қилиш керак. Цитарабин билан даволангунча жигар дисфункцияси мавжуд бўлган пациентларда, айниқса цитарабинни юқори дозаларини эҳтиёткорлик билан, фақат фойда ва хавф нисбатини диққат билан таҳлил қилгандан сўнг, қўллаш керак.

Суяк кўмиги трансплантациясига тайёрлаш жараёнида цитарабинни юқори дозаларини циклофосфамид билан мажмуавий равишда экспериментал юборилгандан кейин ўлим ҳолатигача олиб келувчи кардиомиопатия ҳолати аниқланган.

Кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш керак.

Контрацептивлар

Цитарабин мутаген самарага эга. Эркаклар даволаниш давомида ва даволаниш тўхтатилгандан сунг 6 ой давомида фарзандлик бўлишлари мумкин эмас. Бундан ташкари, даволаш бошлангунча уларга сперма сақлаб қўйиш мумкинлиги тўғрисида ҳабардор қилиш керак, чунки цитарабин билан даволаш қайтмас бепуштликка олиб келиши мумкин.

Агар даволаниш тугагандан сўнг болали бўлиш режалаштирилаётган бўлса, генетик маслаҳатга мурожат килиш тавсия бериш керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан оғир ножўя таъсирлар бўлганлиги сабабли, қусишга қарши воситалар ва бошқа ёрдамчи чора-тадбирларни қўллаш зарурлигини кўрсатади.

Юқори дозаларини қўллаш билан даволаш, ушбу соҳада аналогик препаратлар билан даволаш бўйича тажрибага эга бўлган шифокор томонидан МНТ ва ўпкалар ҳолатини доимий мониторинг ўтказишни талаб қилади.

Юқори дозалари билан даволаш давомида офтальмологик асоратларни олдини олиш мақсадида доимий равишда кўзларни ювиб туриш керак.

Суяк кўмиги фаолияти оғир даражада сусайган ҳолатда, пациентлар стерил хонага ўтказилишлари керак.

Иммунодепрессант самаралари/инфекцияларга бўлган юқори мойиллик

Химиотерапия таъсири остида, хусусан цитарабинни қўллаганда иммунитет кучсизланган пациентларда иммунодепрессант самара/инфекцияларга берилувчанликни ошишида тирик вакциналарни юбориш жиддий ёки ҳаёт учун хавф солувчи инфекцияларга олиб келиши мумкин. Цитарабин билан даволаш давомида тирик вакциналар билан эмлаш мумкин эмас. Ўлик ёки фаолсизлаштирилган вакциналарни қўллаш мумкин. Бироқ, ушбу вакциналарга реакция паст бўлиши мумкин.

Ўсмалар ўсишини сусайтирувчи бошқа моддалар каби цитарабин суяк кўмиги фаолияти сусайиши билан ифодаланувчи геморрагик асоратлар ва оғир иифекцияларни чақириши мумкин. Юқори дозалари билан даволаш давомида МНТ шикастланиши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, жигар фаолиятини бузилиши, тери реакциялари ва кўз касалликлари ривожланиши мумкин.

МНТ томонидан токсиклиги ёки аллергия белгилари кузатилганда фойда ва хавф нисбатини диққат билан баҳолаш зарур.

Тери ва шиллиқ қаватлар, айниқса кўз атрофи билан мулоқотда бўлишдан эҳтиёт бўлиш керак.

Цитарабин тератоген ва мутаген модда ҳисобланади.

5-ФУ ни парчаланишида дигидропиримидиндегидрогеназа (ДПД) ферменти муҳим рол ўйнайди. Нуклеозид аналоглари, масалан, бривудин соривудин 5-ФУ ва бошқа фторпиримидинларни плазмадаги концентрациясини ошириш ва шу билан токсиклигини сезиларли кучайтириш хусусиятига эга.

Бундан ташқари, цитарабин ва бирувидин, соривудин ва уларнинг аналогларини юбориш орасида камида 4 хафта ўтиши керак.

Цитарабин билан даволашни бошлашдан олдин заруриятга кўра ДПД фаоллигини аниқлаш керак. Цитарабин қўлланилаётган пациентларга қасддан бўлмаган ҳолатда бривудин юборилган ҳолларда, фторурацилни токсиклигини камайтириш учун самарали чораларни амалга ошириш лозим. Кечиктирмасдан касалхонага юбориш лозим. Тизимли инфекция ва сувсизланишни олдини олиш учун барча чораларни амалга ошириш лозим.

Цитарабин билан бир вақтда фенитион қўлланилаётган пациентлар қон плазмасидаги фенитион даражаси ошишини аниқлаш учун доимий равишда текшириб туриш лозим.

Баъзи ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот

Ушбу препаратнинг бир миллилитри 1 ммоль (23 мг) дан кам натрий сақлайди, яъни препарат «натрий сақламайди».

4.5. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таьсирнинг бошқа шакллари

Бундан олдин L-аспаргиназа қўллаш билан даволаш ўтказилган ҳолларда, цитарабин ўткир панкреатит ривожланишига олиб келиши мумкин.

Суяк кўмигига токсик таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган бошқа усуллар билан даволаш ўтказилаётган ҳолатларда, бирга қўлланилаётган препаратларга боғлиқ равишда миелотоксик ўзаро таъсирни кутиш мумкин (айниқса цитостатиклар ва нур терапияси).

Алоҳида ҳолларда кўрсатиб ўтилганки, цитарабин флуцитозинни замбуруғларга қарши таъсирини сусайтириш хусусиятига эга.

Бета-ацетилдигоксинни ва химиотерапия муолажаси учун циклофосфамид, винкристин ва преднизолонни цитарабин ёки прокарбазин билан мажмуада ёки уларсиз қўлланилаётган пациентларда дигоксин мувозанатлашган даражасини қайтувчан пасайиши ва гликозидни буйрак орқали чиқрилишини пасайиши кузатилган. Плазмадаги гликозиднинг мувозанатлашган даражаларини ўзгармаган. Шунинг учун, ҳудди шундай химиотерапияни мажмуавий даволаш усуллари қўлланилаётган пациентларда дигоксинни плазмадаги даражасини назорат қилиш зарур. Ушбу пациентларда дигоксинни қўллашни муқобил сифатида қараш мумкин.

Гентамицин ва цитарабинни ўртасидаги ўзаро таъсири бўйича in vitro шароитдаги тадқиқотларда, цитарабин билан ифодаланадиган К. pneumoniae штаммларини антибиотикка сезгирлигига нисбатан антогонизм аниқланди. К. pneumoniae инфекцияси туфайли гентамицин билан даволанган ва цитарабин қабул қилаётган пациентларда гентамицинга тез реакциянинг йўқлиги антебактериал даволашни қайта баҳолашни талаб қилиши мумкин.

5-фторцитозинни цитарабин билан бирга кўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай ҳолларда 5-фторцитозин билан билан даволаш самарасиздир.

Бундан ташқари, цитарабин ва бирувидин, соривудин ва уларнинг аналогларини юбориш орасида камида 4 ҳафта ўтиши керак.

Цитарабин билан даволашни бошлашдан олдин заруриятга кўра ДПД фаоллигини аниқлаш керак.

Фенитион ва цитарабинни бирга қўллаганда, фенитионни плазмадаги концентрациясини ошиши аниқланган, бу эса фенитион билан заҳарланиш белгиларини пайдо бўлишига олиб келади (4.4-бўлимга қаранг).

Цитарабин орқа мия суюқлиги таркибидаги оқсилни турбидиметрия усулида ёки Фолин-Чикальте усулида аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин.

4.6. Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида цитарабинни қўллаш мумкин эмас.

Цитарабин баъзи ҳайвонларга мутаген ва тератоген таъсир кзрсатганлигини учун ҳомиладор бўлиши мумкинлигини инкор этиши лозим. Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлиб қолиши мумкин бўлган аёлларни даволашда, цитарабинни хавф ва фойда нисбатани синчклаб кўриб чиққандан кейин қўллаш лозим.

Репродуктив ёшдаги эркак ва аёл жинсидаги пациентлар цитарабин билан даволаш вақтида ва тўхтилгандан сўнг 6 ой ичида ишончли контрацепция чораларини қўллашлари лозим.

Агар цитарабин билан даволаш вақтида ҳомиладор бўлиб қолса, генетик маслаҳат зарур бўлади (5.3 бўлимга каранг).

Эмизиш

Цитарабин билан даволаш бошлангунича эмизишни тўхтатиш лозим.

Фертиллик

Цитарабининг репродуктив токсиклигини баҳолаш учун фертиллик устида тадқиқотлар ўтказилмаган. Цитарабин қабул қилаётган пациентларда (айниқса алкилловчи препаратлар билан бирга) аменорея ва азоспермияга олиб келувчи жинсий безларнинг фаолиятини сусайиши содир бўлиши мумкин. Бу самаралар тахмин килинишича дозалар ва даволаш давомийлигига боғлиқ бўлади ва қайтмас ҳисобланади (4.8 бўлимга қаранг). Цитарабин эркакларда сперматозоидларни жиддий зарарланишига сабаб бўлувчи мутаген хоссага эга ва уларнинг жинсий шерикларини контрацепциянинг ишончли усулларини кўллашлари зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар берилиши лозим. Эркаклар даволаниш давомида ва даволаниш тўхтатилгандан кейин олти ой ичида болали бўлишга ҳаракат қилмасликлари лозим. Бундан ташқари, даволашни бошлашдан олдин уларни спермани сақлаб қўйиш мумкинлиги ҳақида хабардор қилиш лозим, чунки цитарабин билан даволаш қайтмас бепуштликка олиб келиш мумкин.

4.7 Транспорт ҳайдаш қобилияти ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсири

Алексан транспорт ҳайдаш қобилияти ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Бироқ химиотерапия олаётган пациентларда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларда ишлаш қобилиятига нохуш таьсирлар туфайли бузилиши мумкин. Шунинг учун пациентлар бундай фаолият билан иложи борича шуғулланмаслик тўғрисида ҳабардор қилиш ва кўрсатмалар бериш лозим.

4.8. Ножўя самаралари

Цитарабин сабаб бўлган ножўя таъсирлар дозага, юборилиш усули ва даволаниш давомийлигига боғлиқдир. Энг кўп учрайдиган нохуш таъсирлари меъда-ичак йўлари томонидан юзага келади. Цитарабин суяк кўмигига токсик таъсир қилиб геморрагик нохуш таъсирга сабаб бўлади.

Нохуш таъсирларнинг тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидагича таснифланади:

Жуда тез-тез (>1/10);

Тез-тез (>1/100,<1/10);

Тез-тез эмас (>1/1000,<1/100)

Кам ҳолларда (>1/10000,<1/1000)

Жуда кам ҳолларда (<1/10000);

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашни иложи йук).

Инфекция ва инвазия

Тез-тез эмас: сепсис (иммуносупрессия), юборилган жойда целлюлит.

Цитарабин монотерапия ёки бошқа иммуносупрессантлар (ҳужайра ва гуморал иммунитетга таъсир қилувчи иммуносупрессив дозалар) билан мажмуада қўлланилиши билан боғлиқ бўлган бутун тананинг вирусли, бактериал, замбуруғли, паразитар ёки сапрофит инфекциялар. Бу инфекциялар енгил характерга эга бўлиши мумкин, лекин оғир ва хатто летал ҳолатга олиб келувчи инфекциялар бўлиши мумкин.

Хавфсиз, хавфли ва аниқлаштирилмаган ўсмалар (кисталар ва полиплар)

Тез-тез эмас: лентиго.

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: қон манзарасини ўзгариши (лейкопения, тромбоцитопения, анемия ва мегабластоз). Бу ҳолатлар дозага боғлиқдир: одатдаги дозаларда лейкопения 12-дан 24-кунгача бўлган даврда кўпроқ ифодаланади.

Юқори дозаларда даволаш яққол ифодаланган миелотоксиклик билан боғлиқ бўлади.

Метаболизм ва озиқланишни бузилиши

Тез-тез: анорексия, гиперурикемия.

Бошқа цитостатиклар каби цитарабин ҳужайралар шикастланиши туфайли гипокальцемия ва иккиламчи гиперурикемияга сабаб бўлиши мумкин, бу мувофиқ чораларни кўришни талаб этиши мумкин.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Нерв тизими томонидан бузилишлар асосан юқори дозалар билан даволашда кузатилади. Цитарабинни ТЮМ кв. м га 36 г дан кам бўлган йиғинди дозаларида МНТ томонидан токсик реакция кам ҳолларда кузатилган. Мойиллик омилларига кексалик ёши, жигар ва буйрак дисфункцияси, илгари бўлган MНT га таъсир қилиш (нурланиш, цитостатик препаратларни интратекал юбориш) ва алкоголни ортиқча истеъмол қилиш киради.

Нерв тизими томонидан бузилишлар қайтувчан характерга эга.

Тез-тез: бош мия бузилишлари/мияча бузилишлари (нистагм, дизартрия, атаксия, онгни чалкашиши ва шахсиятни ўзгариши), бош оғриши, вестибуляр бош айланиши, фикрлаш ва ҳаракатланиш жараёнини бузилиши, уйқучанлик, реакцияларни секинлашиши, кома, қалтираш, тиришиш ва анорексия.

Тез-тез эмас: бош оғриғи, периферик невропатия.

Кам ҳолларда: цитарабинни интратекал юбориш кўнгил айниши, қусиш, иситма ва (ёки) арахноидитни бошқа симптомларига олиб келиши мумкин. Шунингдек, бу симптомлар люмбал пункция қилиниши сабаб бўлиши мумкин. Улар кўпинча енгил ва қайтувчан характерда бўлади. Цитарабинни ТЮМ га 30 мг/м2 дозада интратекал юборилиши кўпгина ҳолларда нейротоксик реакцияларга олиб келади. Хусусан, дозалашнинг қисқа интерваллари кумулятив нейротоксикликка олиб келиши мумкин (шунингдек, 4.2 бўлимга қаранг).

Жуда кам ҳолларда: яққол холларда цитарабинни интратекал юборилгандан кейин некротик лейкоэнцефалопатия, миелопатия то параплегия ёки квадроплегиягача, шунингдек, кўришни йўқолиши каби ҳолатлар таърифлаиган. Бензил спирти ёки бошқа эритувчи қўшимчаларни интратекал юборишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Неврит аниқланган, препаратни юқори дозаларда қўллаганда саноқли ҳолларда периферик нервларни шикастланиши аниқланган; бундан ташқари кеч ривожланадиган прогрессив юқорига кўтарилувчи фалаж, менингит ва энцефалит ҳолатлари таърифланган.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Тез-тез: юқори дозаларда даволанаётган пациентларнинг 25-80% да конъюнктивит, кератит, ёруғликдан қўрқиш, кўзларни ачишиши ва кўришни бузилиши рўйхатга олинган ва дозага боғлиқ бўлади.

Қайтувчан геморрагик конъюктивит (ёруғликдан қўрқиш, ачишиш, кўришни бузилиши, кўз ёши оқишини ошиши), ярали кератит.

Бу самараларни кўзни тез-тез ювиб туриш ва профилактик кўз томчиларни қўллаш йўли орқали камайтириш ёки олдини олиш мумкин.

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез: ўткир перикардит.

Жуда кам ҳолларда: юрак ритмини бузилишига ўтиб кетувчи миокард шикастланиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: пневмония, ҳансираш, томоқ оғриғи.

Одатдаги дозаларда альвеоляр капиллярнинг ўтказувчанлиги ошиши ҳисобига ўпка шиши

кам ҳолларда учрайдиган, цитарабинни юқори дозаларида тахминан 10-30% пациентларда учраган. Ўпка томонидан бўлган бу асоратлар кўпгина ҳолларда қайтувчан бўлган. Нафас олиш қийинлашиши, пневмония ва ўпка учун токсиклик.

Бир вақда ўртача доза (цитарабин ТЮМ 1 г/м2) ва бошқа цитостатикларни қабул қилаётган 52 нафар пациентни 10 тасида диффуз интерстициал пневмония ривожланган. Цитарабинни қўллаш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қорин оғриғи, диарея, дисфагия, шиллиқ қаватнинг яллиғланиши, шиллиқ қаватда яра пайдо бўлиши (орал, анал), айниқса юқори дозаларни қўллаганда. Калий ва оқсил даражасини пасайиши билан кечувчи оғир диарея. Кўнгил айниши ва қусиш (айниқса қон-томир ичига тез юборилганда).

Тез-тез эмас: қизилўнгач яллиғланиши, қизилўнгачда яра пайдо бўлиши, меъда-ичак шиллиқ пардасида яра пайдо бўлиши, ичак девори эмфиземаси ва инфекцияли оғир ўзгаришлар ривожланиши мумкин. Бу йўғон ичак некрози ва некротик колитга олиб келиши мумкин. Айниқса, юқори дозалари билан даволашда кистоз пневматоз, шунингдек ичак тутилиши ва перитонит билан бирга кечувчи ичак некрозлари ривожланиши мумкин.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар.

Тез-тез: юқори дозалар қабул қилаётган пациентларнинг 25-50% да жигар фаолиятини бузилиши сабабли ферментлар даражасини ошиши ва холестаз борлигини кўрсатувчи гипербилирубинемия кузатилган.

Тез-тез эмас: сариқлик.

Жуда кам ҳолларда: жигар абцесслари ва гепатомегалия.

Жигар венасини тромбози ривожланиши тўғрисида алоҳида маълумотлар мавжуд (Бадда-Киари синдроми).

Алоҳида ҳолатларда цитарабинни юқори дозалари билан даволаш вақтида панкреатит қайд қилинган.

Тери ва тери ости – ёғ клечаткаси томонидан ўзгаришлар.

Тез-тез: қайтувчан нохуш тери реакциялари, шу жумладан макулопапулёз экзантема, яралар, эритродермия, эритема, эшакеми, васкулит, тери қопламаларининг мармарсимон кўриниши ва қичишиш.

Юқори дозалари билан даволаганда эксфолиатив дерматит ва алопеция ривожланиши мумкин.

Цитарабинни юқори дозаларини юборгандан сўнг тарқалган эритема, шу жумладан пуфакчалар ва қипиқлашиш 75% гача пациентларда кузатилади.

Тез-тез эмас: терида яралар пайдо бўлиши, қичишиш, кафт ва оёқ тагида ачишиш хисси. Жуда кам ҳолларда: нейтрофил эндокринли гидроденит.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: цитарабинни юқори дозаларини юборгандан сўнг мушакларда ва (ёки) бўғимларда оғриқ кузатилган.

Жуда кам ҳолларда: рабдомиолиз ривожланиши кузатилган.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: сийдик тутилиши ва буйрак фаолияти бузилиши кузатилиши мумкин.

Цитарабинни юқори дозалари билан даволаганда 5-20% пациентларда плазмада креатинин миқдорини ошиши кузатилган, бироқ сабабини цитарабин билан боғлиқлиги исботланмаган.

Сийдик кислотаси алмашинувини бузилиши сабабли ҳужайраларни массив дегенерацияси бўлган ҳолларда нефропатияни олдини олиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш керак.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар

Тез-тез: томоқни яллиғланиши, аллергик шиш, жинсий безлар дисфункцияси, кўкрак қафасида оғриқлар, асцит, иммуносупрессия, сепсис, тромбофлебит ва қон қуйилиши. Инъекция жойида тромбофлебит.

Юқори дозаларда даволанаётган пациентларнинг 20-50% ида юқори иситма бўлиши мумкин.

Тез-тез эмас: юбориш жойида целлюлит.

Жуда кам ҳолларда: тезкор типдаги аллергик реакциялар (эшакеми, анафилаксия) жуда кам ҳолларда кузатилади. Битта ҳолатда юрак тўхташига сабаб бўлган анфлаксияда  реанимацион чора-тадбирларни талаб қилинганлиги ҳақида хабар берилган. Бу цитарабинни вена томири ичига юборилгандан сўнг шу заҳоти содир бўлган.

Цитарабиннинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда антидиуретик гармонни ноадекват секрецияси синдроми аниқланган.

Цитарабин (Ara-С) синдроми

Адабиётда таъриф берилган бу синдром иситма, миалгия, суякларда оғриқ, кўкрак қафасида вақти-вақти билан оғриқлар, макулопапулёз экзантема, конъюктивит ва кўнгил айниш билан характерланади. У одатда препарат юборилгандан 6-12 соат кейин ривожланади. Ушбу синдромни даволаганда кортикостероидлар самаралидир. Кортикостероидлар самарали бўлганда, цитарабин билан даволашни давом эттириш масаласини кўриб чиқиш керак.

Цитарабинни юқори дозалари билан даволашда одатдаги дозалари билан даволашда кузатилмаган ножўя таъсирлар

Гематологик токсиклик

У чуқур панцитопения кўринишида юзага келади, 15-20 кун давом этади ва одатдаги дозаларда кузатиладигандан фарқли равишда, суяк кўмигини янада оғирроқ; аплазияси билан боғлиқ.

Нерв тизими томонидан бузилиишлар

Цитарабинни юқори дозалари билан даволангандан сўнг 3-37% пациентларда церебрал симптомлар ёки мияча томонидан симптомлар, шу жумладан шахсиятни ўзгариши, диққатни бузилиши, дизартрия, атаксия, тремор, нистагм, бош оғриғи, онгни чалкашиши, уйқучанлик, вестибуляр бош айланиши, кома ва тиришиш ривожланган. Кексаларда (55 ёшдан катта) бундай кўринишлар тез-тезлиги юқори бўлиши мумкин. Мойиллик омиллари қаторига жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши, аввал ўтказилган МНТ ни даволаш (масалан, нур терапияси) ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш киради. Нерв тизими томонидан бузилишлар, одатда қайтувчан характерга эга.

Агар цитарабин билан даволаш (юқори дозаларда, вена ичига) МНТга токсик бўлган бошқа даволаш турлари билан бирга, шу жумладан нур терапияси ёки препаратни юқори дозалари билан даволаш ўтказилаётганда МНТ учун токсиклик хавфи ошади.

Конъюктива ва шох парда учун токсиклик

Шох пардани қайтувчан шикастланиши ва геморрагик конъюктивит таърифланган. Улар кортикостероид сақловчи кўз томчилари ёрдамида камайтирилиши ёки олдини олиш мумкин.

Меъда-ичак йуллари томонидан бузилишлар

Одатдаги симптомлардан ташқари оғир реакциялар ривожланиши мумкин, айниқса цитарабинни юқори дозалари билан даволаганда. Ичак перфорацияси ёки ичак тутилиши некрози билан кечувчи ва перитонит ҳолатлари аниқланган.

Юқори дозалари билан химиотерапиядан кейин жигар абцесси, Бадда-Киари синдроми (жигар веналари тромбози) ва панкреатит аниқланган.

Нафас аъзолари, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар

Ўпка шиши/ўткир респиратор дистресс-синдром (ЎРДС) клиник симптомлари ривожланиши мумкин, айниқса юқори дозалари билан даволаганда. Бу реакция альвеолар капиллярни шикастланиши билан чақирилган бўлиши мумкин. Тез-тезлигини аниқлаш қийин; турли адабиётларда тез-тезлигини 10% дан 26% гача бўлиши кўрсатилган, шу жумладан пациентларда асосан қайталанишлар бўлган ва бу реакцияларга бошқа омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бошқалар

Цитарабин билан даволагандан сўнг кардиомиопатия ва рабдомиолиз аниқланган. Реанимацияни талаб этувчи юрак ва ўпка фаолиятини тўхташига олиб келувчи анафилаксия ҳолати аниқланган. Бу цитарабинни вена ичига юборилиши билан тезда содир бўлган.

Агар цитарабинни инфузия кўринишида юборилса, меъда-ичак йўллари томонидан нохуш таъсирлар ривожланиш эҳтимоли камаяди. Геморрагик конъюктивит олдини олиш учун глюкокортикоидларни маҳаллий қўллаш тавсия этилади.

Аменорея ва азоспермия, 4.6. бўлимга қаранг.

Интратекал қўлланганда қуйидаги нохуш таъсирлар кузатилган.

Кутиладиган тизимли реакциялар: суяк кўмиги фаолиятини сусайиши, кўнгил айниши, қусиш. Баъзи пациентларда хаттоки квадроплегия ва фалаж олиб келиши мумкин бўлган орқа мия томонидан оғир токсиклик, некротик энцефалопатия, кўрлик ва бошқа алоҳида нейротоксиклик кўринишлари аниқланган.

Юқори дозани узлуксиз инфузиясида (суткасига ТМЮ 200 мг/м2 кўпроқ 5-7 кун давомида) нохуш таъсирлари стандарт даволашга нисбатан кўпроқ ифодаланган.

Полисерозит, шунингдек бошқариб бўлмайдиган қон кетиши натижасида эрта ўлим ёки суяк кўмиги фаолиятини узоқ вақт давомида сусайиши натижасида сепсис ва ўлим ҳолати. Одамнинг максимал ўзлаштира оладиган дозаси 4,5 г/м2 ташкил қилади. 3 г/м2 дан юқори дозаларда церебрал токсиклик кўпроқ ифодаланади.

Нохуш таъсирларига шубха бўлган ҳолатлар ҳақида хабарлар

Қайд этиш гувоҳномаси олинганидан сўнг шубха қилинаётган ножўя таъсирлар тўғрисидаги хабарлар муҳим аҳамиятга эга. Бу дори воситасини фойда-хавф нисбатини узлуксиз кузатилишини таъминлайди. Бунга боғлиқ равишда тиббиёт ходимларига нохуш таъсирга шубха бўлган хар бир ҳолат ҳақида миллий тизим орқали ҳабар бериш тавсия этилади.

4.9. Дозани ошириб юборилиши

Интоксикация симптомлари

Сурункали дозани ошириб юбориш массив қон қуюлиши ва хаётга хавф солувчи инфекция чақурувчи суяк кўмиги фаолиятини оғир сусайиши, шунингдек нейротоксикликка олиб келиши мумкин.

Цитарабин дозасининг катталиги миелотоксиклик билан чегараланади. Хаттоки, цитарабинни тахминан 18-36 г юқори йиғинди дозалари билан даволаш циклида суяк кўмиги учун то миелопарезгача борувчи оғир токсикликни кутиш мумкин.

Уни клиник жиҳатдан фақат 1-2 хафтадан сўнг тўлиқ аниқлаш мумкин. Бу ҳам дозага, ҳам бошқа омилларга, шу жумладан пациентнинг ёши, клиник ҳолати ва пациент суяк кўмигини захирасига, шунингдек кўшимча миелотоксик даволашгага боғлиқ бўлади.

Ўн иккита доза 4,5 мг/м2, вена ичига инфузия кўринишида 1 соат давомида хар 12 соатда юборилганда, МНТ учун қайтмас ва фатал токсикликка олиб келган.

Интоксикацияни даволаш

Цитарабинни махсус антидоти номаълум.

Агар интоксикация ҳолати бўлса, цитарабин билан даволашни дарҳол тўхтатиш зарур ва пациент ахволини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Интратекал юбориш давомида беҳосдан дозани ошириб юбориш орқа мия суюқлигини натрий хлоридининг изотоник эритмаси билан дарҳол алмаштирилишини талаб этади. Агар хаттоки дозани ошириб юборишга шубха бўлса, қон манзарасини узоқ вақт давомида синчковлик билан назорат қилиш керак.

Тегишли тутиб турувчи чора-тадбирлар амалга оширилиши керак (масалан, қон ёки тромбоцит қуйиш, антибиотиклар).

Цитарабинни гемодиализ йўли орқали чиқариш мумкин. Дозани ошириб юборилганда, гемодиализни самарадорлигига тегишли маълумотлар йуқ.

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

5.1. Фармакодинамикаси

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши препаратлар, антиметаболитлар, пиримидин аналоги.

АТХ коди: L01BC01.

Алексан цитарабин сақлайди (4-амино-1 -(бета-D-арабинофуранозил)-1Н-пиримидин-2-он) – цитостатик модда, антиметаболитлар оиласига мансуб. У организмнинг хусусий пиримидинли нуклеозиди цитидин ва 2′-дезоксицитидинда фақат қанд қолдиқлари (рибоза ўрнига арабиноза) билан фарқланади, у пиримидин аналоги ҳисобланади.

Цитарабиннинг фаол нуклеотидлари ҳужайра циклини S-фазасида ДНК синтезини сусайтиради. Ушбу самарани таклиф қилинаётган молекуляр таъсир механизми ўз ичига цитидинфосфатредуктазани сусайтирилиши, ДНК ва РНКни кириши, шу нуклеин кислоталари дисфункциясига ва ДНК-полимеразани сусайтирилишига олиб келади. Айниқса вирус томонидан кузгатилган РНК га боғлиқ ДНК-полимераза (тескари транскриптаза) ни кучли сусайтиради. Цитарабинни тинч ҳужайраларни (Go фаза) пролиферация циклига ўтказиш хусусияти, ушбу ҳужайраларни фаза специфик цитостатикларии химиотерапевтик самарасига сезувчан қилади ва эҳтимол, цитарабинни цитостатик самарасига ўз хиссасини кўшади.

Тўқималарни цитарабинга сезувчанлиги ушбу тўқималардаги цитидиндезаминаза ва цитидинкиназа фаоллиги ўртасидаги ўзаро алоқага боғлиқ бўлади. Цитарабин билан даволашда цитостатикларга нисбатан ҳам бошланғич, ҳам орттирилган резистентлик кузатилган, бу ўсма тукимасидаги ферментлар орасидаги боғлиқликка алоқадор деб тахмин қилинади.

5.2. Фармакокинетикаси

Пиримидин нуклеозидларини транспорт механизми орқали ҳужайралар томонидан ютилгандан кейин цитарабин, бир тарафдан фаол бўлмаган урацил арабинозидга дезаминланади ва бошқа тарафдан фаол нуклеотидга фосфорланади (цитарабин моно- ди- ва трифосфат).

Цитарабинни фармакокинетик хусусиятлари унинг сувда юқори эрувчанлиги ва липидларда кам эрувчанлиги билан аниқланади. Препаратни парентерал юбориш керак. Бошланғич таксимланиш фазасидан кейин плазмадаги даражаси ярим чиқарилиш даври 2-2,5 соат билан камаяди. Ушбу иккинчи босқичда препаратни тахминан 80% чиқарилиши фаол бўлмаган урацил арабинозид кўринишида бўлади. Юборилган дозани 80% 24 соат давомида сийдик билан чиқарилади, асосан урацил арабинозид кўринишида. Орқа мия суюқлигида цитарабинни концентрацияси вена ичига юборилганда, одатда қон плазмасидаги концентрациясидан 40% ни ташкил қилади. Интратекал юборилганида цитарабинни орқа мия суюқлигидаги даражаси ярим чиқарилиш даври 2-11 соат билан камаяди; шу жумладан дезаминазани орқа миядаги фаоллиги паст, у ерда цитарабин асосан ўзгармаган шаклда бўлади.

Цитарабинни қондаги даражасини кинетикаси қайта юборилгандан кейин ўзгармасдан қолади, унга кортикостероидлар ва бошқа цитостатиклар таъсир қилмайди.

Вена ичига инфузиясида қондаги доимий дозага боғлиқ даражасига 30-60 минутдан сўнг етади. Тери ости юборилгандан кейин плазмадаги максимал даражасига 20-60 минутдан сўнг етади. Таққосланадиган дозаларда, улар вена ичига юборилганда плазмада эришиладиган даражадан сезиларли кам бўлади.

5.3. Хавфсизлик буйича клиника олди маълумотлари

а) Ним сурункали ва сурункали токсиклик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда нимсурункали токсиклик ўрганилганда, кўпроқ қонни шаклли элементлари таркиби кўрсаткичларини ўзгариши билан кечувчи суяк кўмиги фаолиятини сусайиши ва ичакни шиллиқ қавати шикастланиши кузатилди.

Цитарабинни сурункали токсиклиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

б) Мутаген ва онкоген потенциали

Экспериментал моделларда цитарабинни мутагенлиги кўрсатиб ўтилган. Одамларда цитарабин билан даволангандан сўнг периферик қондаги лимфоцитларда хромосома нуқсонлари кузатилган. Цитарабин ҳайвонларда канцероген самара чақириши кўрсатиб ўтилган. Одамларда шундай самара бўлиши мумкинлигини узоқ муддатли даволаш режалаштирилаётганда ҳисобга олиш керак.

в) Репродуктив токсиклилик

Цитарабинни хар хил турдаги хайвонларда тератоген самарага эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Скелет, кўз, бош мия ва буйрак аномалиялари аниқланган. Одам организмида шундай самаралар тўғрисидаги маълумотлар чегараланган. Шу вақтгача кузатилаётган нуқсонлар оёқ-қўллар, ташқи қулоқ ва эшитиш йўли ривожланишига тегишли бўлган. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳомила/янги туғилган чақалоқ ўсишини кечишига ва панцитопенияга олиб келиши ёки шу самараларга мойиллик таъсир қилиши мумкин.

  1. ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР

6.1. Ёрдамчи моддалар

Алексан 100 (200 мг/мл)

  • Натрий лактат эритмаси
  • Сут кислотаси
  • Натрий хлориди
  • Инъекция учун сув

Алексан 500 ва Алексан 1000 (50 мг/мл)

  • Натрий лактат эритмаси 60%
  • Сут кислотаси
  • Инъекция учун сув

6.2. Нономутаносиблик

Цитарабинни инъекция ёки инфузия учун эритмалари 5-фторурацил, гепарин, гентамицин, инсулин, метотрексат, метилпреднизолон, нафциллин, оксациллин ва пенициллин G билан номутаносиб. Шу жумладан бошқа моддалар билан ҳам номутаносиб бўлиши мумкин, бошқа фармацевтик препаратлар билан аралаштиришдан эҳтиёт бўлиш керак.

Ушбу препаратни 6.6. бўлимда келтирилганлардан ташқари бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

6.3. Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Суютирилгандан кейинги турғунлик

Натрий хлоридини 0,9% ли эритмаси ва 5% ли (масса/хажм) глюкоза эритмасида суютирилгандан сўнг, хона ҳароратида ва 2-8°С хароратда 28 кун давомида кимёвий ва физик турғун бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Суюлтирилгандан сўнг сақлаш шароити

Микробиологик ифлосланишини олдини олиш учун препарат дарҳол ишлатилиши керак. Агар препарат дарҳол ишлатиб юборилмаса, сақлаш шароити ва давомийлигига ишлатувчи жавобгар бўлади. Суюлтиргандан сўнг 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда 24 соат дан кам               муддатда ёки 25°С 12 соат сақлаш керак.

6.4. Сақлашда эҳтиёткорликни махсус чоралари

25°С дан юқори бўлаган ҳароратда ёруғлик тушмайдиган жойда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Препарат фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

6.5. Ўрам характери ва таркиби

Алексан 100 мг: 1 флакон х 100 мг/5 мл

Алексан 500 мг: 1 флакон х 500 мг/10 мл

Алексан 1000 мг: 1 флакон х 1000 мг/20 мл

Ўрами: флакон рангсиз шишали фторполимер билан қопланган галобутилкаучукли қопқоқ ва сиқилган алюминий қалпоқдан иборат.

Ўрам ўлчами: 1 флакон илова-варағи билан бирга маркировкаланган картон қутига қадоқланган.

6.6. Мулоқотда бўлишда ва утилизациясида махсус эҳтиёткорлик чоралари

Инфузия учун эритма тайёрлашда физиолоик эритма ёки глюкозани 5% ли эритмасини ишлатиш мумкин.

Препаратни тери билан мулоқотда бўлганда, таъсирга учраган майдонни сув билан ювиш ва совун билан яхшилаб ювиб ташлаш зарур. Алексан кўзга тушганда, уларни катта хажмдаги сув билан ювинг ва дарҳол офтальмолог билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладор ходимлар ушбу дори воситаси билан мулокотда бўлмаслиги керак.

Инъекцияни амалга ошириш учун ишлатилган (шу жумладан қўлқоплар) барча материаллар, шунингдек ишлатилмаган препарат қолдиқлари ва бирламчи ўрами хавфли чиқиндилар цитостатиклар учун маҳаллий меъёрий талабларга мос равишда утилизация қилиниши керак.

Улашиш: